Жума, 19.04.2024, 11:05
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 22 » Тожикистон Ўзбекистонни портлашда айблади
00:43
Тожикистон Ўзбекистонни портлашда айблади
Тожикистон Ўзбекистонни портлашда айблади
Тожикистон Олий маҳкамаси раиси Нусратулло Абдуллоев Ўзбекистон махсус хизматларини Душанбедаги ўтган йилги портлашга алоқадорликда айблаган.

Тожикистон Олий маҳкамаси раиси Нусратулло Абдуллаев уюштирган матбуот анжуманида баёнот беришича, 2007 йилнинг 16 июнида мамлакат Олий суди биноси олдида содир бўлган портлаш Ўзбекистон хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган.

Нусратулло Абдуллоев сўзларига кўра, портлашдан бир ой ўтгач, қўлга олинган душанбелик Комилжон Эшонқулов, Ўзбекистон ҳудудида бўлган пайтда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашган.

"Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Душанбеда портлашни амалга ошириш ва бу орқали жамият хавфсизлигига таҳдид солиш ва аҳолини қўрқувга солишни мақсад қилган ҳолда у(Комилжон Эшонқулов) билан келишув тузадилар. Шу келишувга кўра, Эшонқулов бажарган иши эвазига беш минг АҚШ доллари олиши белгиланган", деб айтган Олий маҳкама раиси.

Нусратулло Абдуллоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида Саид исми остида яшириниб келган шахс Тожикистоннинг Ҳисор тумани Ички ишлар бўлимининг собиқ бошлиғи ва Халқ фронти собиқ раҳбарларидан бири бўлган Бобосубхон Мирзоевдир.

У Маҳмуд Худойбердиев гуруҳига қўшилиб кетган, дейди мулозим.

"Давлатлараро шартномалар доирасида Ўзбекистонга портлаш ташкилотчиларини беринг деб қанча мурожаат этмайлик, ҳозиргача бирорта мактубимизга жавоб беришмайди", деб айтган Нусратулло Абдуллоев.

Тожикистон Олий суди раиси 27 ёшли Комилжон Эшонқулов устидан маҳкаманинг шу йилнинг 10 июлида якунланганини маълум қилган.

Душанбе шаҳар маҳкамаси Комилжон Эшонқуловни терроризм, портловчи моддаларни ноқонуний қўлга киритиш, контрабанда ва ватанга хиёнат қилишда айбдор деб топиб 22 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқаргани хабар қилинган.

Би-би-си Тожикистон Олий Суд биноси қаршисида бундан бир йил аввалги портлашларни Ўзбекистон хавфсизлик хизмати уюштиргани ҳақидаги айблов борасида Ўзбекистон ҳукуматининг муносабатини билишга ҳам ҳаракат қилди.

Би-би-сининг Тожикистондаги Ўзбекистон элчихонаси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига бу борада қилган мурожаатлари жавобсиз қолди.

Просмотров: 1161 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей