Пайшанба, 25.04.2024, 03:14
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 3 » Ўзбекистон деган юртда
12:30
Ўзбекистон деган юртда
Ўзбекистон деган юртда

 Қийнаб-қийнаб ўлдиради,
Ўзбекистон деган юртда.
Ўз жонингдан тўйдиради,
Ўзбекистон деган юртда.

 Зоналарда  махбусларни,
Эртаю- кеч факат қийнар.
Тоштурмада дош қозонда,
Ҳар кун битта махбус қайнар.

 Бугун барча одамхўрлар,
Пагон таққан, пастликдадир.
Энг ёмону, энг пастлари,
Отбозору - Жаслиқдадир.

 Қаршидаги  катта зиндон,
Синмаганни  синдиради.
Навоийда туберкулез,
Деган дардни миндиради.

 Товонингдан куйдиради,
Дўззах сойи – Тавоқсой.
Зарафшоннинг соқчилари,
Кўз ёшлардан дамлар чой.

 Қизилтепа қиздиради,
Хумларида этларингни.
Бу зонага раво кўрма,
Хатто дайди  итларингни.

 Оху-фарёд ҳар гўшада,
Ўзбекистон деган юртда.
Юртбошида йўқдир иймон,
Ўзбекистон деган юртда...

(Абдурахмон)

 Манба: “Муносабат

Просмотров: 1118 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей