Шанба, 27.04.2024, 02:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 30 » Ҳуқуқ ҳимоячиларининг жиноят иши ҳали ҳам “думи хуржунда”
19:30
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг жиноят иши ҳали ҳам “думи хуржунда”
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг жиноят иши ҳали ҳам “хуржунда”
Меҳрибон

Нукусдаги тергов изоляторида сақланаётган икки ҳуқуқ ҳимоячиси - Солижон Абдураҳмонов ва “Мазлум” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбар Аъзам Турғуновнинг кейинги тақдири номаълумлигича қолаётир. Солижон Абдураҳмонов деярли икки ойдан буён ҳибсда бўлишига қарамай, расмий тергов ҳануз бошланганича йўқ. Аъзам Турғуновга нисбатан ҳибсда қийноқлар қўлланилаётгани масаласи ҳам ёпиқлигича қолмоқда.

Аъзам Турғунов яқинларининг ҳуқуқ фаолига нисбатан ҳибсда қийноқлар қўлланилаётгани борасидаги хавотирлари тўғрисида “Озодлик”нинг аввалги эшиттиришлари орқали хабар қилинганди.

21 июль куни Аъзам Турғуновнинг жамоатчи ҳимоячиси Робия Ўтамуродова Нукусдаги тергов изоляторига бориб, ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашган ва унинг елка қисми куйганига шахсан гувоҳ бўлганди. Лекин А.Турғунов бу куйиш сабабларини айтмаганди.

Аъзам Турғуновнинг адвокати Рустам Тўлаганов ҳам куни-кеча Нукус тергов изоляторига бориб, Аъзам Турғуновнинг бадани куйганига гувоҳ бўлган.

Аъзам Турғуновнинг ҳамкасби Рустам Қорабоев эса терговчи ўз хонасида ҳуқуқ ҳимоячиси устидан қайноқ сув қўйиб юборганини билдирди.

“Ҳамма жойи куйиб кетган, дейишяпти. Мен Аъзамга буни ёзиб беришни, аризани прокуратурага топшириб, терговчи устидан арз қилишимни айтдим. У эса қўрқиши, ўзини ўлдириб юборишларини айтиб, ёзиб бермади”,- деди Р.Қорабоев.

Қорақалпоғистон ҳуқуқ-тартибот идораларидан Аъзам Турғуновнинг куйиш сабабларини аниқлаш имкони бўлмади. Лекин “Озодлик”ка маълум бўлишича, Аъзам Турғунов иши бўйича терговчи алмаштирилган. Янги тайинланган терговчи Карим Бердиев эса иш билан ҳали таниш эмаслигини айтди.

“Олдинги терговчи Исмоилов Саловат менга энди ишларни ўтказяпти”,- деди К.Бердиев.

Мавжуд маълумотларга кўра, Аъзам Турғунов қорақалпоғистонлик бир аёлнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Нукусга борган. Аъзам Турғуновга ўша аёлнинг иши бўйича жавобгар томон ишни тўхтатиш учун 500 минг сўм пора беришга ҳаракат қилган ва ҳуқуқ ҳимоячиси худди шу вақтда ҳибсга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165–моддаси, яъни товламачилик банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Нукус тергов изоляторида сақланаётган бошқа бир ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов эса наркотик модда сақлаш ва истеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Кейинчалик тиббий экспертиза давомида у ҳеч қачон наркотик истеъмол қилмагани, яъни наркоман эмаслиги тасдиқланган. Шунинг учун айни пайтда унга нисбатан наркотик модда сақлаш айблови сақланиб қолмоқда.

Ҳуқуқ фаоли ва мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов ҳибсга олинган пайтда унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилган.

Яқинда Солижон Абдураҳмоновнинг журналистик фаолиятига алоқадор материаллар, яъни унинг компьютери, аудио ва видеокассеталари, қўлёзма ва уйидан чиққан китоблар текшириб бўлинди.

Лекин орадан ўн кундан зиёд вақт ўтган бўлса-да, ҳали текширув натижалари маълум қилинмаган.

Худди Аъзам Турғунов билан боғлиқ ишдаги сингари Солижон Абдураҳмоновнинг ҳам терговчилари тез-тез алмаштириляпти.

Унинг адвокати ва укаси Баҳром Абдураҳмоновнинг билдиришича, ҳозир иш учинчи терговчи қўлига ўтган.

“Олдинги терговчи касаллиги туфайли ишни топширди. Кейин бу ишни терговчининг бошлиғи ўз бўйнига олган эди. Тергов бўлими бошлиғи ҳозир бўлим бошлиғи ўринбосари этиб тайинлангандан кейин ҳужжатлар бошқа терговчига ўтказилди. Икки кундан бери учинчи терговчи билан учрашишнинг имкони бўлмаяпти”,- деди адвокат.

Солижон Абдураҳмонов Нукусдаги тергов изоляторида деярли икки ойдан буён сақланаётган бўлса-да, “Озодлик” мухбирларининг тергов органларига қилган мурожаатларининг барчаси жавобсиз қолаётир.

Аъзам Турғунов ва Солижон Абдураҳмоновнинг сафдошлари ва ҳамкасблари уларнинг иккаласи ҳам сохта жиноятда айбланаётганини ва уларнинг ҳибсга олинишига касбий фаолияти сабаб бўлганини таъкидлаб келмоқда.улар хақидаги сухбатни қуйидаги линкнинг 02:21:21 дақиқасида тинглашингиз мумкин: http://www.rferl.org/listen/ondemand/bd/uz/uz-default.asp Бундан ташқари аёлларни қамаш хам давом этаётганлигини  шу линкнинг 02:17:23 дақиқасида тинглашингиз мумкин.

Просмотров: 792 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей