Пайшанба, 28.03.2024, 13:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 3 » Ғанимларга
12:09
Ғанимларга
Ғанимларга

Бир қатор интернет сайтларида ўзбеклар ҳақида хақоратомуз сўзлар кундан-кун кўпроқ айтилаетганлигини кузатиш мумкин. Хатто айрим ғаламислар - «Ўзбеклар энди руҳсиз бир мавжудотга айланиб бўлди, улар  қулликдан  бошқа  нарсага  ярамайди» деб ёзмоқдалар.

 
Шошманглар, сиз ғанимлар,
Ўзбекни «Руҳсиз» деманг.
Бу халкни  бўри туққан,
Шуни  сира  унутманг.

 Бугун унинг кўзлари,
Кўринур балки маъюс.
Балким сал қийнагандир,
Чунки юртбоши – «даюс».

 Балки у - бугун фақир,
Кўп нарсага мухтождир.
Лекин унутманг сира,
Дўпписи унинг - тождир.

 Дунё кезиб, тентираб,
Юрган ўша мардикор,
Дунёларни титратган,
Қадим -«Турк» деган, тулпор.

 Бир кун келиб увиллаб,
Кимлигини кўрсатур.
Беписанд этганларга,
Ҳурмат - нима, ўргатур.

 Ўзбекни бошин эгган,
Юртбоши ҳам йўқолур.
Халқини қул этганлар,
Албат жазосин олур,

 Ўзбекни «Руҳсиз» деманг,
Уни «Руҳи» ўлмайди.
Кўрасиз, яна ўзбек,
Бировга  қул  бўлмайди.
 
(Aдурахмон)

 
Манба: “
Муносабат

Просмотров: 885 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей