Жума, 29.03.2024, 00:11
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 19 » Россиядан қўрқиш керакми?
04:56
Россиядан қўрқиш керакми?
Россиядан қўрқиш керакми?
Uznews – Россия ва Грузия ўртасидаги Жанубий Осетия устида келиб чиққан уруш, «Тезкор ҳаракат гуруҳи» экспертларининг фикрига кўра, барча собиқ СССР республикалари учун Москва таҳдиди борлигининг белгисидир.

Ўн кундан буён Россия армияси Грузия ҳудудида қолмоқда. Русларнинг асосий мақсади Жанубий Осетиянинг ҳимояси амалга оширилгани, Грузия ҳужуми бартараф этилгани, грузин армияси Цхинвалидан анча узоққа чекингани, Грузия ҳудудидаги деярли барча асосий қурол аслаҳа омборлари, аэродром ва ҳарбий базалар яксон этилганига қарамай Россия қўшинларининг олиб чиқилиши кечиктирилмоқда.

Россия қўшинларининг ҳамон Грузияда қолаётганини рус қўмондонлари, Франция воситачилигида Россия ва Грузия ўртасида имзоланган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битимга амал қилинаётган билан изоҳлашмоқда.

Бугун Россия ҳарбийлари билдирганидек, шартномада қўшинларни олиб чиқиш ҳақида эмас, олиб ўтиш ҳақида гап боради. Бу дегани, Россия ўз қўшинларини Грузиядан Жанубий Осетиянинг ва эътироф этилмаган республиканинг буфер зоналарига, яъни 14 километрлик ҳудудларда жойлаштиришга ҳаққи бор. Бу дегани, Россия қўшинлари Грузия ҳудудида қолади деганидир.

Грузиядаги воқеалар Ўзбикистондан турлича муносабатларга сабаб бўлди. Расмий Тошкент ханузгача Россия ва Грузия ўртасидаги уруш юзасидан оғиз очгани йўқ. Бироқ бугун маълум бўлишича, президент Ислом Каримов Грузияга эмас Жанубий Осетияга ёрдам беришга аҳд қилиб, 250 минг АҚШ доллари ажратгани маълум бўлди. Бу нарса Каримовнинг Грузиядаги қурбонлардан кўра осетин жабрдийдаларига кўпроқ ён босаётганидан, қайсидир даражада Москва ҳаракатларини қўллаб қувватлаётганидан далолат беради.

Маълумки, мисол учун АҚШ инсонпарварлик ёрдамларини зиддиятнинг Грузия томонига йўлламоқда, БМТ Қочқинлар идораси қочқинларни асосан Грузияда қабул қилмоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари эса Ўзбекистон ҳукуматидан фарқли ўзлари учун анча аниқроқ позицияни белгилашган. Шундай қилиб, «Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» зиддиятнинг дастлабки пайтлариданоқ, 8-августда, БМТ Ҳавфсизлик Кенгашини Грузиянинг Жанубий Осетияга агрессиясини тўхтатишга чақирган эди. Кейинчалик эса, БМТ ва Ғарб мамлакатларини зўровонликда фақат Россияни айблайвермасликка чақириб, зиддиятларда тенгма тенг, агар кўпроқ бўлмаса Грузиянинг ҳам айби борлиги ҳақида баёнот берган эди

Ўзбекистондаги бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотларини бирлаштирувчи мустақил таҳлилий гуруҳ “Тезкор ҳаракат гуруҳи” (ТҲГ)нинг нуқтаи назарича, Россия томонидан Грузияга қарши қаратилган ҳарбий ҳаракатлар барча собиқ СССР республикалари учун ташвишли сигналдир.

Улар томонидан чоп этилган таҳлилий мақолада айтилишича: “Россия армияси унинг фуқаролари қаерда бўлса ўша ерда!” деган шиор остида Россия ўз янги сиёсатини бошлаган. Россия фуқаролари сифатида эса Москванинг ҳоҳишига кўра собиқ иттифоқдош республикаларидаги барча руслар англашилинади.

Бундай ҳолатнинг юзага келиши, ТҲГ фикрига кўра, Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳукмрон режимларнинг ўзларига ҳамкорни эндиликда Россия ҳудудлари ташқарисидан қидиришига ундамоғи лозим.

«Иттифоқдошларнинг ташқи сиёсатида кўпқирралилик, афтидан асосий омил бўлмоғи лозим. «Ҳамма тухумларни бир идишда сақламаслик» таомилига амал қилмоқ керак, - дейди ТҲГ таҳлилчилари.

Россия ва Грузия ўртасидаги можаролар ҳақида, ТҲГ саволлар билан юзланади, уларга, гуруҳ фикрига кўра, Россия раҳбарлари томонидан ҳамон жавоб берилмаган:

«Осетинлар устидан ўтказилган қатли ом ва грузин ҳарбийлари томонидан тинч аҳолига қарши икки минг атрофдаги қурбон ҳақидаги маълумот қайси манбадан олинди? У ҳолда Россия армиясининг Чеченистондаги, Москва томонидан чечен айирмачиларининг қуролли кучлар ёрдамида бостирилиши билан боғлиқ айни шундай ҳаракати тўғрими эди?

Нима учун битта иттифоққа (МДХ) аъзо давлатлар, турли шартномалар билан бир бирларига боғлиқ ҳолатда, айни ўз сукутлари ва бошқа аъзоларнинг ҳаракатидан кўз юмишлари билан урушга киришдилар?

У ҳолда, қисман Коллектив Ҳавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КҲШТ) томонидан кўзланган, ташкилот аъзоларидан бирининг (Россиянинг) урушга кириши ҳолатида кўзда тутилган қарор қабул қилишнинг коллегиал механизми қаерда қолди?»

ТҲГ таҳлилчиларининг сўзларига кўра, ушбу саволлар рўйҳатини давом эттириш мумкин, бироқ ўз ўзидан МДҲ тараққиёти ва унинг истиқболи ҳамда собиқ совет республикалари ва Москва ўртасидаги келгуси муносабатлар юзасидан ўз ўзидан хулосалар келиб чиқади.

Эндиликда МДҲ давлатларидан бирортаси ва ҳатто РФнинг энг яқин иттифоқчилари ҳам ўзларини нисбатан ҳавфсиз дея ҳис қила олишмайди. Ўз навбатида мавжуд турли туман МДҲ, КҲШТ қабилидаги собиқ Совет Иттифоқи давлатлари ўртасидаги альянсларда Россиянинг устунлик қилишига тўсқинликларга сабаб бўлади, дея ҳисоблайди ТҲГ.
Просмотров: 821 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей