Шанба, 20.04.2024, 00:44
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 3 » Гулчехра Нуруллаева 70 ёшга тўлди!
12:12
Гулчехра Нуруллаева 70 ёшга тўлди!
Гулчехра Нуруллаева 70 ёшга тўлди!
Ўзбек халқи, миллати эрки, ҳуррияти учун жон фидо қилган дилбар шоира Гулчеҳра Нуруллаева 70 ёшга тўлди. Шоиранинг ҳаёт йўли, эркпарвар ғоялари илҳоми билан яшаётган кўплаб сафдошлар, дўстлар уни қутлашмоқда. Забардаст дўст, мукаррама аёл, улуғ курашчи Гулчеҳра Нуруллааевани қутлаймиз. Муҳтарама дўстимизга мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик тилаймиз, умрлари узоқ бўлсин.
* * *


Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз
Тахтдан забонсиз
Ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб қопаверар кўппаклар боис,
Ватан жуда кетди кенгайиб,

Елғонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан
Бизлар ҳеч кутмаган
Пулликлар билан
* * *


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир
Қандайин халк бўлса, ўшандай тизим.
Кўравериб бўлди ҳаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним халк,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!
Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.
Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар,
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!


Манба: “ponauz.info

Просмотров: 1106 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей