Жума, 19.04.2024, 20:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 26 » Россия Ўзбекистонни чангалидан бўшатишни истамайди
19:02
Россия Ўзбекистонни чангалидан бўшатишни истамайди

Россия Ўзбекистонни чангалидан бўшатишни истамайди

 Алишер Сиддиқ

   Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов россиялик ҳамкасби Сергей Иванов билан сўзлашувлар ўтказиш учун Москвага келди. Ушбу сўзлашувлар диққат марказида, асосан, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ёнилғи энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўлиши айтилмоқда.

 

Россия компанияларининг Ўзбекистондаги иқтисодий қийинчиликлари кўп жиҳатдан бу мамлакат иқтисодиёти заифлиги ва ислоҳ этилмагани билан боғлиқ. Бироқ Москвани газ захираларига бой давлатда мутлақ устиворликни сақлаб қолиш масаласи ҳам қизиқтирмоқда. Бу эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда ҳатто ҳар қандай эҳтимолий сиёсий эврилишларга журналистлар диққатини қаратади.

 

“Коммерсант” газетасининг ёзишича, ҳозир Кремлни расмий Тошкентнинг Ғарб билан яқинлашиш эҳтимоли ташвишга солмоқда.

 

“Бу жараён Грузиядаги урушдан сўнг тезлашиб кетиши мумкин, – дейди газета мухбири Александр Габуев. - Россия изоляцияда қолмаса ҳам Ғарб давлатларининг Россияга муносабати анча ёмонлашади. Тажриба шуни кўрсатадики, бундай ҳолларда Ғарб дипломатияси постсовет давлатларда ушбу фурсатдан фойдаланиб, Россия таъсирини камайтиришни ва ўз ташқи сиёсатини диверсификация қилишни истаган давлатлар билан фаолроқ ишлай бошлайди. Ҳозир Ўзбекистон раҳбарияти учун Андижон воқеаларидан сўнг Европа Иттифоқи билан ёмонлашган алоқаларни тиклаш учун ана шундай қулай фурсатдир”.

 

АҚШнинг Жон Ҳопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти тадқиқотлари раҳбари доктор Сванте Корнел Россиянинг Грузияга қарши ҳаракатлари Марказий Осиё давлатларини Ғарб томон талпинишига сабаб бўлмаётганини айтади.

 

“Бунинг учун Ғарб давлатлари ҳеч нарса қилаётгани ҳам йўқ, ҳозирча акси бўляпти. Чунки Ғарб зудлик билан ҳаракат қилиб ўзининг жиддий ҳамкор бўлиш нияти борлигини намойиш этганича йўқ. Ғарб ўз жиддий ниятларини намойиш этмагунича унинг ортидан ҳеч ким чопмайди, балки аксинча бўлади”,– дейди Сванте Корнел.

 

Аксар постсовет давлатлар Россиянинг Грузиядаги ҳаракатлари борасида қатъий муносабат билдирмай, қайсидир маънода ўзининг мойил эмаслигини кўрсатди. Сиёсий таҳдидчи Ф.Толиповнинг ишонтиришича, Грузия можароси Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларга ҳеч қандай таъсир қилмайди.

 

“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳақида гап борганда, Грузиядаги воқеларми ёки бошқаси, бу муносабатларга таъсир қилмайди. Россия қудратли давлат сифатида ҳеч қаерда ғарбпараст бўлмайди. Ўзбекистоннинг бу давлатга боғлиқлиги ҳам камаймайди. Шунинг учун икки томонлама муносабатлар давом этаверади”,- дейди Ф.Толипов. 

 

Россия сиёсатида етакчиликни сақлаб қолган Владимир Путин 1-2 сентябрь кунлари Тошкентга сафари давомида Ўзбекистон Мустақиллиги байрами тантаналарини президент Ислом Каримов билан бирга томоша қилади. И.Каримов билан сўзлашувлари давомида эса Россияга берилган ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий устиворликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Иқтисодий соҳада Путин Россия нефть ва газ компанияларининг Ўзбекистонда муаммосиз фаолият юритиши кафолатини олишга, сиёсий соҳада эса Россиянинг Кавказдаги сиёсати учун таянч қозонишга ҳаракат қилади. Президент Каримов ўзининг Ғарб давлатлари билан муносабатлари сабабли Путинни ташвишланмасликка чақириши ҳам мумкин. Лекин буларнинг барчаси саҳна ортида қоладиган гаплар. Саҳнада эса ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамини нишонлаверади.

Просмотров: 803 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей