Шанба, 20.04.2024, 04:44
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 19 » Маҳалла янада зийракроқ айғоқчилик қилади
04:41
Маҳалла янада зийракроқ айғоқчилик қилади
Маҳалла янада зийракроқ айғоқчилик қилади
Uznews – Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Абдулла Қўлдошев ЎзА Ахборот агентлигига берган интервьюсида Мустақиллик байрами олдидан унинг идораси маҳалла қўмиталари билан ҳамкорликда кўраётган чора-тадбирлар тўғрисида баландпарвоз гаплар билан сўзлаб берди.

ЎзА Миллий ахборот агентлиги ички ишлар вазири ўринбосари Абдулла Қўлдошевдан олинган интервьюни тарқатган бўлиб, унда мамлакат ҳукумати Ўзбекистон Мустақиллигининг 17 йиллиги муносабати билан 1 сентябрь куни байрам тантаналарига қандай тайергарлик кўраётганлиги тўғрисида сўз юритилади.

Расмий этикетга риоя қилган ҳолда Қўлдошев интервьюнинг бошида Ўзбекистон фуқаролари Ислом Каримов каби даҳонинг нури остида 19 йил давомида қандай гўзал ҳаёт кечираётганлиги ҳақида гапириб, кейин эса унинг идораси қандай қилиб мамлакатда Мустақиллик байрами кунлари тинчлик ва осойишталикни ҳимоя қилиши тўғрисида сўз бошлади.

Бу йили эса, Ўзбекистон ИИВ ҳеч бир янги нарса кашф этмаганлиги аён бўлди. Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кунлари тартиб-интизом бундан бир-неча йил муқаддам киритилган: “Ўз уйингни – ўзинг асра” шиори остида, ҳамда маҳалла қўмиталари ёрдамида амалга оширилади. Маҳалла қўмиталари раҳбарларига ИИВ қулоқларни диккайтириб, кўзларини кенгроқ очишни тавсия этади.

Тартиб-интизомни таъминлаш мақсадида ИИВ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ҳақида генерал сўз юритар экан у “Аввало тинчлик ва тотувлик оила ва маҳалладан бошланади” дея урғу берди. - Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизнинг барча маҳалла, қишлоқ ва оулларида ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, “Камолот” Ёшлар ижтомойи ҳаракати ҳамда таълим-тарбия соҳаси вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилиб, уларда одамлар хушёрликка ва огоҳликка чақирилмоқда”.

Қўлдошевга кўра, милиция органлари маҳалла қўмиталари билан ҳамкорликда амалга ошираётган ишлар ўз натижаларини бераётган эмиш, аммо қандай натижалар берганлиги борасида аниқлик киритмади.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, маҳаллалар аллақачон мамлакат хокимияти томонидан назорат қилувчи органга айлантирилган бўлиб, унинг ёрдамида давлат фуқароларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат олиб боради. Ушбу назорат шакли анъанавий тарзда Ўзбекистоннинг Мустақиллик байрамини нишонлаш кунларида кучайиб боради ва бу ҳақда мамлакат ИИВ баёнот қилишга андиша қилмайди.
Просмотров: 846 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей