Пайшанба, 14.11.2024, 22:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Сентябр » 7 » Ўзбек мардикорларининг навбатдаги гуруҳи қўлга олинди
00:45
Ўзбек мардикорларининг навбатдаги гуруҳи қўлга олинди
Ўзбек мардикорларининг навбатдаги гуруҳи қўлга олинди
Россия Федерал миграция хизмати Ўзбекистон ва Тожикистондан келган уч юз меҳнат муҳожирини ҳибсга олди. Қўлга олинган шахслар Москва шаҳрининг Люблино туманидаги “Москва” савдо марказида меҳнат қилган.

Юк ташувчи, қоровул ёки фаррош бўлиб ишлаган муҳожирларнинг барчаси савдо маркази ҳудудидаги уч қаватли ишлаб чиқариш биносида яшаган.
“Комсомольская правда” газетасининг ёзишича, муҳожирлар умуман санитария-гигиена қоидаларига жавоб бермайдиган ўта ёмон шароитларда яшашга мажбур бўлган.

Ҳозир бу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув олиб борилаётгани маълум. Чунки меҳнат муҳожирларининг барчаси Россия ҳудудида ноқонуний равишда ишлаган, яшаган. Ҳатто айрим муҳожирларнинг паспортлари ҳам йўқлиги аниқланган.

Қўлга олинган шахсларнинг кейинги тақдири қандай бўлиши ҳақида Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилоти вакили Баҳром Ҳамроев билан суҳбатда бўлдик.

Баҳром Ҳамроев: Бу шов-шувларни тарқатишдан бир неча мақсад бўлиши мумкин. Ҳозирги кунда жуда кўп ташкилотларда одамлар ишга рухсат йўқ бўлса ҳам ишлаяпти. Бундай ҳолатлар кўп бўлади. Масалан, давлат идоралари муҳожирлар ноқонуний ишга олинишини кутиб туради ва бу учун кейин қурилиш ташкилотлари раҳбарларидан катта миқдорда пул олади.

Озодлик: Қўлга олинган меҳнат мигрантлари депортация қилинадими ëки уларга фақат жарима солинадими?

Баҳром Ҳамроев: Бу агар фақат тартиб ўрнатиш мақсадида бўлаëтган бўлса, қонунга кўра уларни депортация қилиш керак. Тўғрисини айтсам, уларни шу бинодан ҳайдаб чиқариб, кейинчалик жарималар солиши мумкин. Агар Москва ўз бюджетидан пул сарфлаб, 300 та одамни ўз ватанига қайтарадиган бўлса, бу давлат бюджетига анча таъсир кўрсатади.

Озодлик: Ўзбекистондан келаëтган мардикорлар сони камайдими ëки кўпайдими? Ҳақиқий аҳвол хусусида нима дея оласиз?

Баҳром Ҳамроев: Умуман олганда, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқи ҳали очиқ белгиланмаган. Москва 2 ойдан бери меҳнат мигрантларига ишга рухсат беришни тўхтатган.

Озодлик: Демак, Москвада меҳнат мигрантлари ишлашига рухсат йўқ?

Баҳром Ҳамроев: Нима сабабдан тўхтатилганини ҳеч ким билмайди. Лекин меҳнат мигрантлари сони барибир камайгани йўқ. Москва вилояти ëки Россиянинг бошқа шаҳарларига кетаëтганларни кўряпмиз.

“Горизонт.Uz” сайти маълумотига кўра, айни пайтда Россияда 5,5 миллионга яқин ўзбекистонлик ишлаётган бўлиши мумкин.

Просмотров: 974 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей