Якшанба, 22.12.2024, 13:01
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 9 » Қамоқхонада Машраб Жума ғойиб бўлган
01:19
Қамоқхонада Машраб Жума ғойиб бўлган
Машрабнинг ота оналари озодлик
талаб қилишмоқда; 2007 йил

 
Қамоқхонада Машраб Жума ғойиб бўлган
06.06.08
Uznews – Бухоро вилояти мулозимлари Юсуф Жуманинг қамоққа олинган ўғли Машраб Жуманинг йўқолгани ҳақида қидирув эълон қилишди, гўёки у қамоқдан қочган. Жуманинг оиласи эса Машраб аллақачон қийноқлар остида ўлдирилган бўлиши мумкин деган ҳавотирда.

Кечадан буён Бухоро вилояти телевидениеси шу йилнинг январида судланган 22 ёшли Машраб Жуманинг фотосуратини кўрсатиб, унинг қамоқдан қочишга муваффақ бўлгани ҳақида билдирмоқда. У Бухородаги «Отбозор» турмасида жазони ўтаётган эди.

Бухоро вилоят ички ишлар идоралари телевидениега Машраб Жуманинг қочганлиги ҳақида видеоролик буюртма қилдириб, кимки уни озодликда кўрган бўлса бу ҳақда яқин орадаги милиция бўлимига мурожаат қилишини сўрамоқда.

Телевидениеда пайдо бўлган бу ахборот Жуманинг оиласини саросимага солиб қўйди, уларнинг сўзларига кўра, улар Машрабнинг турмадан қочган бўлишига ишонишмайди. Уларга кўра, бу мумкин эмас: биринчидан, турма яхши қўриқланади, иккинчидан, Машраб бу ишни қилмайди, чунки у жиноятчи эмас.

Бироқ, у ҳолда Машрабнинг қидирувда эканлиги ҳақидаги бу эълон нимадан дарак беради? Озодликда қолган Машрабнинг онаси ва сингиллари юзида даҳшат ифодасини кўриш мумкин, улар Машрабни қийноқлар остида ўлдирилганидан ҳавотир олишмоқда, энди эса уни қамоқдан қочгандек қилиб кўрсатишмоқда.

Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идоралари тарихида, гумондор ва судланувчиларни қийноқлар остида ўлдириб, кейин қурбонни яширишгани ёки йўқ қилишгани, унинг яқинларига эса қариндошлари қамоқдан қочгани ҳақида хабар берилгани, каби воқеалар бир неча бор бўлган.

Фақат бир мартагина, бу каби жиноят судгача етиб борган, ўшанда қора курсига 2001 йилнинг кузида 24 ёшли Алимуҳаммад Мамадалиевни қийноқларга солиб ўлдирган Фарғона вилоят миллий ҳавфсизлик хизмати (МҲҲ)нинг уч нафар ходими ўтқизилган эди. Йигитни “эсенбечилар” тергов пайтида ўлдириб унинг яқинларига махбуснинг қамоқдан қочгани ҳақида хабар қилишганди.

МҲҲ маълумотларига ишонмасдан, йигитнинг отаси, токи кунлардан бир кун Фарғона каналидан унинг жасадини топгунига қадар қидирувни давом эттиради. Маълум бўлишича, бу Алимухаммад Мамадалиев эди. Унинг баданидаги жароҳатлар, яққол кўриниб турар, ҳатто бир ой давомида сувда қолиб кетиши ҳам бу асоратларни йўқ қилмаганди.

Тошкент ҳарбий суди 2002 йилнинг июнида МҲҲ ходимларини 15 йилга озодликдан маҳрум этади.

Машрабнинг йўқолиши, Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти “Отбозор” турмаси ходимлари ўзларининг Фарғонадаги ҳамкасблари жиноятини такрорлаган бўлишини англатмайдими?

Машрабнинг яқинларига кўра, Бухоро милицияси ходимлари Машрабнинг ҳақиқатан ҳам қочганлигига оид мумкин бўлган барча ишларни қилишаяпти. 5-июн куни уларнинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги уйи бутун бошли милиция отряди томонидан қуршовга олинди, Жума оиласининг сўровига улар қамоқдан қочган Машрабни қидиришаётгани айтиб жавоб беришган.

Айни пайтда, Машрабнинг отаси шу йилнинг апрелида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган ва ўша “Отбозор” турмасида сақланаётган Ўзбекистондаги таниқли диссидент шоир Юсуф Жума тақдирига оид маълумотлар келмоқда.

Унинг оиласига маълум бўлишича, қамоқхонада шоирга муносабат бирдан яна ёмонлашган. Уни муттасил калтаклашмоқда. Унинг жаллодлари ҳатто уриш нормаларини ҳам белгилашган, у кунига оёғининг тўпиғига резина таёқ билан 80-100 марта уриш белгилаб қўйилган.

Жума оиласи барча халқаро жамоатчиликка зудлик билан Ўзбекистон ҳукуматига босимларни кучайтириш ни, Машраб Жуманинг қаердалиги ва шоир Юсуф Жумани таҳқирлашни тўхтатишни талаб қилиб мурожаат қилишмоқда.
Просмотров: 918 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей