Пайшанба, 25.04.2024, 08:09
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 3 » Бу армия факат Ислом Каримов ва унинг кизига бўйсунади
12:17
Бу армия факат Ислом Каримов ва унинг кизига бўйсунади
Бу армия факат Ислом Каримов ва унинг кизига бўйсунади
Бу халқ эмас, пода... Буларнинг ҳаммасини уруғини қуритиш керак...
(ислом каримов) 
 

 Биз Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматида жуда юқори лавзимда ишлаётган ва шахсан Каримов атрофидаги воқеа-ҳодисалардан бевосита бохабар зобитлардан бири билан суҳбатлашдик. Бу зобит ўз исми шарифи, ҳарбий унвони ва айнан қайси йўналиш бўйича ишлашини сир тутиш шарти билан суҳбатни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этишимизга розилик берди.
Шунингдек, ушбу зобит биздан суҳбат чоп этиладиган бўлса, унда ўзбек халқини пароканда ва забун қилган Каримовга қарши МХХ ичида ҳам норози гуруҳлар шаклланганини ва агар халқ диктаторга қарши бош кўтарса, улар ҳеч иккиланмай халқ тарафига ўтишини ҳам ўқувчиларга билдиришимизни илтимос қилди.

 

2008 йил июнь. Тошкент, Оқсарой. Ислом Каримов яқинда Оқсарой қароргоҳида ҳуқуқ-тартибот идоралари Бош прокуратура, МХХ, Божхона Қўмитаси ва ИИВ раҳбар ходимлари билан йиғилиш ўтказди.
 

Йиғилишда Каримов ушбу идоралар фаолиятидан қониқмаётганлигини айтиб, барчани унинг тилида айтганда "Результат учун ишлашга чақирди". Жаноб Каримовнинг таъкидлашича, ўзбек жамиятининг "фаровон" ҳаётини кўролмаётган "қора куч"лар яна ғимирлаб қолган. Уларни фош этиш ва таъзирини бериш кун тартибидаги биринчи вазифа бўлиши керак. Мазкур йиғилишда қаттиқ танқидга учраган идоралардан бири МХХ Раиси Рустам Иноятов Каримовга шунча хатти-ҳаракатларга қарамай негадир халқ "қора куч"ларнинг ноғорасига ўйнамоқда, биз яна нима қилишимиз мумкин деган. Каримов эса унга жавоб тариқасида қуйидаги сўзларни айтди: "Рустам Расулович нима унақа тушкун кайфиятдасиз. Биз уларга қарши бугун курашаётганимиз йўқ-ку. Мен президент сифатида сизларга барча воситаларни қўрқмасдан ишга солишни тавсия этаман. Халқ масаласига келсак, бу халқ эмас, пода, уларнинг ҳаммасини уруғини қуритиш керак". (Ушбу йиғилиш ҳақидаги маълумотни бизга юқорида айтиб ўтилган МХХ зобити берди).
Энди МХХ зобити билан бўлган суҳбатнинг тўла матни келтирилади:


Абдуллоҳ Сарбадор-Ўзбекистонда Каримов полиция режимига асосланган бошқарувни барпо этгани барчага кундек равшан. Сиз ҳарбий ва ушбу режим амалдори сифатида бу фикрга қандай қарайсиз?
Полковник-Ўзбекистондаги режим нафақат полиция балки ҳарбий диктатура ҳамдир. Каримовнинг ўзи ҳарбий бўлмаса ҳам деярли тўлиқ давлат бошқарувига МХХ ва ИИВ ходимларини тайинлади.


Абдуллоҳ Сарбадор-Масалан бунга мисоллар келтира оласизми?
Полковник-Албатта. Мен сиздан шу саволни кутган эдим ва ўзимда бор маълумотлар асосида Ўзбекистондаги барча ташкилотлар, у давлат ёхуд нодавлат ташкилоти бўлсин, тўлиқ ҳарбийлар ва милиция назорати остида эканлигини исботловчи рўйхат туздим. Мана ушбу рўйхат, унда МХХ ва милиция офицерларининг қайси ташкилот ва муассасаларда ишлаётгани номма-ном келтирилган. Менимча, бу фикримни исботлаш учун етарли далил.
 

Абдуллоҳ Сарбадор-Бу маълумотни халққа ва кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилсак бўладими?
Полковник-Албатта.


Абдуллоҳ Сарбадор-Раҳмат. (Шу ўринда биз МХХ полковниги берган рўйхатни келтириб ўтишни зарур деб ўйлаймиз. Демак:
1. Атаев Мурат Иргашевич-МХХ генерал майори, миллати тожик, Тошкент вилоятида туғилган. Президент ҳузуридаги Миллий Хавфсизлик Кенгаши Котиби.


2. Раҳмонқулов Миракбар Ҳожиакбарович-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (ИСМИ) директори.


3. Бисимбаев Тимур-МХХ подполковниги, миллати татар. Қорақалпоғистонда туғилган. Стратегик тадқиқотлар институтининг Кадрлар билан ишлаш ва Режим хизмати бошлиғи.


4. Нуруллаева Шафоат-МХХ подполковниги, миллати ўзбек. Бухоро вилоятида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари, махфий лойиҳа раҳбари.


5. Эминов Анвар-МХХ подполковниги, миллати ўзбек. Фарғона вилоятида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институтида халқаро ташкилотлар ва элчихоналар билан ишлаш бўйича тузилган махфий лойиҳа раҳбари.


6. Сеитов Азамат-МХХ подполковниги, миллати қорақалпоқ. Қорақалпоғизстон Республикасида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институти ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида лойиҳа раҳбари.

7. Бадалбаев Алишер-Милиция майори, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институти ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида лойиҳа раҳбари.


8. Холиқов Ўткир-МХХ капитани, миллати ўзбек. Тошкент вилоятида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институтида сектор раҳбари.


9. Камилов Алишер-МХХ капитани, миллати ўзбек. Андижон вилоятида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институти ходими.

10. Исомиддин-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Фарғона вилоятида туғилган. Стратегик тадқиқотлар институтида ҳарбий-разведка лойиҳаси раҳбари.

11. Абдукаримов Ғолиб-МХХ майори, миллати ўзбек. Тошкент вилоятида туғилган. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директорининг кадрлар ва Режим хизмати бўйича ўринбосари.


12. Шухрат Норгитов-Милиция полковниги, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директорининг ташкилий ишлар бўйича муовини ва Ўзбекистон Либерал демократик партияси Марказий Кенгаши раҳбарларидан бири.


13. Фазлиддин Жўраев-МХХ капитани, миллати тожик. Самарқанд вилоятида туғилган. МХХ контрразведка бошқармаси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти ходими.

14. Баҳодир Эргашев-МХХ полковниги, миллати тожик. Бухоро вилоятида туғилган. Гулнора Каримованинг сиёсий ишлар бўйича маслаҳатчиси ва Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти директори ўринбосари.


15. Сайфиддин Жўраев-МХХнинг штатсиз ходими, унвони полковник даражасига тенглаштирилган, миллати тожик. Бухоро вилоятида туғилган. Гулнора Каримованинг "Минтақавий сиёсат Фонди" директори, Давлат ва жамият қурилиши академияси проректорларидан бири.


16. Жўраев Ўткир Фармонович-Милиция полковниги, миллати ўзбек. Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.


17. Ходжаев Алишер-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Қашқадарё вилоятида туғилган. "ЎзтелерадиоКомпания" раиси.


18. Ўтанов Баҳром-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган."ЎзтелерадиоКомпания"нинг кадрлар ва Режим хизмати раҳбари.


19. Ғолибшер-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. "ЎзтелерадиоКомпания" раиси ўринбосари.


20. Нурназаров Раҳимжон Қиличевич-Ҳарбий Разведка полковниги, миллати тожик. Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон мудофага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва "Ватанпарвар" газетаси раҳбари.


21. Ҳабиев Фарид Мустафаевич-МХХ полковниги, миллати татар. Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат Мулки Қўмитаси раиси ўринбосари.


22. Алимов Равшан Мирзамуродович-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ҳамда МХХ институти кафедра мудири.


23. Каримов Бахтиёр Раҳмонович-Милиция полковниги, миллати ўзбек. Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Миллий Хавфсизлик Кенгаши экспертларидан бири.


24. Зарипов Одилбек-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Хоразм вилоятида туғилган. Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигига қарашли Оммавий ахборот воситалари мониторинги Маркази директори.


25. Хонқулов Улуғбек-МХХнинг штатсиз ходими, унвони подполковник даражасига тенглаштирилган, миллати тожик. Қашқадарё вилоятида туғилган. Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлигига қарашли Оммавий ахборот воситалари мониторинги Маркази директори ўринбосари.


26. Абдуллаев Абдулазиз-МХХ капитани, миллати ўзбек. Тошкент шаҳрида туғилган. Радио Комитетда программист.


27. Номератов Жамшид-МХХ капитани, миллати ўзбек. Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона вилоят телевидениеси директори ўринбосари.


28. Ризаев Наврўз-МХХ штатсиз ходими, унвони подполковник даражасига тенглаштирилган, миллати тожик. Самарқанд вилоятида туғилган. "ЎзтелерадиоКомпания" диктори.


29. Жамолиддин Ҳакимов-МХХ полковниги, миллати ўзбек. Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш нодавлат Фонди раиси.


30. Мунавваров Зоҳидилла-МХХ штатсиз ходими, унвони полковник даражасига тенглаштирилган, миллати тожик. Наманган вилоятида туғилган. "Имом Бухорий" номидаги Фонд раиси.


31. Беньямин Абрамов-МХХ полковниги, миллати яхудий. Бухоро вилоятида тугилган. Узбекистонда мусулмонларнинг Хаж сафарини ташкиллаштирадиган бошқарма бошлиги.


Абдуллоҳ Сарбадор-
Сиз берган рўйхатга кўра, Ўзбекистонда МХХ ва милиция ходимлари аралашмаган бирорта ҳам ташкилот қолмабди деган хулоса келиб чиқади...
Полковник-Мен ҳам айнан шуни таъкидламоқчиманда. Масалан биз идорада "распределение" қилинамиз, сўнгра ташкилотларга, одатда биринчи шахсдан кейинги раҳбар сифатида жўнатиламиз. Бу шахсан Каримов буйруғига биноан амалга оширилади. Лекин биласизми, биз қайсидир бир ташкилотга келганимиздан сўнг анча вақтгача ушбу ташкилот ишини тушунмаймиз. Вазифамиз фақат назорат ва информация йиғиш. Борган ташкилотларимиздаги раҳбарларнинг ўзлари бизни қайси идорадан келганимизни аста ходимларга шипшитиб қўяди ва шундан кейин ҳеч ким биз билан очилиб гаплашмайди. Ҳамма ўзини олиб қочади. Аммо ҳар бир ташкилотда биз ўзимизга керакли одамларни топа оламиз. Яъни ўша ташкилотда тушкун бир кайфиятда юрганлар дарров "вербовка" қилина бошланади ва уларга сизнинг орқангизда бутун бошли СНБ турибди, қўрқмасдан ишлайверинг биз бормиз дейилади. Шундан сўнг бу кишилар, биз уларни "қулоқ" деймиз, енг шимариб ишга киришади ва керагидан ортиқ қилиб сизга маълумот келтира бошлайди.


Абдуллоҳ Сарбадор-Мана сиз ҳам махфий идора вакили бўлсангизда ўз идорангизни ва президентни қоралаяпсиз. Балки ўтиш даврида шунақа қаттиққўллик керакдир?
Полковник-Тушунмадим сизни. Йигирма йилдан бери ўтиш давридамиз. Каримов бу сафсатаси билан халқни алдаши мумкин, лекин мени эмас. Мен ичкарида нима бўлаётганини ўз кўзим билан кўриб келаяпман.


Абдуллоҳ Сарбадор-Яъни...
Полковник-Яъни, бутун халқ битта одамни ноғорасига ўйнатилаяпти. Яна қайтараман ўйнатилаяпти. Шу ўйнаётганлар ичида мен ҳам, мени оила аъзоларим ҳам бор. Ўйлаб кўринг 400 доллар маош оламан. Хўп бу бошқаларга нисбатан яхшидир. Лекин гап маошда ҳам эмас. Эртага бу ерда мени болаларим яшайди. Мен уларнинг ҳам худди биздек бўлишини хоҳламайман.


Абдуллоҳ Сарбадор-Кечирасиз, очиғроқ гапиринг.
Полковник-Демоқчиманки, бизга ўхшаб қўли қонга ботмасин. Ўз халқини қийнамасин.


Абдуллоҳ Сарбадор-Нима одам ўлдирганмисиз?
Полковник-Жуда қизиқ саволларни берасиз-а? Бу режимда ишлаганингдан кейин, мамлакатнинг биринчи шахси сендан ўлдир, деб талаб қилиб турганидан кейин, мажбур бўласанда. (МХХ полковниги президент буйруғига кўра, Андижонда бош кўтарган халқ исёни шафқатсизларча бостирилганидан сўнг майдондаги ярадорларни биттама-битта ўлдириб чиқишганини айтди. )


Абдуллоҳ Сарбадор-Сизнинг мусулмонларга бўлаётган тазйиқлар ҳақидаги фикрларингиз қандай?
Полковник-Мен ўзим атеистман, худога ишонмайман. Лекин сизга президент Каримов буйруғига кўра, Ўзбекистонда радикал исломчилар хусусида қарашлар шакллантирилганини айтишим мумкин.


Абдуллоҳ Сарбадор-Яъни...
Полковник-Яъни, президент топшириғига кўра, МХХ ва ИИВ мамлакатда радикал ислом ташкилотлари мавжудлигини исботлаш учун турли воситаларни ишга солиб келмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идораларига бу борада кенг ваколатлар берилган. Мана сизга бир мисол, биз бир намозхонлар гуруҳини икки-уч ойча кузатамиз кейин уларга "ҳизбчилар", "вобчиклар"(бу ерда ваҳҳобийлар назарда тутилаяпти), "акромийлар", "қора саллалилар" ва шунга ўхшаш айблар қўйилади.


Абдуллоҳ Сарбадор-уларни айблашга асос бўлиши керак, кейин улар айбларига иқрор бўлмасачи?
Полковник-Ука сиз ҳеч СНБ ёки МВДни подвалида ўтирмагансиз, бу билиниб турибди. Бўйнига қўйишнинг йўллари кўп. Масалан, уриб, қийнаб бўйнига қўйиш. Лекин уларнинг ичда ҳам "крепкий орешек"лар бўлади. Аммо уларни ҳам чақиб ташлаш йўллари бор. Оиласини олиб келасиз, қизини, хотинини, онасини қип яланғоч қилиб зўрлайсиз, шундан сўнг улар "булбулдай" сайрай бошлайди.


Абдуллоҳ Сарбадор-Ахир бу шафқатсиз жиноятку.
Полковник-Тепадан талаб қилганидан кейин мажбурсизда. Агар шу ишни қилмасангиз ўзингиз балога қоласиз. Бир нарсани баҳона қилиб ўзингизни "қўлга" олишади кейин оилангизни олиб келиб ўша ишни қилишади.


Абдуллоҳ Сарбадор-Демак, режим ўз хизматкорларини ҳам аямас эканда.
Полковник-Тўғри. Шунинг учун ҳам СНБда норозилик кучайиб бораяпти. Мен сизга "ҳизбчилар" билан боғлиқ бир воқеани айтиб бермоқчиман. 2007 йилда Тошкент шаҳри Собир Раҳимов туманида бир гуруҳ "ҳизб-ут-таҳрирга" алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинди. Ушбу гуруҳ тўққиз кишидан иборат эди. Уларни оперларимиз (оператив ходимлар назарда тутилаяпти) паловхўрлик қилаётган вақтида босишади. Бу гуруҳ тўрт-беш кун ўз айбига иқрор бўлмай, анча бошни қотирди. Лекин ҳаммасини оиласини олиб келиб, олдиларида яланғоч қилиб зўрлаймиз, дейишганида, улар айбини тан олиб, терговчилар берган қоғозларнинг ҳаммасига қўл қўйиб беришди. Ҳамма нарса хамирдан қил суғургандек кетаётган эди. Аммо бир муаммо чиқиб қолди. Буларнинг ичида биттаси Англия фуқаролигини олган ўзбек экан. Унинг таъкидлашича, у анча вақтдан бери Ўзбекистонга келмаган ва унинг ташрифи учун синфдош ўртоқлари йиғилиб ўтиришган экан. Бош қотди. Бу ишни нима қилайлик, деб МХХ Раиси Иноятовга чиқаришади, у эса президентга. Президент Каримов эса жуда зўр иш. Англиядан келганини ўша ёқдаги ҳизб-ут-таҳрир ташкилотидан Ўзбекистонга топшириқ билан келган, деб айбланглар, дейди. Терговчилар шундай ҳам қилишади. Лекин яна бошқа муаммо чиқиб қолди. Терговда Англиядан келган йигитнинг у ерда христиан динига ўтганлиги ва салкам 10 йилдан бери ушбу динга эътиқод қилиши маълум бўлади. Яна зир югуриш, Раисга сўнг президентга чиқилади. Президент ҳаммани сўкиб ишни тўхтатишни айтади. Кейин Англиялик ўзбекка оиланг шу ерда агар бу гап ташқарига чиқса, уларга ёмон бўлади дейишади. Унга қўшиб шериклари ҳам озод қилинади. Лекин улар доим назоратда ҳозир.


Абдуллоҳ Сарбадор-Сизнинг гапингизга кўра, президентга ҳамма нарса етиб борар эканда? Президент жуда банд эмасми? Унинг бундан ҳам бошқа ишлари кўп-ку.
Полковник-Биласизми, диний радикализмда айбланганлар ҳаёти тўғри президент томонидан ҳал қилинади. Улар президент назоратида бўлишади. Масалан, мана қаранг бу модда билан айбланганлар қамоқхонадан турли баҳоналар билан чиқарилмайди. Чиқса ҳам қайтадан қамалади. Агар диний радикализм билан айбланиб, қамоқда ўтирганларга эътибор берилса, уларнинг тўқсон фоизидан ошиғини қайта судланиб, қамалганлар ташкил этади. Чунки улар бир маротаба рўйхатга тушган. Янгисини топиб қамагунча, ўшаларни яна қамаш осонроқ бўлади.


Абдуллоҳ Сарбадор-МХХ ходимлари қайси жиҳатларига кўра лавозимларга тайинланади?
Полковник-Аввало бу соҳага ишга олинаётган ва ишлаётганлар атеист бўлиши керак. Кейин миллатига қараб ҳам лавозимга тайинланади.


Абдуллоҳ Сарбадор-Шу гапингизга кенгроқ изоҳ берсангиз. Демоқчиманки, миллатига қараб, лавозимга тайинлаш бўйича.
Полковник-Агар эътибор берсангиз Ўзбекистон ичида раҳбарлик лавозимига тайинланган ходимларнинг аксарияти бошқа миллат вакиллари бўлишади. Масалан, МХХда диний йўналиш билан ишлайдиган бошқарманинг бошлиғи армани. ИИВда эса анча вақтгача корейс Тигай шу йўналиш бўйича раҳбарлик қилган. Бундан кўзланган мақсад эса иш эффективлигини ошириш. Яъни агар ички ва диний соҳада ишлайдиган одамлар ўзбек бўлса, унда улар президент талаб қилаётган результатни бажара олмаслиги мумкин. Кейин бир ўзбекнинг иккинчисига қайишиши мумкин деган тушунчалар ҳам бор. Ўзбеклар қўпроқ иккинчи даражали лавозимларга тайинланади. Яна қўшни республикалар билан ишлайдиган бошқармаларга ҳам тайинланишади.


Абдуллоҳ Сарбадор-Демак СНБда бир миллатни иккинчи миллат томонидан эзилиши асосида фаолият кўрсатиш усталик билан йўлга қўйилган?
Полковник-Жуда тўғри. Айтдимку буни нафақат СНБда балки хоҳлаган ҳуқуқ-тартибот идорасида кўришингиз мумкин. Президентнинг ўзи шу режани ишлаб чиққан.


Абдуллоҳ Сарбадор-Сиз айтганингиздек, агар СНБни ичида ҳам норози кишилар кўп бўлса, унда бирлашиб Каримов режимини йиқитса бўладику.
Полковник-Ҳамма ўзидан қўрқади. Президент буйруғига кўра, 2001 йилда СНБ, МВД ва шунга ўхшаш ташкилотлар ичида махсус бўлим тузилган. Бу бўлимнинг вазифаси шу идоралар ичидаги режимдан норози офицерларни топиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланиш. Масалан, СНБни СБсида (СБ ички хавфсизлик бўлими. А.С.) шунақа бир бўлим бор. Бу бўлим ходимларини фақат хизмат Раиси ва кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи билади. Улар фақат Раисга бўйсунади. Шунинг учун ҳам ҳамма ўзидан қўрқади.


Абдуллоҳ Сарбадор-Демак президент ўзининг энг "ишончли" қуроли СНБга ҳам тўлиқ ишонмайди.
Полковник-Шундай.


Абдуллоҳ Сарбадор-Илтимос, охирги саволимни берсам? Сиз Ислом Каримов ўз қизини президент қилади деган фикрга қандай қарайсиз?
Полковник-Бу ҳаммага маълум. Каримов ўзидан кейин ҳокимиятни қизига топширишни режалаштириб қўйган. Ҳозир Гулнора Каримовани ҳокимият алмашинуви вақтида таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун СБП (Служба безопасность президента) ичида икки минг кишидан иборат мустақил армия тузилган. Бу армия фақат президент Каримов ва унинг қизига бўйсунади. Бу армия солдатлари яхши ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Агар эшитган бўлсангиз Гулнора Каримова аста-секин ўз қўриқчиларини алмаштира бошлади. Ана ўша армия солдатлари унинг янги қўриқчилари бўлишмоқда. Эшитишимча, бу кичик армияга Махмуд Худойбердиев етакчилик қилар экан. Махмуд Худойбердиев ҳозирда Ўзбекистон Мудофаа Вазирлигида бошқа исм-шариф билан ишлаяпти. Менимча Адҳам Ҳайдаровмиди, аниғини билмайман.


Абдуллоҳ Сарбадор- Сизга катта раҳмат. Саломат бўлинг.


(Ушбу мақолада МХХ офицери билан бўлиб ўтган суҳбат айнан келтирилди. Биз мақола тилининг бир оз ғализлигини адабий жиҳатдан тўғирламасликка қарор қилдик. Яъни суҳбат табиийлиги бузилмаслиги учун. А.Сарбадор)

Абдуллоҳ Сарбадор.

Манба: “ponauz.info

Просмотров: 4452 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 4.0/4
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей