Жума, 29.03.2024, 09:57
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 9 » Европа иттифоқи ҳудудини 8 миллион нолегал муҳожирлар кезиб юришибди.
01:42
Европа иттифоқи ҳудудини 8 миллион нолегал муҳожирлар кезиб юришибди.
Европа иттифоқи ҳудудини 8 миллион нолегал муҳожирлар кезиб юришибди.
Оврупа иттифоқига аъзо давлатларнинг Ички ишлар вазирлари нолегал муҳожирларга нисбатан қўлланиладиган чораларни соддалаштириш борасида кўрсатма қабул қилишди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ўз хоҳиши билан мамлакатни тарк этишни бош тортган нолегалларни ҳибсда сақлаш энг катта муддати алоҳида ҳолатларда эса бир йилгача узайтириш ҳуқуқи билан ярим йилни ташкил этади.

Оврупа комиссиясининг ҳисоботига кўра, айни вақтда иттифоқ ҳудудини 8 миллион нолегал муҳожирлар кезиб юришибди.

"Ушбу кўрсатма ёрдамида келажакда биз қутилмоқчи бўлган муҳожирлани чиқариб юбориш анча енгиллашади", - дейди Олмониянинг давлат котиби Петер Альтмайер, Оврупа ИИВ раҳбарлари қабул қилган битимга ҳайрихоҳлик билан ўз муносабатини билдириб.

Ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса ушбу кўрсатмага умуман тескари изоҳ беришган.
" Ҳужжатни ҳозирги ҳолатида Оврупа парламенти қабул қилар экан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида у ўзинининг шахсий мандатини шубҳа остига қўйиб, мавжуд халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи стандартларга путур етказади, - дейди ўз қўшма баёнотида Amnesty International ҳамда муҳожирлар ва кучманчилар бўйича Оврупа кенгаши.

Ҳозирги қабул қилинган кўрсатма тўлақонли қонун бўлиши учун у Страссбургда бўлиб ўтадиган сессияда Оврупа парламенти депутатларининг тасдиғидан ўтиши лозим.

Овоз бериш эса, осон бўлмаслиги кутилмоқда. Чунки иммиграция сиёсатини бутун Оврупа доирасида кучайтириш бир томондан консерваторлар ва либераллар томонидан қўллаб-қувватланса, иккинчи томондан эса социалистлар, яшиллар ва коммунистлар кескин қаршилик билан чиқишмоқда.

Муҳожирлар муаммоси кўпчиликни ташвишга солиб, Оврупада кун тартибига чиқиши нолегалларга қарши қаратилган сиёсатни кучайтириш тарафдорларига жуда қўл келмоқда. Бундан ташқари,
муҳожирлар муаммоси Францияни ОИга 1 июлдан бошланадиган раислик қилишлик даврида асосий муаммолардан бирига айланиши аниқ.

Йил бошидан буён Франция лидери Никола Саркози Оврупа муҳожирлик битими лойиҳаси устида шуғулланиб келмоқда. Бу битим эса, ҳозирги қабул қилинган вазирлик қўрсатмасини деярли такрорлайди.

Париж томонидан мазкур ҳужжат лойиҳаси "Оврупада ундан олтин тоғлар излаб келганларни муносиб кутиб олишга маблағ йўқ", - деган шиори остида ишлаб чиқилган.

ponauz.info

Просмотров: 769 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей