Пайшанба, 25.04.2024, 22:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июль » 3 » Юсуф Жума Жаслиққа жўнатилди
09:03
Юсуф Жума Жаслиққа жўнатилди

Юсуф Жума Жаслиққа жўнатилди

Меҳрибон

Беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган шоир ва мухолифатчи Юсуф Жума Қорақалпоғистондаги Жаслиқ қамоқхонасига жўнатилгани ҳақида унинг адвокатига расман маълум қилинди.

Юсуф Жуманинг Ўзбекистондаги энг даҳшатли қамоқхоналардан бири саналувчи Жаслиққа жўнатилгани ҳақида унинг муҳожирликда яшаётган ўғли Алишер Жумаев “Озодлик”ка маълум қилди.

“Бухородан олган маълумотларимизга кўра, дадамни Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун дунëнинг энг ëмон концлагери бўлган Жаслиқ қамоқхонасига олиб бориб ташлашганини эшитдик.Жаслиқ қамоқхонаси қаттиқ режимли, деб ном чиқарган. Ўзбек халқи уни “Борса келмас”, “Ўлим лагери”, деб атайди”,- дейди А.Жумаев.

Адвокат Руҳиддин Комиловнинг билдиришича, унга ҳуқуқ-тартибот идоралари Юсуф Жуманинг Жаслиққа жўнатилгани ҳақида расман ёзма равишда маълум қилган.

Ўзбекистон Жазони ижро этиш бош бошқармасидан бу борада бирорта маълумот олишнинг имкони бўлмади. Жаслиқ қамоқхонаси, қолаверса, Ўзбекистондаги барча қамоқхоналарнинг матбуот учун ёпиқ ҳудуд экани кўпчиликка маълум. Шу боис ҳам Юсуф Жуманинг Жаслиқдаги аҳволи номаълумлигича қолаётир. Лекин ўғли Алишернинг айтишича, отасига нисбатан жисмоний ва руҳий қийноқлар қўлланилмоқда.

“Дадам ҳозир Жаслиқда қийноқлар остида сақланаëтган экан. Товонига дубинка билан 80 тадан 100 мартагача уришар экан. Кейин уларнинг куволдо, деган нарсаси бўлар экан. 2-3 кг чиқар экан. У одам танасида из қолдирмайди, лекин ичакларини тўкиб юборади. Ўша нарса билан ўпкасининг устига уришар экан. Энсасига уришар экан. “Ўғилларингни ўлдириб юборамиз. Оиланг билан қириб юборамиз”, деб айтишар экан. Дадамнинг бир бармоғи қийноқлар натижасида синган, тирноқлари қўпорилган. Оëғидаги тирноқларининг тагига игна тиқишган”,- дейди А.Жумаев.

Юсуф Жума ва ўғли Бобур жорий йилнинг апрель ойида тан жароҳати етказиш ва ҳокимият вакилига бўйсунмаслик айблари билан судланган эди. Шоирнинг ўзи беш йил муддатга қамоқ жазосига хукм қилиниб, ўғли Бобурга уч йиллик шартли жазо тайинланди. Январь ойида эса шоирнинг бошқа бир ўғли Машраб тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Ҳозир Машрабнинг қамоқхонадан қочиб кетгани ҳақида хабарлар бор. Ҳуқуқ-тартибот идоралари унга қидирув эълон қилган.

50 ёшли Юсуф Жума қамалишидан аввал “Озодлик”ка берган интервьюларидан бирида тўрт ўғли билан биргаликда Каримов режимига қарши ошкора курашаётгани ва бунинг учун доимий босимга учраётганини айтганди.

“Юсуф Жумаев президентимизга қарши АҚШга агентлик қилади, деган гап билан менга қарши одамларни тўплаб, менга қарши гапирган. Айримлари “бундай оилани йўқотиш керак”лигини айтган. Турли шантажлар бўлган. Бизнинг бирор кунимиз милициясиз, терговсиз ëки таъқибсиз ўтмайди. Куни билан орқамизда милиция ходимлари юради. Кечалари уйимиз атрофида МХХ ходимлари айланиб юради. Бизнинг ҳаëтимиз доим шундай. Ўзбекистонда Каримовга қарши курашаëтган бизнинг оиладек оила бошқа йўқ. Бошқалар ҳукумат қилzпти, тизим айбдор, дейди .Биз эса доим “Каримов айбдор”, деб доим айтиб келяпмиз”,- деган эди Юсуф Жума.

Юсуф Жума мустақиллик йилларида тўрт марта судланган. 2001 йилда ҳам у давлат тузумини ағдаришга даъват этишда гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Просмотров: 878 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей