Пайшанба, 25.04.2024, 13:09
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Июн » 6 » Аҳмаджон Одилов озодликда!
11:54
Аҳмаджон Одилов озодликда!
Одиловларнинг оилавий архивидан
 
 Аҳмаджон Одилов озодликда!
06.06.08
Uznews – Ўзбекистон ҳукумати чоршанба куни энг ёши улуғ, 83 ёшли, 24 йилдан буён қамоқда сақланаётган Аҳмаджон Одиловни озодликка чиқарди.

Аҳмаджон Одиловнинг укаси - Мўминжон Одиловнинг маълум қилишича, кеча уларнинг хонадонига ИИВнинг ЖИЭББ (Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси) дан қўнғироқ қилиб, келиб Аҳмаджон Одиловни олиб кетишлари мумкинлигини айтишган.

Зудлик билан Одиловни ўғилларидан бири колонияга етиб келган ва уни Наманган вилояти, Поп туманидаги Ғурумсарой қишлоғига олиб кетган.

Аҳмаджон Одиловнинг қариндоши – ўтган йили вафот этган Одиловнинг укаси Муҳсин аканинг ўғли Асқар Одиловнинг фикрича, дастлаб Аҳмаджон ака ўзининг собиқ хўжалигини зиёрат қилган, кейин эса онаси дафн қилинган қабристонга борган, ундан сўнг эса, кечки пайт уйга келган.

"Уни кайфияти яхши, - дейди Асқар. – Уни кўзлари яхши кўрмайди, бундан ташқари, барча қариндошларини таниб олиш унга қийин бўлди, ахир орадан кўп йиллар ўтиб кетди, биз анча ўзгарганмиз”

Одиловнинг озод этилишини Ислом Каримов диктаторлиги даврида дунёдаги энг мураккаб ва ёпиқ мамлакатга айланган мустақил Ўзбекистон тарихида шахс эркинлиги борасидаги муҳим воқеа деб аташ мумкин.

Одиловнинг озод этилишини уни қариндошлари чин дилдан исташганди, бироқ улар бундай бўлишига у қадар ишонишмаган. «Улар уни турмада чиритиб юборишни исташади, уни ўлимини кутишмоқда”, - дейишганди уни озод этилиши ҳақида гап кетганда яқинлари.

Нега бу кекса ва касалванд одам кўп йиллар қамоқда сақланди? Бу саволни жавоби бу одам номи билан боғлиқ, чунки, у - Аҳмаджон Одилов.

Бир вақтлар бутун Иттифоқ алқаган бу одам 80 йилларда Иттифоқ бўйича энг яхши Агросаноат комплексига асос солганди. Уни яқинлари ва қадрдонлари Ўзбекистон ССРни биринчи одами бўлишига эришишди, уни ҳатто Москвада ҳам ҳурмат қилишарди.

Бироқ, 1984 йилда Аҳмаджон Одилов ва унинг оила аъзолари қамоққа олинди, уларни қотиллик жиноятларида, ҳатто шахсий турма қуриб, ёш қизларни зўрлашда, одамхўрликда ҳам айблашди.

Тергов етти йил давом этди, иш 1991 йилда судга оширилганда Одиловга қўйилган барча айбловлар асоссиз эканлиги маълум бўлди, Одиловларни қатағонга учрашгани ҳақидаги билдиришлар ҳақиқий маъно касб этди.

Одиловлар, уларни оиласи ва хўжаликлари совет ҳукуматига ўзини омадсизлиги ва кўзбуямачиликлари учун яна бир “халқ душмани” керак бўлгани учун қатағонга учрагани ҳақида маълум қилишди.

Бироқ, 1991 йилда совет қамоқхонасидан озод қилиниб Ўзбекистонга қайтгач, Аҳмаджон Одилов яна ҳибсга олинди. Энди у Одиловда ҳукуматга мухолифликни кўрган Ислом Каримов бошлиқ режимнинг асирига айланганди.

Озодликка чиққан Одилов “бўш қўл” билан ўтирмаслигини намойиш қилди ва жиддий равишда сиёсий курашга қўшилди. У “Темур адолати партияси”ни тузди. Бу партия унинг яқинлари фикрича, уни ҳаётига айланиб қолганди.

1992 йилда у ўғит ўғирлаганлик айби билан қамоққа олинди, уни қамоқда бўлиш муддати ҳамиша жамзони ижро этиш муассасаси ички интизомини бузганлик, таъқиқланган нарсани сақлаганлик, назоратчиларга қўпол муносабатда бўлиш каби айблар билан мунтазам узайтириб келинди ва бу ҳодиса кечаги кунгача давом этди.

Ўзбекистион ҳукумати ҳеч қачон ўзига бош эгамаган бу одамни озодликкаа чиқаришига нима сабаб бўлди? Одиловни қариндошлари бу ҳақда билишмайди, балки бу саволга Одиловнинг ўзи жавоб бериши керакдир. Бугун эса энг муҳими, у озодликда.
Просмотров: 951 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей