Каримов, мардикорлар ва мустақиллик
Ўзбек халқи ўз мустақиллигини байрам қиларкан, дунёнинг энг жафокаш ва меҳнатсевар халқлари каби ўзбекк халқи ҳам мустақилликдан не-не умидлар қилмаган эди, дейсиз ўшанда.
Бунга мана 18 йил ўтиб бормоқдаки, бу халқнинг ишониб сайлаган президенти Ислом Каримов ҳали ҳам маҳмодоналик қилиб, ўтган асрдаги ўша ўзининг баландпарвоз коммунистларча мақтовлар ортилган аравасидан тушмай келаётир.
Мустақилликдан қилинган умид ва орзулар 70 йил руҳий қулликдан эзилган совет халқларининг қоринлари тўқ бўлсада, уларнинг хақиқий озодлик ва фаровонликка интилишдаги ҳоҳишлари айниқса кучли эди.
Минг афсусларким ўша Советлардан қолган Ўзбекистоннинг ота меърос резервланинг бошқа ресрубликаларга қараганда анча кўп эканидан керакли даражада фойдаланаолмадик.
Худди атайин қилингандай юртбошимиз ташаббуси биоан мустақилликнинг бош йилларини фақат карнай-сурнайлар, тантана ва ҳайқириқлар билан фойдасиз ўтказиб юбордик.
Энди мана қуруқ сўзгина бўлиб қоладиган юртбошининг ўшанда бошимизни айлантириб маст қилаётган унинг айтган сўзларини шиорларга айлантириб, улар михланмаган атрофда дарахт, кўча ва томлар қолмади.
Ўшанда қулоқлар радиодан, кўзлар телевизордан эрта тонгдан ярим кечагача минглаб марта қнйтариладиган икки сўз: мустақиллик ва Амир Темур бобомизнинг улуғворлиги жонга тегиб ва яна қўшимча эртамизнинг фаровонлиги ҳақидаги қуриқ гапларндан ҳатто рекламалар ҳам ёқимлироқ бўлиб қолган эди.
Биз мустақилликнинг бошида айтилган ва кимлардир ҳалигача юртбошимиз айтган буюкликка сиғиниб келаётган кишиларга ишониб, келажакда Ўзбекистоннинг буюклигига эмас, унинг буюк ёлғонга кўмилиб қолишини ўшанда ҳаёлимизга ҳам келтирмагандик, дейди
Минг афсусларким, тилимизда бобомиз Амир Темур деб туриб, қўлимиздаги унинг қудратли болғасини кунимизга яраб турган ва фаровон келажагимизга етказувчи улкан завод ва фабрикаларни вайрон қилдик, буздик ва таладик.
Марказий Осиёдаги бугунги энг тўқ яшаётган ўзбек халқининг эртага янада фаровонроқ яшаши учун бу халқнинг СССР парчалангандан кейин бошқа халқларга ўхшаб: энди қандай қиламиз, дейишига асос мутлақо йўқ эди.
Ўшанда хар бир ўзбекнинг ҳамёнида етарли маблағи бор, улар ҳали тугамагунча ватанини эртага, ташлаб кетишни у ҳатто тасаввур ҳам қилолмас эди.
Улар Каримовнинг этага қуриб берадиган янги технологияда ишлайдиган завод ва фабрикалардан умидда эдилар: “Сизлар учун мен жонимни беришга тайёрман, сизлар биласизларми кимсизлар, сизлар тарихдаги машҳур ўтган аллома боболаринизнинг қудратли набираларисиз, шуниннг учун харбир ўзбек бугунги мустақилликдан доим мағрур ва елкангизни кериб юришингизларни ҳоҳлайман!” - деганда оналаримизнинг қувончидан кўзларидан ёшлар тирқираб оққан эди.
Улар: “ умрингдан барака топ, бундай гапларинг учун, минг яшагин” --- деб дуъолар қилганди.
Бу вақтларда қўшни респуьликаларда мустақиллик сўзлари фақат байрам кунлари айтилиб, қолган кунлар қизғин қурилиш, ишлаб чиқариш, хуллас ҳар ким ватани учун ниманидир яратиб, ишдан чарчаб олиб келган маошларига эса, мириқиб дам олишар эдилар.
Бизлар эса, йилларни қаторасига бекор ўтказиб, йўғонларимиз ингичкалашдик, ингичкалар узилиб, қашшоқ ва гадоларга айландик.
Кўз ўнгимизда Каримов диктататураси қурилиб, демократик ислоҳотларнинг бутунлай йўқотилиши натижасида Ўзбекистондаги ўша усти ялтироқ советлар демократиясидан ҳам асар қолмади.
Бу ерда нафақат инсон хуқуқларининг топталиши ва унинг тарафдор ва фидойилари таъқиб-тазйъиқларга учраб, уларнинг туҳматлар билан узоқ муддатларга қамашлаш ётар эди холос.
Бундан миллионлаб халқнинг заррача хуқуқ ва ҳимоясиз қолган қашшоқ ва камбағал қисмлари давомли дискриминациядан эзилиб хўрланар эдилар.
Республикада сўз ва матбуот эркинлиги бўғилиб, давлатнинг барча ахборот воситалари фақат диктаторни мақташга ўтиб, улар уятсизларча мавжуд камчиликларни йўқ дейишса, ўзи йўқ ютуқларни эса кўп дея, бонг уришар эди.
Танқидчи ва мустақил журналистлар ва оппозициядаги демократик фикрловчи фаоллар бирин-бирин қамалиб, қувғинга учради. Бундай негатив ҳолатларни акс этдирувчи хабарларнинг умуман ёйилмаслиги учун, Каримов қўлидан келган ҳамма қаттиқ чораларни кўриб келди.
Масалан президент Каримов шундай воситалардан бири бўлган Интернет ҳақида журналистларга: “Интернетни ёпиш ғирт аҳмоқликдир ва уни ғирт аҳмоқларгина ёпиши мумкин” дея туриб, Ўзбекистондаги Интернетдаги барча демократик сайтларни доимий ёпиб қўйганилиги учун диктаторнинг ўз сўзи билан у ўзининг кимлигини ошкор этиб турибди, дейиш мумкин.
Ўз халқи озодлигига очиқдан очиқ ғов бўлиб турган Каримовнинг кирдикорларини танқид қилган довюрак ва ватанарвар кишилардан ўч олиш ва уларни ўнлаб йиллар қамоқда ушлаб туриш, ёки қийноқлар билан ўлдириш, Каримовга хос бўлган одатий ҳолга айланиб кетган.
2007 йил 23 декабр сайловидан сўнг, Ўзбекистондаги мавжуд барча салбий ҳолат ва кўзбўямачиликлар президент Каримов сиёсатининг асосий негизи бўлиб қолди, чунки унинг президентлик курсисига учинчи бора ўтиришининг ўзи жаҳон давлатчилигида Ўзбекистоннинг бошлаган ва ҳаммани танг қолдирган янгилик эди.
Мана кўриб турибсизларки, бундай янгиликка асос бор экан демоқчиман ва сизларга керак бўлса, ўша Ғарб ва Шарқингизнинг демократияси деймизми, яна БМТ ининг кўзича конституцияни тилло сувли ранглар билан ёзиб қўйиб, унинг қарийиб 99 фойиз моддаларини 1992 йилдан бошлаб истаганча бузиб келаётган бўлсада Ислом Каримовнинг айтгани, айтганча ва дегани деганча бўлиб келмоқда.
Ўз халқи озодлиги ва унинг фаровонлиги йўлида президент Каримов кирдикорларини танқид қилишда довюраклиги билан алоҳида ажралган Марғилондаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Муътабар Тожибоевага ва унга ўхшаш Васила Иноятова, Гулчеҳра Нуруллаева, Дилором Исҳоқовларни мен эса уларни ўзбекларнинг қизлари эмас, улар ўзбекларнинг “йигитлари” деб бежиз атамаган бўлар эдим.
Юсуф Жумадек ўз халқининг довюрак, оташин ва ватанарвар шоирнинг бирнеча марта қамашларига қарамай, унинг намойишкорона сайлов олдидан Каримов номзодига қарши: “У президентликдан кетсин” шиорини баланд кўтариб чиққанлиги учун шоирнинг ва ўғилларининг қамалиб Юсуф Жума оиласининг тўз-тўз қилиб қувилишига халқнинг кўзи олдида қандай номард журъат этаолади дейсиз!?
Қашқадарёлик эркчи Мурод Жўраевни 15 йилдан бери қамоқда ушлаб туриш, ёки Ўзбекистон Олий Советининг депутати Шовруқ Рўзимуродовнинг хуқуқ ҳимоячисига айлангани учун қийноқлар билан ўлдириш, Каримовнинг амалга бунчалик ташналиги ва унинг номард ва тубанликда ўта шафқатсиз эканини кўрсатиб қўйди.
Каримовнинг сиёсати ва давлатни бошқарувидаги хар қадамда пулдор, аммо уччига чиққан ўғри, фирибгар ва одамгарчиликдан асар ҳам йўқ нусхаларга катта лавозим ва мукофотлар берилаётганини кўриб ҳайронликдан ёқангизни ушлайсиз.
Адолат ва мантиқдан бу қадар юз ўгириш ва ундан жирканишга юз тутган бугунги Ўзбекистонда эса, халқ учун қайғурадиган ва унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган кишиларни фақат ва яна фақат фалокат ва фожиалар кутиши муқаррар даражага етган.
Хўш унда республикамиздаги халқни ҳам, давлатни ҳам қийнаб турган мамлакатда тўла куч билан ҳукм сураётган ишсизлик ва мардикорлик, қашшоқлик ва коррупция сўзларини у нега тилга олмай келаётирки, бундай муаммоларни у ҳечқачон ечолмайди ва у яхшиси йўқ фаровонликларимиз ҳақида лоф уриб қўяқолади.
Масалан яқиндаги вазирлар маҳкамасидаги унинг олти ойлик натижаларида уялмасдан: “ Ўзбекистон аҳолисининг реал даромадлари бугунга келиб, 221 долларни ташқил этмоқда” деб юборган. Сизлар тушунмадингизлар Каримов яхши эътибор қилсангиз: 221 долларни ташкил этди эмас, ташқил этди деб айтган, қаёққа борсангиз бораверинг, ўзбек тилида бундай сўз йўқ.
Яна бир мисол Қашқадарёдаги Шўртонгазнинг пластмасса қувурларни ишлаб чиқаришда ҳам жуда катта сонларни гапирган бўлса, у қувурлар дегани йўқ, у аллақандай “қовурлар”
деган нарсани гапирган, ёки у ўзининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетган қўриқчиларга бераётган маошни айтган ва ёки бўлмаса у Россиядаги мардикорларнинг маошларини айтгандир дейиш мумкин.
Масалан, ўша мустақилликнинг бош йилларидаги билаклари нозик жажжитойларимиз, бугунгача гўшт емасдан улғайиб, забардаст бўлмасада кўплар ўзларининг қилтириқ жуссалари билан Россия ёки Қозоғистондек бегона юртларда иш излаб санғиб юришибди.
Улар бегона юртларни обод этаркан, мусофирликнинг хечқандай хуқуқсиз ярим қулдек оғир кунларни бошларидан кечирсада, Ўзбекистондан хеч бўлмаса энг кам маошларнинг ўзи у ерда роса 20 марта кўплиги учун ҳам, бундай мардикорликка улар розидирлар.
Лекин уарни ўз ватанларида ўғирлик, фирибгарлик ёки бирор тубан ишлар билан шуғулланмай, улар ота-оналари каби ҳалол меҳнат билан яшашни ихтиёр этган азаматларгагина ўхшатиш мумкин холос.
Конституциянинг деярлик ҳамма моддаларини бузиб ва учинчи марта ноқонуний президент бўлиб олган Ислом Каримов бу улкан бир халққа хизмат қилишдан ва ўз қасамёдларидан учинчи марта ҳам, бош тортди.
Натижаларга қайтганда, мардикорликни эплаётганлар минг яшасинлар деймиз, яхшиям бу халқнинг шундай ишонган тоғи бор эканки, улар Каримовга ишонсалар, очликдан аллақачонлар қирилиб кетган бўларканлар.
Куни ёлғонларга қолган Каримовнинг пуф сассиқ, деб ташлаб кетган халқнинг миллионлаб хонадонларидаги қозонларини қайнатиб боқаётган мардикорларини эса, уларни мен халқимизнинг асл фарзандларига қиёслайман.
Мардикорларимиз ҳаётининг оғир эмас, хавфли томонларига Каримов қарамай, яна ўша қора халқнинг болалари мен боқмаган халқни боқса, демасдан улар айниқса Россияда кўплаб ўзбек йигитларимизни уриб, тепкилаб ёки пичоқлар билан чавоқлаб кетишларига парво қилмай келаётир.
Ваҳоланки масалан, ўз ҳалқининг бориб ишлаётган мардикорларининг ўлимлари юз берганда Тожикистон ва Қирғизистон парламентида шов-шувли гаплар бўлиб ва депутатлардан делегация ўша вақт президент Владимир Путингача бориб, у билан ўз мардикорларига шароит ва енгилликлар яратиш масалаларини ечиб қайтишди.
Аммо Каримов аксинча Путинга: “ узбеков побольше лови-да, мне отправ!” қабилида иш кўриб, гуноҳсиз фарзандларимизни экстрадация қилиниб, сен “Ваҳобий”, сен “Хизбу-Тахрир”, ёки террорист-экстремистсан деб, хар йил юзлаб бегуноҳ юзлаб мутлақо бегуноҳ фарзандларимизни аёвсиз узоқ муддатларга қамаб юбормоқда
Ўзбек халқининг бошига бундай сонсиз кўргиликлар тушган бўлса, мардикор фарзандларнинг бошига баланддан темир тушиб, улар юқори этажлардан ташланиб, ёнғинларда кул бўлиб, афтоҳалокатлардан, кўплари эса, русларнинг “тақирбош”лари пичоқ еб шаҳид бўлмоқдалар. Натижада эса Ўзбекистонга темир тобутлар оқими кўпаймоқда.
Нега одам боласи чидайолмайдиган бундай ишсизлик, қимматчилик, порахўрлик, адолатсизлик ва қонунбузарликдек “кўргилик”ларга фақат ўзбеклар дучор бўлмоқдалар, айтинг!?
Савол устига, бундай саволларни айтаверсак улар чексиз бўлиб, бу саволларнинг сардори ва “хўрозига” жавоб излаб: “Хўш ўзбекларни бундай “кўргилик”лардан иборат фалокат ва азоблардан ким ҳимоя қилиши керак ва бундай азобларда яшаш ўзбеклар учун қачонгача давом этади, деган саволни мен бугун, 20 йилдан бери “юртбоши” деб келинаётган Ислом Каримов деган шахсга бермоқчиман.
Турлибеков Ёдгор
ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирдамлик
харакати”нинг фаоли.
|