Якшанба, 22.12.2024, 13:31
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 16 » Иcроиллик раввин АҚШ маъмуриятига Қуръон ва ҳадислар ўрганишни таклиф қилди
11:42
Иcроиллик раввин АҚШ маъмуриятига Қуръон ва ҳадислар ўрганишни таклиф қилди

Исроиллик раввин АҚШ маъмуриятига шайхлар билан биргаликда Қуръон ва ҳадислар ўрганишни таклиф қилди 

 “Токи Ғарб Ислом дунёсини ҳурмат қилишни ўрганмас экан, Муқаддас заминда тинчлик қарор топмайди”, - деб ҳисоблайди исроиллик сиёсий фаол, раввин Менахем Фруман.

“Муқаддас заминда тинчлик йўқ, чунки Ғарб Шарқни ва мусулмонлар дунёсини ҳурмат қилмайди. Исломни ва шарқ маданиятини ҳурмат қилишни бошлаш лозим. Худди кўпчилик яҳудийлар табиатида бўлгани сингари америкаликларнинг манманлиги, кибру ҳавоси ва димоғдорлиги мусулмонлар учун номақбул бўлгани каби менга ҳам тўғри келмайди”, - дейилади куни кеча “Эксперт” мажалласида босиб чиқарилган интервью матнида.

У исроилликлар ва фаластинликларнинг кичик халқлар эканликларини, аммо уларнинг вазифалари бир – ғарб ва шарқ маданиятлари ўртасида кўприк ўрнатиш – эканлигини таъкидлади.

Менахем Фруман Исроил-Фаластин можаросига тўхталиб, муносабатларни барқарорлаштиришнинг “сиёсий жиҳатдан озроқ ва маънавий жиҳатдан ортиқроқ” даражадаги янги босқичига чиқишнинг зарурлиги тўғрисида сўзлади.

“Мен шайх Аҳмад Ёсин (2004 йилда Исроил авиазарбаси натижасида ҳалок бўлган “ҲАМАС”нинг диний етакчиси) билан учрашганман ва биз, масалан, Муқаддас заминдаги олий ҳокимият Аллоҳга тегишли эканлиги тўғрисида гаплашганмиз. Ўйлайманки, Қуддуснинг мақоми тўғрисида ҳам шу тарзда суҳбатлашиш мумкин. Нима учун Қуддусга дунё пойтахти мақомини бериб бўлмас экан!” - деди раввин.

Унинг сўзларига кўра, муқаддас ердаги можаро фақатгина ҳудуд туфайли бўлмаяпти, бу “ғарб дунёси ва мусулмон дунёси ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ анчагина кенг муаммодир”.

У Ислом дунёсининг ўзига хос хусусиятини кенгроқ тушунишга чақирди.

“Мен АҚШдаги эгизак миноралар йўқ қилинишидан анча аввал уларга қарши террорчилик амалиёти содир этилишини айтганман ва бу бинолар портлатилди... АҚШ ташқи сиёсат маъмурияти вакиллари бир йиллик таътил олиб, мен кўп йиллар давомида қилганим каби шайхлар билан бирга ўтириб, Қуръон ва ҳадислар ўрганишса яхшироқ бўларди. Тинчликка эришиш учун мусулмонларни тушуниш зарур. Ислом маънавий империядир ва унда ўрганиш лозим бўлган нарсалар кўпдир”, - таъкидлади Менахем Фруман.

 
Манба: «Мусулмон Ўзбекистон»
Просмотров: 948 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей