Ўзбекистон:
Деновда тақиқланган “Ҳизбут-таҳрир” партиясига аъзо фаол аёлларининг гуруҳи озодликдан маҳрум этилди
Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Денов шаҳрида Марказий Осиё мамлакатларида ҳамда Россияда тақиқланган “Ҳизбут-таҳрир” диний экстремистик партиясига аъзо фаол аёлларидан тўрттаси озодликдан маҳрум этилдилар. Бу ҳақда республика ҳуқуқ-тартибот идораларига таянган ҳолда душанба куни Интерфакс-Религия агентлиги хабар қилмоқда.
Маҳкума аёллар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум этилдилар. Суд ҳукмига кўра, бу аёллар “Ҳизбут-таҳрир”га янги аъзоларни жалб этиш бўйича иш олиб борганлар ҳамда тақиқланган адабиёт ва варқаларни тарқатганлар.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистонда диндорларнинг ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақида кўп маротаба билдирганлар. Норасмий маълумотларга кўра, республика турмалари ва колонияларида диний айбловлар билан бир неча минг киши сақланмоқда.
|