Пайшанба, 28.03.2024, 16:22
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 19 » Тергов тугади, энди нимани кутаяпмиз?
04:47
Тергов тугади, энди нимани кутаяпмиз?
Тергов тугади, энди нимани кутаяпмиз?
Uznews – Гиёҳванд моддалар сотишда айбланаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновнинг ишида тағин сукунат юзага келди. Тергов материалларини олган Нукус прокуратураси, афтидан нима қилишини билмаяпти.

Бир ҳафта илгари Uznews.netнинг Қорақалпоғистондаги мухбири Солижон Абдураҳмонов ишини ўрганаётган Нукус шаҳар ички ишлар бўлими (ШИИБ) терговчиси Эркин Нурмашев, унинг адвокатига, унинг ҳимоясидаги шахсга нисбатан тергов тугатилгани ва иш Нукус прокуратурасига оширилгани ҳақида хабар берган эди.

Қоида бўйича, прокуратура тергов материалларини ўрганиши ва қарор қилиши: уни судга ошириши ёки қайта тергов учун Нукус ШИИБга қайтариши лозим эди. Бироқ, прокурор ҳизматчилари, афтидан ҳануз бирор қарорга кела олишмаган кўринади.

Солижон Абдурахмоновнинг адвокат ива акаси Бахрома Абдурахманов, бир неча кундан буён терговчи Нурмашев билан учраша олмасдан юрган эди, унга мобил алоқаси орқали чиқилганида эса, у терговни тугатгани, ишни эса прокутатурага оширгани ҳақида айтди.

Прокуратура билан боғланганида эса у мутлақ жавоб бермаслик ёки, эртага келинг қабилидаги сансолорликлар билан тўқнаш келмоқда.

Ўзининг узоқ йиллар орттирган адвокатлик тажрибасидан келиб чиқиб, Бахром Абдурахманов прокуратура мулозимлари ҳаракатидан ажабланади. Унинг фикрига кўра, бу ҳолат, прокурор ходимларнинг, кўпроқ «юқоридан» буйруқ кутаётгани аломатидир, уларнинг ўзлари ишни судга ёки қайта терговга ошириб қарор қабиул қилиб қўя қолишган бўлишарди.

Бахром Абдурахмоновнинг фикрига кўра, терговдаги секинлик, энди эса прокуратурадаги айни ҳолат, 7 июнда Солижон Абдурахмоновнинг ҳибсга олиш жараёнини айтмаганда, - журналистга қарши амалга оширилган ҳаракатларнинг ҳаммаси бошиданоқ сиёсий буюртма эканидан далолат беради.

«Мен, на терговчилар, на прокурорлар мустақил қарор қабул қилмаётганларини кўраяпман, улар ҳамиша, ўзларини гўёки буйруқ кутишаётгандек тутишмоқда, буни қўлга киритишгач, дарҳол ўз фаоллиги ва мустақилликларини намойиш қилишади», - дейди адвокат.

58-ёшли Солижон Абдурахманов Жиноят кодексининг 25-273 моддаси, 5 қисчми - «Ноқонуний наркотик ёки психотроп моддалар савдоси билан йирик миқдорда шуғулланишда» айбланмоқда, бунинг учун у 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бу айбнома, икки ойлик тергов давомида Нукус милицияси унинг 276 модда 2 қисми ”Сотиш мақсадини кўзламасдан наркотик сақлаш ва истеъмол қилиш”даги айби исботланмаганидан кейин қўйилган эди.

Шунингдек, айбномани қайта малакалаш жараёнида, терговчилар ҳатто оддий дактилоскопик экспертизани амалга оширишни ўзларига эп кўришмади.

Адвокатнинг бир неча бор қилган илтимосларига қарамай терговчилар, наркотик ташланиши мумкин бўлган бино, гаражида журналист машинаси турган Нукус ишлаб чиқариш корхонасининг барча ходимларини сўроқ қилмади.

«Ҳимоямдаги шахс фойдагига барча гумонларни, шунингдек Нукус ШИИБ томонидан енгилроқ бўлган айбномани олиб ташлаб, Яна ҳам оғирроқ айбноманинг қўйилиши, - Бахром Абдурахмоновнинг айтишича. – журналистни нима қилиб бўлса ҳам турмага тиқиш истагидан далолат беради».

Журналист, Солижон Абдурахмановнинг ўзи, Тошкентга Ўзбекистон Бош прокуратурасига хат йўллади, унда ўз машинасидан топилган наркотикларга умуман алоқаси йўқлиги ва тергов жараёнларидаги ўзи кузатган қонунбузарликлар ҳақида ёзди. Бироқ ҳали у Бошпрокуратурадан жавоб олгани йўқ.
Просмотров: 916 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей