Якшанба, 22.12.2024, 13:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 26 » “Ҳукумат сиёсати Россия жамиятида ксенофобияга бўлган талабни қондиришга йўналтирилган”
13:57
“Ҳукумат сиёсати Россия жамиятида ксенофобияга бўлган талабни қондиришга йўналтирилган”
Галина Кожевникова:
“Ҳукумат сиёсати Россия жамиятида ксенофобияга бўлган талабни қондиришга йўналтирилган”

 

Алишер Сиддиқ

 

Жорий йилда Россияда миллий нафрат сабабли содир этилган қотилликлар сони мисли кўрилмаган даражага етди. Хўш, Россия ҳукумати неонацистларга қарши қандай чоралар кўрмоқда?

 

“Озодлик”нинг шу каби саволларига Москвадаги миллий нафратга қарши курашувчи “Сова” ташкилоти директори Галина Кожевникова жавоб қайтарди.

 

“Шу вақтгача жазосиз қолиб келган яширинча фаолият юритган неонацистлар гуруҳлари бирдан полиция ва прокуратура қаршилигига дуч келди. Январь, февраль ва март ойининг бошида ирқчилик ва миллий нафрат асосида содир этилган қотилликларга алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинган шахслар ҳақида деярли ҳар куни гапирилди. Бу хабарларга жавобан неонацист ташкилотлар ўз аъзолари қўлга олинган жойларда янги ҳужумлар уюштирди. Бу очиқдан-очиқ қарама-қаршилик ҳозирга келиб тугаб бормоқда. Эҳтимол, уларнинг кучи қолмаётгандир.

 

Бироқ ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаоллашуви шахсий омиллар билан боғлиқ. Бир мисолда прокурор лавозимига тайинланган янги одам неонацистларга қарши курашишга содиқ эди. Бу соҳада маълум ишлар қилинди, жиноят ишлари қўзғатилди. Бироқ кўп ўтмай, уни бошқа ишга ўтказишди ва неонацистларга қарши ҳаракатлар яна тўхтаб қолди.

 

Худди шундай воқеалар бир неча минтақаларда содир бўлди. Прокурорнинг ташаббуси билан неонацистлар тўлқини атиги икки йилда тугатилган Воронеж шаҳри бунинг яққол мисолидир.

 

2005 йилда Воронеж Москва ва Санкт-Петербургдан сўнг скинхедларнинг учинчи пойтахти ҳисобланган бўлса, ҳозир вазият ўзгарди. Амалда ҳукумат неонацистлар ва скинхедларга қарши ҳеч нарса қилмаяпти. Бунинг учун сиёсий ирода ҳам йўқ. Расмийлар қилаётган барча баёнотлар фақатгина расмий характерга эга.

 

Янги президент Дмитрий Медведев қилган баёнотлардан бирида экстремизм, ирқий ва диний нафратга қарши курашиш зарурлиги таъкидланган. Бироқ бу баёнотни ҳеч ким буйруқ сифатида қабул қилган эмас. Бундай баёнотлар ташқи истеъмолчиларга, чет давлатларга мўлжалланган.

 

Ҳукумат хўжакўрсинга қисқа муддатга ирқчиликка қарши бирдан курашни кучайтириш ўрнига узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди.

 

2006 йилда Кондопогада рус миллатчилари катта намойиш ўтказиб, чечен ва кавказ миллатига мансуб кишиларни Россиядан чиқариб юборишни талаб қилганди. Ушбу воқеадан сўнг ҳукумат ноқонуний миграцияга қарши ташкилотлар билан рақобат қилгандай маҳаллий фуқароларни келгиндилардан асраш ҳақида гапира бошлади. Бу борада қилинган популистик чоралардан бири мамлакат бозорларида хориж фуқароларининг ишлаши учун тақиқнинг жорий этилгани бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари бозорларда тозалаш амалиётлари ўтказди. Кейин грузинларга ва эстонларга қарши сиёсий кампаниялар бошланди ва кўп ўтмай бу кампаниялар этник камситишга айланиб кетди. Бугунги Россия ҳукумати ултрамиллатчи ташкилотлар билан ҳам бемалол рақобатлашса бўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳукумат сиёсати бугунги Россия жамиятида ксенофобияга бўлган талабни қондиришга йўналтирилган.

Просмотров: 821 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей