Жума, 26.04.2024, 13:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 29 » Милибэнд Россия билан муносабатлар қайта кўрилиши тарафдори
18:44
Милибэнд Россия билан муносабатлар қайта кўрилиши тарафдори
Милибэнд Россия билан муносабатлар қайта кўрилиши тарафдори
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Милибэнд Россия билан муносабатлар қайта кўрилиб чиқилиши лозимлигини яна бир бор таъкидлади.

“Би-би-си” радиостанциясига интервью берган Д.Миллибанд дунёда совуқ уруш бошлангудай бўлса, масъулият Россия президенти Дмитрий Медведев зиммасига юкланиши лозимлигини билдирди.

Айни пайтда Ғарб мамлакатларида Россиянинг Грузия ҳудудига бостириб кириши ва икки исёнчи ўлка мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарори юзасидан кескин танқидлар янграмоқда.

Франция ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ЕИ расмий Москва ҳаракатларига жавобан санкциялар қўллаш масаласини муҳокама этаётганини маълум қилди.

1 сентябрь куни Брюсселда ЕИга аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Унда муҳокама этилажак асосий масалалардан бири Жанубий Осетиядаги вазиятдир.

Кремль президент Дмитрий Медведев франциялик ҳамкасби Николя Саркози билан телефон орқали Грузиядаги сиёсий бўҳронни муҳокама этгани маълум қилди.

Просмотров: 809 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей