Пайшанба, 25.04.2024, 01:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Август » 7 » Юсуф Жума билан кўришишга изн берилмади
01:51
Юсуф Жума билан кўришишга изн берилмади
Юсуф Жума билан кўришишга изн берилмади

ImageЎзбекистонда қамоқ жазосини ўтаётган шоир ва мухолифат фаоли Юсуф Жуманинг ҳимоячиси у билан кўришишга рухсат берилмаганини маълум қилган.


Юсуф Жума Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан ҳибсга олинган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.


Унинг аввалига Тошкентдаги "Тоштурма" номи билан аталадиган ҳибсхонада сақлангани, кейинроқ Қорақалпоғистондаги "Жаслиқ" қамоқхонасига олиб кетилгани хабар қилинган.
Қорақолпоғистонга борган ҳимоячи Рустам Тўлагановнинг сўзларига кўра, зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилганига қарамай, режаланган учрашувга рухсат берилмаган.

 

Би-би-си билан суҳбатда ҳимоячи Рустам Тўлаганов, маҳбус билан учрашувга рухсат берилмагани юзасидан бирор бир расмий тушунтириш берилмаганини айтган.


Ҳимоячига кўра, бу ишни ҳал эта олиши мумкин бўлган ягона маъсул - "Жаслиқ" колониясининг бошлиғи Нукусга кетгани, унинг қайтишини кутиши лозимлиги айтилган, холос.


Аммо Рустам Тўлаганов кўришиш рухсати берилмаганини сабабини Юсуф Жуманинг аҳволи яхши эмаслиги билан боғлайди.


Аммо, ҳимоячи маҳбуснинг ўзи билан кўришолмагани боис, бу борада аниқ маълумотларга эга эмаслигини айтади.


Бундан олдин Юсуф Жума қамоқхонада қийноқларга солинаётгани ҳақида хабарлар олинганди.
Ҳимоячи Тўлагановнинг билдиришича, маҳбуснинг нима учун "Жаслиқ" ҳибсхонасига олиб борилгани сабаблари ҳам қоронғу қолмоқда.


Шу билан бирга ҳимоячи Юсуф Жуманинг қизи ва бошқа бир қариндоши ҳам уни кўриш учун "Жаслиқ"қа боришгани ва уларга ҳам учрашув рухсати берилмаганини айтган.


Айни пайтда Amnesty International ташкилоти Қорақалпоғистон маркази - Нукусдаги қамоқда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоли ва журналист Солижон Абдураҳмоновни зудлик билан, ҳеч қандай шартларсиз озод этиш чақириғи билан Қорақолпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов гиёҳванд моддалар сақлашда гумон қилиниб, ўтган ой бошида ҳибсга олинганди.


Amnesty International ташкилоти Солижон Абдураҳмоновни "Виждон маҳбуси" деб атар экан, унинг ҳибсга олиниши журналистик ва инсон ҳуқуқлари фаоли сифатидаги фаолияти билан боғлиқ эканини айтган.


Манба: “Би-би-си”.

Просмотров: 893 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей