Чехияда ўзбек йигити вафот этди 27 август куни Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидан Чехияга келиб мардикорлик қилаëтган 34 ёшли йигит Плзен яқинидаги шифохонада жон берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси 9 август куни Плзен яқинидаги барлардан бирида чех полицияси ходими томонидан калтакланганидан кейин шифохонага тушган.
Чехия Адлия вазирлиги расмийларининг билдиришича, ўзбек мардикори миясига қон қуйилиши оқибатида ўзига келмасдан оламдан ўтган.
Чех матбуотининг ёзишича, мардикорнинг ўлимига полициянинг зўравонлиги ва тиббиёт ходимларининг бефарқ муносабати сабаб бўлган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилгани маълум бўлди
|