Uznews – Ўзбекистон Россия Гуржистон зиддияти юзасидан ўз принципиал позициясини айтгани йўқ, бироқ барибир, Жанубий Осетия аҳолисига $250 минг доллар миқдорда инсонпарварлик ёрдам ажратди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кўрсатмасига кўра республика ҳукумати Жанубий Осетиядаги ҳарбий тўқнашувлардан жабр кўрган фуқароларга 250 минг АҚШ доллари ажратди.
Республика ТВ ҳабарига кўра, Ўзбекистон ФВВга турли хил қурилиш материаллари, жумладан цемент ва озиқ овқат, дори дармон ва бошқа бирламчи зарурат молларини етказиб бериш вазифаси топширилган.