ШҲТ аъзолари Жанубий Осетия атрофидаги вазиятдан ташвишда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Жанубий Осетия атрофидаги вазият юзасидан жиддий ташвиш билдирди.
Душанбеда ўтказилган саммит якунида қабул қилинган қўшма декларацияда президентлар низолашувчи томонларни мавжуд муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди.
Россиянинг бу минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга учун қилаётган ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган саммит иштирокчилари, шунингдек, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тамойилларига ҳам содиқ қолишларини таъкидлади.
Хабарларга кўра, Душанбедаги саммит чоғида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари иқтисод, энергетика ва савдо-сотиқ каби соҳаларда ўзаро алоқалар истиқболи ҳамда терроризмга қарши биргаликда курашиш масалаларини муҳокама қилган.
|