Жума, 19.04.2024, 03:01
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 22 » Аъзам Турғунов хонадонида тинтув ўтказилди
00:34
Аъзам Турғунов хонадонида тинтув ўтказилди
Аъзам Турғунов хонадонида тинтув ўтказилди
Мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси фаоли ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган "Мазлум" инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Аъзам Турғуновнинг Тошкентдаги хонадони тинтув қилинган.

Аъзам Турғунов яқинларининг Би-би-сига айтишларича, Қорақалпоғистондан келган икки нафар ва Тошкентнинг Собир Раҳимов тумани Ички ишлар бўлимидан икки терговчи
Қорақамиш даҳасидаги ўзларининг
уйларида тинтув ўтказишган.

Ўғли Беҳзод Турғуновнинг сўзларига кўра, терговчилар ҳакамнинг тинтув қилиш ҳақидаги ордерини кўрсатганлар ва гувоҳлар иштирокида текширишни бошлаганлар.

Тинтув ўказганлар Аъзам Турғуновнинг хонадонида 9 та сурат, битта видеокассета, бир дафтар ва икки китобни олиб кетганлар.

Китоблардан бири мухолифатдаги "Эрк" демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг инглиз тилидаги "Оппонент" номли китоби, иккинчиси Андижон ҳодисалари ҳақидаги китоб бўлган.

Беҳзод Турғуновнинг айтишича, баённомада мухолифат аъзоси ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғунов пул ундиришда айблангани ва пул олаётган пайтида қўлга олингани ёзилган.

Аъзам Турғунов уйсиз қолганидан шикоят қилган қорақалпоғистонлик аёлнинг маҳкама ишида қатнашиш учун жума куни Нукусга борган ва шундан кейин унинг ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган.

Мухолифатдаги "Эрк" партияси фаолларининг айтишича, Аъзам Турғунов охирги пайтларда Қорақалпоғистонда "суд ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари йўл қўйган анча-мунча камчиликларни фош этиб, омма орасида адолатсизликка қарши курашчи" сифатида танилган.

Ўзбекистонлик мухолифат ҳамда инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ўзларининг сафдошларини таъқиб этишда ҳукумат кўпинча мухолифат ёки инсон ҳақларига алоқадор бўлмаган сохта айбловлардан фойдаланади ва ҳибсга олишлар амалга оширилади.

Ўзбекистонни тарк этгани хабар қилинган мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев Аъзам Турғуновдан сўнг ўзини ҳибсга олишлари эҳтимоли бўлганини билдирган.

Унинг "Немис тўлқини" радиосига айтишича, Аъзам Турғунов Тошпўлат Йўлдошевнинг айрим илтимосларини бажарган, Интернет учун материаллар тайёрлашда кўмаклашган.

Тошпўлат Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ўзининг танишлари орасида бошланган ҳибслар тўлқини мамлакатдан қочишига туртки бўлган.

Просмотров: 815 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей