Сешанба, 23.04.2024, 11:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 19 » Бош прокуратура ТТЗни «титратмоқда»
04:43
Бош прокуратура ТТЗни «титратмоқда»
Бош прокуратура ТТЗни «титратмоқда»
Uznews – Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкент трактор заводида текшириш ўтказмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, шу тариқа заводни приватизация қилмоқчи завода – давлат унинг 65% фоиз акциясини сотиш, бироқ корхона бошқаруви ҳуқуқини ўзида қолдирмоқчи.

Корхона раҳбариятидаги манбага кўра, Бош прокуратура томонидан текширув пайтида корхонанинг иш ҳақи бўйича ва шунингдек коммунал хизматлари ҳамда энергетиклардан ўн миллионлаган улкан қарзлари борлиги маълум бўлиб қолди.

Тошкент трактор заводининг қарзлари корхонада пул маблағларининг муттасил танқислиги туфайли юзага келган. «Парадоксал холат ― завод рентабел, махсулотлар омборларда қолиб кетмайди, бироқ пул, деярли ҳамиша йўқ. Сабаби ― номукаммал ҳисоб китоб», ― дейди Uznews.net суҳбатдоши.

Махсулотларнинг катта қисми ― тракторларнинг 90% прицепларнинг 70% фоизини ― ўзбекистонлик деҳқонлар ҳарид қилади, улар табиийки ўзбек сўмида тўлайдилар. Экспортдан тушадиган валюта тушумлари эса янги тракторлар учун эҳтиёт қисмлари ҳаридига етмайди, конвертация билан боғлиқ доимий чигалликлар заводнинг тезкор ва керакли ҳажмда уларни ҳарид қилиш имконини бермайди.

«Шу сабабли биз аксарият йирик буюртмачиларимизни йўқотиб қўяяпмиз. Яқиндагина қўшни мамлакатдаги бир тижоратчи бирваракайига 500 трактор буюртма қилди. Эҳтиёт қисмлари йўқлиги туфайли шартнома тузилмади. Буюртмачи иккиламчи металл хомашё хисобига ишни хал қилмоқчи бўлди, бироқ у таклиф этган металлни қайта ишлаш учун заводда на ускуна, на одамлар бор», ― дейди ТТЗ ходими.
Просмотров: 989 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей