Чоршанба, 24.04.2024, 06:35
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 6 » Ўзбек ҳукумати жуда майдалашиб кетмоқда
12:04
Ўзбек ҳукумати жуда майдалашиб кетмоқда
Ўзбек ҳукумати жуда майдалашиб кетмоқда
05.06.08
Uznews – Суд ижрочилари самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиси Комилжон Ашуровни мобил телефонини олиб қўйишди. Арзон-гаров бу ускуна Ашуровни Ислом Каримов ва сайловлар ҳақида ёзган мақоласи учун суд жаримасини қоплашга кетди.

Самарқанддаги ҳуқуқ ҳимоячилари ташабубс Маркази раҳбари Комилжон Ашуровнинг маълум қилишича, 2 –июнь куни уни уйига шаҳар суд департаментининг беш нафар ижрочилари ундан жарима ундириш учун келишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси уйидаги барча техник воситалар, жумладан, компютер, лазерли принтер, сканер, телефон-факс ва ҳатто рангли телевизор 2007 йилнинг август ойида мусодара қилинган эди, шу сабаб суд ижрочилари қўлларига ҳеч нарса илинмагач, энг сўнгги буюм – мобил телефонга чанг солишди.

Ашуровнинг айтишича, Шуҳрат Баҳриев номли ижрочи ундан мобил телефони орқали қўнғироқ қилиб олишга изн сўраган.

«Мен ҳеч иккиланмай унга мобил телефонимни бердим, - дейди Ашуров. – Шундан сўнг суд ижрочиси мобил телефоним мусодара қилинганини маълум қилган ва ўз ходимларига бу ҳақда ҳужжат расмийлаштиришни буюрди”.

Ҳуқуқ ҳимоячиси телефон бойлик эмаслигини айтиб, телефонини қайтариб олишга ҳаракат қилганида, Баҳриев, бу бойлик ёки бошқа нарса эканлигини уни бошлиғи ҳал қилишини айтган. Шундан сўнг Ашуров ва суд ижрочилари Самарқанд шаҳар суд департаменти бошлиғи ҳузурига келишади, у эса, телефон бу бойлик эканлигини ва мусодара қилинишини айтади.

Комилжон Ашуров “Ҳозир Ўзбекистонда шундай сайловлар” мақоласи учун 2007 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар суди чиқарган қарор билан 2 миллионов сўм ҳажмида жаримага тортилган эди.

Ўзбекистонда ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган президент сайловларидан ярим йил муқаддам, интернет сайтлардан бирида эълон қилинган бу мақоласида, Ашуров икки марта Ўзбекистон президентлигига сайланган Ислом Каримовни учинчи марта олий давлат вазифасига сайланишга ҳаққи борми дея савол берган эди.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, фақат бир одам икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас. Лекин, маълумки, Ислом Каримов Асосий қонунга ҳеч қандай эътибор ҳам бермасдан сайловларда қатнашди, бунинг учун унга ҳукуматдан эркин бўлмаган матбуот ҳам, мамлакатда йўқ бўлган мухолифат ҳам халақит бера олмади.

Каримовни учинчи марта қайта сайланиши қонунийлигини савол остига қўйган Комилжон Ашуров каби кишилар маҳкамага тортилди.

Мақолага ва ҳуқуқ ҳимоячиси фаолиятига умуман алоқаси бўлмаган, лекин Ашуровнинг мақоласи ўзига катта маънавий зарар келтирганини айтган Самарқанд шаҳар босмахонаси директори Ашуровга қарши судга даъво аризаси киритди.

Самарқанд шаҳар суди ҳатто етказилган маънавий зарарнинг аниқ ҳажмини белгилаб берди – 2 млн. сўм, мана бир йилдирки, Ашуровни унча бой бўлмаган хонадонидан деярли ҳамма нарсасини олиб кетган суд ижрочилари яна нимадир излашда давом этишмоқда.

Телефонни олиб кетишар экан, суд ижрочилари ҳуқуқ ҳимоячиси аёлига икки кундан сўнг қайтиб келишларини ва уни уйида қолган мебел, идиш-товоқлари ва шахсий буюмларини ҳам рўйхатга олишларини айтиб таҳдид қилишди.
Просмотров: 936 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей