Жума, 26.04.2024, 05:32
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 26 » “Лукойл” Ўзбекистонда яна бир лойиҳа устида ишламоқда
18:58
“Лукойл” Ўзбекистонда яна бир лойиҳа устида ишламоқда

“Лукойл” Ўзбекистонда яна бир лойиҳа устида ишламоқда

 Элмурод

 Россия нефть ва газ саноатчилари бирлашмаси раҳбари Юрий Шафраник ўзбек матбуотига берган интервьюсида “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга 5 миллиард доллар миқдорида сармоя ётқизишини билдирди.

 

Унинг айтишича, шу кунгача “Лукойл” бу маблағнинг 1 миллиард долларини Ўзбекистон иқтисодига ётқизган.

 

Бироқ “Лукойл” компанияси вакили Владимир Семаков аслида сармоя миқдори озроқ бўлишини билдирди.

 

“Ширкат ўзининг Ўзбекистондаги лойиҳалари учун тахминан уч миллиард доллар маблағ ётқизади. 5 миллиард ҳақида ҳозирча сўз йўқ”, - деди Владимир Семаков.

 

У ширкат айни пайтда Ўзбекистонда 2 та лойиҳани амалга ошираётганини маълум қилди.

 

“Биринчиси Қандим, Ҳовузоқ ва Шоди лойиҳасидир. Бу лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилган ва ўтган йилнинг кузидан бошлаб газ қазиб олиш ишлари бошланган. Бу лойиҳанинг 2 ва 3-босқичлари яқин кунларда ишга туширилиши мўлжалланмоқда”,- деди Владимир Семаков.

 

“Лукойл” компанияси, бундан ташқари, Оролбўйи ҳавзасида ҳам геологик қидирув ишларини олиб бормоқчи. Бу энди иккинчи лойиҳа асоси ҳисобланади.

 

“Лукойл” вакилининг сўзларига кўра, Оролбўйидаги камсувлик, ботқоқликлар ва экологик вазият бу лойиҳани амалга ошириш учун катта маблағ сарфланишини талаб қилади. Шунга қарамай, “Лукойл” бу ҳудудни ўзлаштиришга катта қизиқиш билдирмоқда. Чунки Ўзбекистон томони билан тузилган шартнома ўта иқтисодий манфаатлидир.

 

“Бу консорциумда “Лукойл” улуши 80 фоиз. “Ўзбекнефтгаз” эса 20 фоиз улушга эга. Лекин қазиб олинган газни “Лукойл” эмас, Ўзбекистоннинг ўзи сотади. Бу эса ўзбек гази жаҳон нархидан анча арзонроқ сотилади, деганидир”,- деди Владимир Семаков.

Просмотров: 927 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей