Пайшанба, 28.03.2024, 16:19
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 22 » Британия ҳукумати мусулмон уламолари кенгашини тузмоқда
00:53
Британия ҳукумати мусулмон уламолари кенгашини тузмоқда
Британия ҳукумати мусулмон уламолари кенгашини тузмоқда
Британия ҳукумати диний зўравонлик ва экстремизмнинг олдини олиш мақсадида муқаддас Қуръон тафсири ва талқини масалалари бўйича махсус уламолар гуруҳини тузмоқда.

Расмийларга кўра, тузилажак уламолар гуруҳи экстремизга қарши диний ва илмий кураш олиб боради.

Британия ҳукумати "фундаменталистлар эсктремизмни тарғиб қилиш учун Исломни суиистеъмол қилишмоқда" деган мусулмон жамоалари хавотирларига жавоб бераётганини айтади.

Ҳукуматга кўра, уламолардан тузилган янги кенгаш британиялик мусулмонларга Исломни тушунишларида ёрдам беради.

Гуруҳ ҳукумат томонидан молиялансада, диний жамоалар бўйича вазир Ҳазел Блирс унинг мустақил амал қилишини айтади:

"Гуруҳ мустақил фаолият олиб боради. Унга ўзига ишончи комил бўлган ва обрўли, билимли ва тажрибали инсонлар жалб этилади. Гуруҳнинг мустақил бўлиши мусулмонлар учун жуда муҳим" - дейди Ҳазел Блирс.

Шунигдек, Британия ҳукумати маҳаллий жамоаларнинг экстремизмга қарши курашиш тажрибасини ўрганиш учун махсус маслаҳат гуруҳини ҳам тузмоқда.

Мазкур гуруҳ ўз фаолиятини шу йилнинг куз мавсумидан масжидларда таълим оладиган ёшларга фуқаролик бўйича дарслар беришдан бошлайди.

Британия Мусулмонлари Кенгашидан Иброҳим Мўғра бу режани хуш қарши олди:

"Биз мусулмон ёшларига фуқаролик ҳақида дарслар бериб, уларга турфа дин ва маданиятли жамиятда яшашни ўргатиш устида ишлаяпмиз. Турфа фикрли жамиятда Исломга ҳам жой бор. Ёшларимиз ҳам мусулмон ва ҳам британиялик эканликларидан ғурурланишлари керак," - дейди у.

Ҳукумат бу лойиҳа билан Британия мусулмонларига ўз қаторларидан эсктремистларни сиқиб чиқаришда ёрдам бераётганини алохида урғулайди, бироқ баъзи танқидчиларга кўра, баъзилар мусулмонлар ўзлари амалга оширишга қодир бўлган ишларга хукумат яна аралашмоқда, дея кўришлари мумкин.

Просмотров: 786 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей