Пайшанба, 25.04.2024, 09:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 19 » Иккита қулнинг нархи – 38 доллар!
05:00
Иккита қулнинг нархи – 38 доллар!
Иккита қулнинг нархи – 38 доллар!
Uznews – Тошкент вилояти фуқароси Дилмурод Тошалиев икки нафар шахсни қулликда сақлагани учун, икки минимал иш ҳақи – 50 минг сўм жарима тўлаб қутулди, дея ҳабар беради «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» (ЎҲА).

Тошкент вилояти Қибрай тумани Химик шаҳарчасидаги ҳусусий ферма эгаси Дилмурод Тошалиев икки нафар одам – Анатолия Ступкина ва София Недробоваларни қулликда сақлагани учун яшаш жойидаги суд томонидан икки минимал иш ҳақ, 38 доллар миқдоридаги жаримага торилди.

Қулликдан озод этилган эркак ва аёлнинг аҳволи бу билан яхшиланмади, Қибрай туман прокурорининг қарорига кўра, Ступкин 30 кунга Тошкент шаҳридаги махсус қабулхонага жойлаштирилди, Недробова эса Чирчиқдаги нарко-психоневрологик диспансерга жўнатилди.

Фермер Дилмурод Тошалиевнинг ўз хўжалигида икки нафар қул сақлагани, уларнинг ҳужжатларини тортиб олиб ўзларини эса арзимаган овқат эвазига ишлатаётгани ҳақида, Тошкент вилояти инсон ҳуқуқлари аҳволи юзасидан июл ойининг охирларида мониторинг ўтказаётган ЎҲА ҳуқуқ ҳимоячилари мутлақо тасодифан билиб қолишган.

Ўшанда, ЎҲА фаоли Елена Урлаеванинг айтишича, унга ва унинг ҳамкасби Олег Сарапуловга бир аёл ва эркак келиб уларни қулликдан озод қилишларини илтимос қилишган. Улар Анатолий Ступкин ва София Недробовалар эди.

Ушбу бахтиқаро одамларнинг сўзларига кўра, уч йил муқаддам улар иш излаб Тошалиевнинг фермасига келишади, шундан буён улар, қўлларига бир тийин олмасдан, қочиш учун имкон тополмасдан, қуллар каби ишлашади, ферма эгаси уларнинг ҳужжатларини тортиб олиб қўйган эди.

Шундан кейин, 24-июлда Химик шаҳарчасидаги қулдорлик фермаси ҳақидаги хабар Интернетда тарқалгач, маҳаллий милиция бу воқеа билан қизиқиб қолади.

ЎҲАга маълум бўлишича, қулдорлик фермасига қарши участка нозири Ботир Бўлахўжаев иш очади, барча материалларни Қибрай туман судига топширади, суд ўз навбатида юқоридаги қарорини чиқаради.

ЎҲА ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, милициянинг харакатини ва шунингдек суднинг қарорини адолат тантанаси дея ҳисоблаш мумкин эмас. Уч йил давомида фермер Тошалиевлар икки нафар инсонни қулликда сақлаб келишган, уларни таҳқирлашган ва калтаклашган, баъзан эса овқат беришни унутишган, буларнинг ҳаммасидан бор йўғи 38 доллар жарима билан қутулишган.

Чирчиқ наркопсихоневрологик диспансерида ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашган София Недробова, бу ҳақдаги маълумотлар ташқарига чиқиб кетганидан сўнг фермер Тошалиевлар уларни калтаклаганини айтади.

Кейин уни Тошкентнинг Чуқурсойидаги психиатрик клиникага олиб келишган, у ерда уни кишанбанд сақлашган ва уришган. Чирчиқдаги касалхонада, Недробованинг Урлаевага айтишича, яхши қарашмайди, уни кроватга боғлаб қўйишади мажбурий даволашади.

«Касалхонада икки соат давомида, мен қўшни палатадаги эркакнинг қичқираётганини, қўлини ечишларини сўраб инграётганини эшитдим», - дейди Урлаева.

Елена Урлаеванинг сўзларига кўра қулдорлик фермасидаги воқеа ҳуқуқ тартибот идоралари, суд ва фермерларнинг тил бириктирганликларидан далолатдир, улар жабрдийдаларни яширишга ва ишни энг енгил жазо тайинлаб бости бости қилишга ҳаракат қилишган.

«Демак уч йил қулликда сақланган, - дайди ва руҳий касал одамларнинг умумий нархи 38 доллар бўлиб чиқадими?» - дея савол билан юзланади Елена Урлаева.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, у ва унинг ҳамкасблари Анатолий Ступкин ва София Недробовалар учун курашни тўхтатмасликка аҳд қилишган, чунки улар, инсон ва инсоний қадриятлар устидан бу қадар хўрликларга ўзбек жамиятида ўрин бўлмаслиги лозим.
Просмотров: 916 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей