Ўзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган.
Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб
юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор-бир иш топиш
илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда. 2005 йил 13 май ойидаги Андижон
қирғини эса, мамлакатда қолган деярли барча эркин фикрли зиёлилар,
мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат аъзоларини
оилавий бўлиб Ўзбекистонни тарк этишларига мажбур қилган. Шундай экан,
мажбурий муҳожирот ортидан ўзбекистонлик муҳожирларнинг йўқотганларию
топганлари нима бўлди? Муҳожирлик ҳаёти уларнинг оилаларию
фарзандларининг тақдирида қандай акс этмоқда? Уларнинг бугунги
кечмишларию эртанги кунга бўлган умидлари қандай? “Тақдирлар”
рукнимиз ўзбекистонлик ана шундай турфа тоифа муҳожирларнинг
ҳикояларига асосланган. Навбатдаги қаҳрамонимиз бир неча йилдан буён
Оврўпо давлатларидан бирида муҳожиротда истиқомат қилаётган таниқли
уламо Обидхон қори Назаровдир:
“Бу ерда ҳар куни қамалган мусулмонлар ҳақига дуо қиламиз…”
1-қисм
Мусулмон инсон Аллоҳ битган тақдирга иймон келтирган одам сифатида
бошидан ўтган кунларга рози бўлади. Бу ўринда афсусланиш деган иборани
қўллашга ҳеч бир ҳожат йўқ деб ўйлайман. Агар афсусланиш деган сўзни
қўллаш керак бўлса, мен Ўзбекистонни тарк этганимдан эмас, балки
Ўзбекистонда яшаётгани ҳолда оддий ҳуқуқларидан маҳрум этилган
миллионлаб одамларнинг бошига тушган кулфатларни даф этиш чораси
топилмаётганидан афсус чекишимиз керак деб айтаман. Агар муҳожирларга
яқинларининг дийдори, тўй маъракаси эслатиладиган бўлса, бу эслатмалар
учун раҳмат айтиб, сўнггидан шуни таъкидлаймизки, Ўзбекистонни ташлаб
чиқиб кетиб эмас, балки Ўзбекистондан кетмай туриб, минглаб мусулмонлар
ўз яқинларининг дийдорини кўришдан ва тўй маъракаларида иштирок этиш
имкониятидан маҳрум этилдилар. ! Минглаб диний-сиёсий тутқун ҳали ҳам
қамоқхоналарда азоб чекмоқда. Қолаверса менинг ўзимдан ҳам ҳали
Ўзбекистонда турган пайтимдаёқ бу имкониятларим тортиб олинган эди.
Биз-ку алҳамдулиллоҳ, Ўзбекистонни тарк этиб деярли ҳеч нарса
йўқотмадик. Аксинча бир қатор ютуқларга эришдик. Ўн йиллик таъқиблардан
сўнг омон қолган биродарларимиз ва фарзандларимиз билан бемалол
масжидда жума намози ўқиш бахтига муяссар бўлдик. Эркаклар, аёллар ва
болалар динимиз ва дунёмиз учун зарур билимларни олиш, Раббимизга
бемалол ибодат қилиш, эркин ҳалол меҳнат қилиш шарафига эришдик.
Нимаики йўқотган бўлсак, ҳали Ўзбекистонни тарк этмасдан туриб йўқотган
эдик. Энг катта йўқотиш Оқил, Фаррух, Ҳусниддин каби ёш мусулмонларнинг
хавфсизлик кучлари томонидан ўғирлаб кетилиши бўлди. Бизнинг
маълумотларимизга кўра, бундай дом-! дараксиз кетган инсонлар 100га
яқин кишини ташкил қ! ;илади.< /span>
2-қисм
Ҳозир Ўзбекистонда хорижга кетганларнинг орқасидан иш олиб бораётган
доиралар бор. Улар аслида хорижни қўйиб, ичкаридаги аҳвол ҳақида жиддий
ва холис бош қотиришлари зарур эди. Ўғирланганларни ва ҳамма қа!
малганларни уйларига қайтаришлари керак. Сиёсат ва иқтисодда халқни
эркин қўйиш лозим. Шунда хориждагилар ҳам ўз-ўзидан уйига қайтиш
тараддудига тушади, иншоаллоҳ. Аммо давлат бундай бўлишини хоҳламаслиги
аён бўлмоқда. Давлат хорижга пул топиш учун кетган, мусофир юртларда
ниҳоятда оғир шароитларда ишлаб яшаётган миллионлаб
ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак
эди. Аммо бу ишни ҳозирги ҳукумат амалга ошириш нияти йўқ. Қанча-қанча
ўзбек Россияда ўлдириб кетилаётган экан, бундан биронта амалдор заррача
ташвиш билдирмаяпти. Агар Тошкентда рус миллатига мансуб иккита шахс
ўлдириб қўйилса, Россия президенти ҳамма ёқни оёққа турғазади. Рус
элчиси Ўзбекистон ерида туриб дўқ ура бошлайди. Аммо ўзбек ҳукумати ўз
фуқароларининг Россияда хорланаётганидан орланмаяпти. Айтиш мум! кинки,
миллионлаб фуқароларнинг четга оқиб чиu! 9;иб кет аётганларини амалдаги
ҳукумат ўзи учун фойда деб билаяпти ва бу ҳолатни жимгина қўллаяпти,
рағбатлантираяпти. Нега деганда амалдорлар назарида 30 миллионга
яқинлашиб бораётган аҳолини тинч-омон бошқариш, иқтисодий-ижтимоий
жиҳатдан барқарор таъминотни йўлга қўйиш амалга ошириб бўлмайдиган
қийин ишдир. Бу муаммони халқ фойдасига ҳал қилиш ўзларининг қўлларидан
келмаслигини давлат раҳбарлари тушунадилар. Улар масалани ўз
фойдаларига ҳал қилишнинг ягона йўли сифатида миллионлаб одамларнинг
Ўзбекистондан кетишга мажбур қиладиган муҳитни пайдо қилиш деб
биладилар ва ҳозир бу режани амалга оширмоқдалар. Аммо бу ҳолат ҳукумат
амалдорлари умид қилган натижаларга олиб келмайди.
3-қисм
Ичкаридаги ҳаётнинг тўлиқ изга тушиши жуда муҳим масала. Биз бу ерда
кўпроқ шу ҳақда сўзлашамиз. Биз ҳар куни намоз ўқиганимизда қамалган ва
йўқолган мусулмонлар ҳақига дуо қиламиз. Биз афсуски, уларни озод этиш
учун бирор амалий чора кўришдан ожиз қолмоқдамиз. Аммо ҳар куни улар
&! #1203;ақига хос дуо қилишдан чарчамаймиз, иншоаллоҳ. Бизнинг
назаримизда Ўзбекистон ташқарисидан туриб таъсир ўтказиш имкониятига
эга бўлган ташкилотлар ва шахслар Ўзбекистондаги вазиятга юзаки ва бир
томонлама қарамоқдалар. Европа Иттифоқи мулозимларининг Ашхободда
Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон расмий вакиллари билан
учрашувлари вазиятнинг яхши томонга ўзгармаётганини кўрсатади. Аксинча,
аксар Ғарб давлатлари томонидан икки ёқлама сиёсат олиб борилаётгани
маълум бўлиб турибди. Агар Ўзбекистон ичкарисидаги ҳаёт сиёсий,
иқтисодий, диний, ижтимоий жиҳатдан ислоҳотлар йўлига бурилса,
иншоаллоҳ аҳвол тезлик билан яхшиланишга бошлайди.
“Ер юзининг қаерида бўлмайлик, меҳнат қилишимиз шарт”
4-қисм
Касбий режаларим ҳақида сўрадингиз. Озгина илм соҳиби бўлган ҳар бир
мусулмон ўз яқинлари, фарзандлари, шогирдлари ва умуман ёшларнинг ҳамма
томонлама етук инсонлар бўлиб тарбияланишларида ўз ҳиссасини қўшиши
вожиб. Бу йўлда оддий мусулмон инсон сифатида мен ҳам кўп меҳнат
қилишим лозим. Ёшларнинг ҳам исломий, ҳам дунёвий илм ва тарбия
олишлари учун бор имкониятимиздан унумли фойдаланишимиз, янада кенгроқ
имкониятлар ҳосил қилишга интилишимиз зарур. Биз бу ерда эркаклар учун
ҳам, аёллар учун ҳам, ёш болалар учун ҳам алоҳида-алоҳида кундалик ва
ҳафталик дарслар, машғулотлар уюштирганмиз. Вақти-вақти билан турли
тадбирлар, мусобақалар ўтказамиз. Интернет саҳифа орқали
(www.islomovozi.com) савол-жавоблар қилишни йўлга қўйдик. Яна амалга
оширишимиз лозим бўлган қатор режаларимиз бор. Жумладан, турли фанлар
бўйича тайёрланиши керак бўлган китоблар, дарсликлар, ўқув қуроллари,
шунингдек, босиб чиқарилишини кутаётган бир қатор ишлар турибди.
Маълумки, Ўзбекистонда мусулмон халқимизнинг ўз динларини бемалол
ўрганишлари йўлида қўйилган сон-саноқсиз сунъий тўсиқлар мавжуд. Агар
биз уларни бартараф этишга ҳозирча кучимиз етмаётган бўлса, нимадир рўй
беришини кутиб ўтирмасдан, қўшимча муқобил имкониятлар топиб, олдинга
кетиш йўлларини топишимиз лозим. Топганларимизни бошқ! ;аларга
ўргатишимиз, оммалаштиришимиз керак.
5-қисм
Биз ер юзининг қайси бурчагида турган бўлмайлик, меҳнатдан бир зум
тўхтамаслигимиз шарт. Бу ишлар Аллоҳ буюрган солиҳ амаллар эканини
ҳисобга олсак, ибодат ҳамдир. Биз бугун қаерда бўлсак ҳам агар Аллоҳдан
тақво, Охиратдан умид қилган ҳолимизда илм олсак, илм берсак, ибодат ва
ҳалол меҳнатда давом этсак, одамларни ҳақ йўлга чақирсак, уларга дин ва
дунё ишларида холис ёрдам берсак, Аллоҳ ва Пайғамбар буюрган савобли
ишларни тезроқ ва кўпроқ амалга оширишга ҳаракат қилсак, бу ишларимиз
Ўзбекистон халқининг бугуни учун ҳам, келажаги учун ҳам хизмат бўлади.
Биз бор имкониятимизни ишга солсак, тўғри ва ибратли иш олиб борсак, бу
Ватанимиздаги инсонлар учун тажриба вазифасини ҳам ўтайди. Умид
этамизки, Ўзбекистонда яшаё! тган мусулмонлар ҳам ўз фарзандларини
ҳукумат органларидан қўрқмасдан Ислом динига ўргата оладиган замонлар
келади. Болалар учун исломий мактаблар ёки давлат мактабларида исломий
дарслар ташкил этилади. Хусусий университетлар очилади. Шахсий
завод-фабрикалар пайдо бўлади ва ривожланади. Матбуот,
радио-телевидение эркин бўлади. Иқтисодни бўғиб турган чангаллар олиб
ташланади. Халқ хўжалагининг барча соҳалари юксалиб, иншоаллоҳ кучли
тараққиёт содир бўлади. Биз ана шундай кунлар учун бугун меҳнат
қилишимиз зарур. Ўзбекистон бир кун келиб озод бўлсаю халққа хизмат
қиладиган етук мутахассислар бўлмаса, бугунги ёшлар чаласавод,
молпараст, шуҳратпараст, ҳукумат истагандек ахлоқсиз, динсиз ва
модапараст бўлиб ўссалар, аҳвол яна ўз-ўзидан эски замонга қайтиб
қолади.
6-қисм
Мардикорчилик уят иш эмас. Аммо ишга яроқли аҳолининг аксарияти
шундан бошқа ишнинг уддасидан чиқа олмаса ёки шундан бошқа ишнинг ўзи
бўлмаса, миллатда ривожланиш бўлмайди. Агар халқимиз, асосан ёшлар ҳам
исломий, ҳам дунёвий билимлар соҳиби бўлишга интилмасалар, ҳукумат
устига яна сиёсий қолоқ, табиатан шафқатсиз шахслар келади. Ундайлар
бурнининг тагидан нарини кўра олмайдиган қалби кўр, ақли фақат шахсий
манфаатлар учунгина ишлайдиган нафс бандалари бўлади. Бугунги ёшлар
эртанги раҳбарлардир. Шунинг учун улар ҳозирдан бошлаб кенг ва чуқур
билимлар соҳиби бўлишлари, ахлоқан намунали инсонлар бўлиб тарбия
топишлари лозим. Бугунги дунё кечагисидан кескин ва тубдан фарқ қилади.
Эртангиси ! ҳам бугунгисидан шундай фарқли бўлади. Тараққиётнинг
табиати шундай. Дунё сиёсати ҳам шу зайлда ривожланади. Буни биз
одамлар ҳам, раҳбарлар ҳам тан олишимиз керак бўлади. Қаранг, кечаги
куннинг (бугуннинг ҳам) энг зўр раҳбарлари учун хос бўлган сифатлар
нималардан иборат? Бу инсонлар учун халқни алдаш, мамлакат бойлигини
оилавий ўзлаштириш, диктатура, халқдан бегоналик, инсонийлик ва ахлоқ
бобида фақирлик, ўзгача фикрга тоқатсизлик, динга беҳурматлик,
мусулмонларга нисбатан хасислик ва паст назар билан қараш умумий
белгилар бўлиб қолган. Аммо биз эртанинг омадли ва ақлли раҳбарлари
учун хос бўлган хислатлар қуйидагилардан иборат бўлади деб умид
қиламиз: иймон ва ахлоқда ибрат, халқ билан бирга яшаш ва фикрлаш,
турли дунёқарашларга сабр-тоқатлилик, диний ва дунёвий билимлардан
етарли бохабарлик, фуқароларга р! аҳм-шафқат кўрсатиш ва кечиримли
бўлиш.
“Адолат ва ҳақиқат ҳақида кўп ўйлаймиз, суҳбатлашамиз…”
7-қисм
Инсон нимаики неъматга эришган бўлса, бу Аллоҳдандир. Аммо Аллоҳ
тақдир қилган бу имкониятларнинг зоҳирий сабаблари одамлар, ташкилотлар
ёки давлатлар кўринишида намоён бўлади. Ризқ берувчи, тақдир битувчи –
Аллоҳ. Оврўпо давлатига келганимиздан сўнг биз эришган энг катта неъмат
диний фаолиятимизни бемалолроқ давом эттириш имконияти бўлди. Бу ерда
масжид ва исломий мактаб ташкил қилиш, болалар учун хусусий боғчалар
очиш, хоҳлаганча китоблар чоп этиш, газета-журналлар чиқариш, турли
ташкилот ва бирлашмалар тузиш, шахсий завод-фабрикаларга, катта
бизнесга эга бўлиш ва ҳоказо ишларга йўл очиқ. Бу ерда билимингиз ва
мутахассислигингиз бўлса, сиз жуда қадрли одам бўласиз. Билимингиз
бўлмаса, ўқишингиз учун шароит яратиб беришади, пул тўлашади – илм
оласиз. Бу ерда ҳамма м! еҳнат қилади ёки ўқийди. Меҳнатига яраша ҳақ
олади. Биз каби ўзга мамлакатдан келганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қонунда
ерли аҳоли билан баб-баробар қилиб қўйилган.
8-қисм
Бу ердаги ижтимоий адолат Ўзбекистон учун ўрнак бўладиган даражада.
Бу тартибларни кўриб тарих китобларида ўқиганларимиз эсга тушади.
Инсоннинг бу дунёдаги ҳаёти, фаровонлиги учун Ислом динимиз
кўрсатмаларининг қанчалик зарур ва фойдали эканига иқрор бўламиз. Бу
ернинг аҳолиси Ислом динига эътиқод қилмаса ҳам, давлат ва жамият
бошқарувининг жуда кўп жабҳаларида, айниқса ижтимоий адолат соҳасида
Ислом дини талаб қилган меъёрларни қўлламоқда. Ушбу мамлакатдаги
кўпгина тартиблар бир пайтлар мусулмонларда амалда бўлган. Бу ердаги
сўз эркинлигини мушоҳада этиб, бир Ўзбекистондаги юқоридан белгилаб
бериладиган расмий фикрни, бир халифалар замонидаги эркинликларни кўз
олдингизга келтирасиз. Бу мамлакатдаги мухбир ва журналистларнинг
таъсири шунчалик юқорики, буни кўриб мен қ! ;адим замонлардаги
уламоларнинг мавқеларини эслайман. Уламолар ўша даврларда давлат
бошлиқларига бемалол ўз сўзларини айтар, насиҳатлар қилар эдилар. Ўша
пайтларда подшоҳлар уламолардан чўчиб туришган. Уламолар худди бугунги
матбуот каби халқнинг ташвишу қувончларини, орзу умидларини ифода
этишган. Машҳур олимлардан Имом Авзоий вафот бўлганларида шаҳар ҳокими
у кишининг қабри устида шундай деган экан: “Эй Имом, Аллоҳ сизни Ўз
раҳматига олсин, Аллоҳга қасамки, мен ўзимни бу мансабга тайинлаган
одамдан кўра кўпроқ сиздан қўрқар эдим”. Яъни ҳоким уни тайинлаган
халифадан эмас, бирор мансаби йўқ бир олимнинг ҳақ сўзидан чўчир эди.
Бу мисол ўша замон аҳлининг сўз ва эътиқод эркинликлари қай даражада
бўлганини кўрсатади.
9-қисм
Бугун бу ерда матбуот шунга ўхшаш вазифани бажармоқда. Бу ерда ҳам
давлат бошлиқлари, амалдорлар матбуотдан жуда-жуда эҳтиёт бўлишларини
кўрдик. Матбуот ва суд мустақил кучга эга. Амалдорлар ҳам шунга
мослашган. Улар тўғри ишлашга ҳаракат қилади ва матбуот билан бемалол
мулоқот қилишга ўрганган. Оддий мухбирлар! ҳам давлат раҳбаридан
заррача чўчимайди. Агар телевидениеда Бош вазир билан бир журналист
суҳбат ўтказаётган бўлса, уларнинг ўзини тутишини кўриб, Бош вазирдан
кўра журналист эркинроқ деб ўйлайсиз. Давлат раҳбари матбуотга таъсир
ўтказишни хаёлига ҳам келтирмайди. Агар шундай қилишга салгина уринса,
обрўси тўкилади. Бирор мансабдорнинг қандайдир айби билиниб қолса,
ҳамма ёқда шов-шув кўтарилиб кетади. Одамлар матбуотга қаттиқ
боғланган. Оддий инсонлар каби мен ҳам атрофдагиларни кузатар эканман,
уларнинг кўзга ташланиб турадиган алоҳида сифатларига эътибор
қаратаман. Инсонга баҳо беришда ҳар кимнинг ўзига хос ўлчов меъёри
бўлади. Мен учун инсоннинг (хоҳ у мусулмон бўлсин, хоҳ мусулмон
бўлмасин), адолатга муносабати муҳимроқдир. Чунки мана шу нуқтада Одам
боласининг маънавий қиёфаси яққол намоён бўлади. Агар инсон !
мусулмонман десаю адолатни яхши кўрмаса, ҳаётда адолатга! интилиб
яшамаса, у куфрга яқинлашиб, Аллоҳдан узоқлашаётган одам бўлади. Чунки
Аллоҳнинг исмларидан бири Ал-Адлдир. Адлни ёқтирмаган, адлга интилмаган
одам ўзи биладими, билмайдими Аллоҳни ёқтирмаётган, Унга интилмаётган,
балки Ундан узоқлашаётган, жаҳаннамга яқинлашаётган одамдир.
10-қисм
Агар инсон кофир бўлса ҳам адолатни ёқтирса, унга интилса, одамлар
унга ўзларини яқин оладилар. Мусулмонлар учун ҳам бу инсон эътиборли ва
қадрлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам адолатли инсонларни
мақтаганлар. У зот Макка мушрикларининг мусулмонларга нисбатан
таъқиблари, қийноқлари ҳаддан ошган пайтда ҳимоясиз инсонларни
Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрган эдилар. Ўшанда Пайғамбар
алайҳиссалом насоро динида бўлган ҳабаш ҳукмдори Нажошийни адолатли
подшоҳ деб мақтаганлар. Бугунги кунда кўплаб мусулмонларнинг Оврўпо
давлатлари каби насроний мамлакатларга ҳижрат қилишлари мана шунга
қиёсланади.
Қуръони каримда айтилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُونُوا قَوَّامِينَ لِلَّهِ شُهَدَاءَ
بِالْقِسْطِ وَلا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَى أَلا ت&#!
1614;عْدِلُوا اعْدِلُوا هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَى وَاتَّقُوا اللَّهَ
إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ - المائدة: 8
“Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳ учун адолатга гувоҳ бўлган
ҳолингизда ҳақ билан ҳамиша қоим турингиз . Бир қавмга бўлган
нафратингиз сизларни адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолатли бўлинг.
Бу тақвога яқиндир. Аллоҳдан қўрқингиз. Шубҳасиз Аллоҳ ҳамма қилаётган
ишларингизни яхши билувчидир”. (Моида сураси, 8-оят).
Муфассирлар бу оят тафсирида айтишади: “Хоҳ дўст бўлсин, хоҳ душман бўлсин, ҳар бир инсон учун адолатли бўлинг”. (Ибн Касир).
Бундан кўринадики, дўсту душманга баробар адолатли бўлиш Аллоҳдан қўрқадиган одамларнинг сифатларидир.
Биз бу ерга келгунимизча ҳам, бу ерга келиб ҳам адолат ва ҳақиқат
ҳақида кўп ўйлаймиз, суҳбатлашамиз. Ўзбекистонда мен мусулмонман деб
туриб ўзининг халқига ноҳақ жабр қилаётган, одамларни иқтисодий оғир
аҳволга солиб қўйган, мусулмонларни ҳанузгача қамоқларга ташлаётган,
қийноқларга солаётган, ўлдираётган ҳукумат билан бу ернинг
мусулмонликка ҳеч қандай алоқаси йўқ, аммо мусулмонларнинг ҳуқуқларини
ҳурмат қилаётган ҳукуматини таққослаймиз ва Аллоҳнинг ҳикматли
ишларидан таажжубга тушамиз.
“Мусулмонлар учун эркинлик бўлса, албатта ортга қайтамиз”
11-қисм
Бу ерда судларнинг мустақиллиги ҳам аҳамиятга молик масала. Ҳамма
ерда бўлгани каби бу мамлакатда ҳам мусулмонларга шубҳа кўзи билан
қарайдиганлар учрайди. Ислом динига нафратини ошкор кўрсатадиган
одамлар чиқади. Аммо бу ерда ҳар ҳолда қонунлар амал қилади. Ўз
ҳақингизни ҳимоя қиламан десангиз, сизга йўл очиқ. Одамлар
ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиб ютиб чиқишга ишонадилар. Ҳижобга қаршилик
қилгани учун судга тортилиб, катта жарималар тўлаб қутулган амалдорлар
ёки хизматчилар ҳақида хабарлар чиқиб туради. Ўзбек ҳукумати эса
мусулмонлик даъво қилгани ҳолда “ибодат либоси” деган чучмал иборалар
билан ҳижобга қарши қонун чиқариб қўйган. Маълумки, судла! р ҳамма
даврларда, Ислом мамлакатларида ҳам, ғайриисломий юртларда ҳам адолат
рамзи бўлиб келган. Суднинг мустақиллиги ниҳоятда муҳим масала.
Қанийди, бизнинг юртларда ҳам суд ҳокимияти мустақил бўлсаю ҳокимлар,
вазирлар қора стулларга ўтқазилиб тергов қилинётганини Ўзбекистон
телевидениеси суд залидан бевосита дунёга узатиб турса!.. Президентнинг
судьялар рўпарасида туриб жавоб бераётганини-ку, одамлар тасаввур ҳам
қила олмайдилар. Аммо Аллоҳга осон, хаёлда эмас, ҳаётда шу нарса амалга
ошиб қолса-чи?! Унда одамлар дастлаб ўз кўзлари ва қулоқларига ишона
олмай турсалар керак. 27 миллионли аҳолининг ҳаммаси бир вақтнинг
ўзида, бирданига ва бир хилда ширин туш кўраётгандек бўлиб қолса керак.
12-қисм
Аммо душманлар ва мунофиқларни зир титратган ҳазрати Умардек
забардаст халифа ўзига қарши ҳукм чиқарган бир олимни шу қилган иши
учун (!) Кўфа шаҳрининг бош қозиси қилиб тайинлагани афсона эмас,
тарихий ҳақиқат. Ҳазрат Умар тайинлаган ана шу қози замонлар ўтиб,
ҳазрати Али халифалик қилган даврда одамлар орасида ҳали ҳам адолат
билан ҳукм юритаётган эди. Аллоҳ битган ажиб тақдирни қарангки,
Умарнинг зарарига ҳукм чиқарган бу қози халифа Алини ҳам маҳкамада
сўроққа тутади ва у кишининг ҳам зарарига ҳукм чиқаради. Биз бугунги
тизимларнинг яқин тарихи ичида ўз қўл остидаги судья (қози) томонидан
тергов қилиниб, ўзига қарши ҳукм ўқилган президент ёки по! дшоҳ ёки ҳеч
бўлмаганда бирор ҳоким ҳақида эшитмадик. Ислом адолати рамзларидан
бирига айланган ўша машҳур қози ким экан:
…Халифа ҳазрати Умар бир аъробий (саҳройи араб)дан от сотиб
оладилар. Отни миниб бир оз юрганларидан кейин унинг яхши чопа
олмаётгани маълум бўлади. От айбли экани яққол кўринади. Умар от сотган
одамнинг олдига қайтиб борадилар ва: “Отингни ол, у яроқсиз экан”
дейдилар. Аъробий: “Сотаётганимда менинг отим-соппа соғ эди, қайтариб
олмайман” дейди. Умар: “Бўлмаса сан ўзинг бирор ҳакам топгин, у бизни
келиштириб қўйсин”, дедилар. Аъробий асли яманлик Шурайҳ ибн Ҳорис
исмли кишининг отини айтади. Умар рози бўладилар ва аъробий билан
Шурайҳнинг олдига борадилар.
Шурайҳ томонларни тинглаб бўлиб халифадан сўрайди:
– Эй Амирулмўминин, сиз отни олган пайтингизда у соғмиди?
Умар жавоб берадилар:
– Ҳа.
Шурайҳ:
– Унда сиз ё отни ўзингизда олиб қолинг ёки отни олган пайтингиздаги каби соппа-соғ ҳолида қайтаринг.
Умар ибн Хаттоб бу ҳукмни эшитиб, отни ҳам эсдан чиқардилар. Таажжуб ичида:
– Ҳукм дегани мана бундай бўлибди!! – деб юбордилар.
Умар бундай ҳаққоний ҳукмдан хурсанд бўлган эдилар. У зот шу заҳоти Шурайҳга буюрдилар:
– Мен сени бугундан эътиборан Кўфа шаҳрига қози қилиб тайинладим!
Умар давлат бошлиғига қарши ҳукм чиқара оладиган бу ҳакамнинг энг
адолатли қози бўла олишини англадилар ва ҳеч иккиланмасдан шу мансабга
тайинладилар. Умар ибн Хаттоб бундай қарорга келиб янглишмаган эдилар.
Қози Шурайҳ узоқ умри давомида шу мансабда қолди ва учта халифа Умар,
Усмон ва Али замонларида қозилик мансабида барқарор давом этди. Бирор
маротаба на ўзининг ҳавосига эргашди, на бировнинг таъсирига тушди.
Аллоҳнинг китоби ва Расулининг суннатларидан бир қадам четга чиқмади.
13-қисм
Қози Шурайҳнинг ўғли бир гуруҳ одамлар билан низолашиб қолади. Шунда ота-бола ўртасида мана бундай савол-жавоб бўлиб ўтади:
Ўғил:
– Отажон, шу масалада мен ҳақманми ёки улар хақми, айтиб берсангиз.
Агар мен ҳақ бўлсам, уларни маҳкамага тортаман, агар улар ҳақ бўладиган
бўлсалар, ўзим улар билан келишиб оламан.
Шурайҳ:
– Сен уларни маҳкамага тортавер. Ўғил отасининг сўзидан хурсанд
бўлиб кетади ва мен ҳақ эканман деб ўйлаб хусуматчиларни маҳкамага
тортади. Маҳкама пайтида Қози Шурайҳ ишни ўз ўғлининг зарарига,
хусуматчиларнинг фойдасига ҳал қилади. Бу ҳолатдан ҳайрон бўлган ўғил
отасига айтади:
– Отажон, нега мени шарманда қилдингиз? Агар менинг ноҳақ эканимни
аввалдан айтганингизда мен уларни маҳкамага тортмасдан ўзим келишиб
олган бўлар эдим-ку.
Қози Шурайҳ жавоб беради:
– Ўғлим, сен мен учун бу хусуматчиларнинг мингтасидан кўра
суюклироқсан. Аммо мен сенинг ноҳақ эканингни аввалдан айтсам, сен ўз
раъйингга суяниб улар билан келишишга ҳаракат қилардинг. Оқибатда
уларнинг ҳақидан бирор улуш сенда қолиб кетиши мумкин эди, мен шундан
қўрқдим. Яна бир куни Қози Шурайҳнинг ўғли бир қарздор инсонни ўз
кафиллигига олади, у одам эса қарзни тўламасдан қочиб кетади. Шундан
сўнг Қози қарздорнинг кафили бўлмиш ўз ўғлини қамоққа олди ва то
қарздор қайтиб келмагунча ўғлини қамоқдан озод қилмади. Ўғли қамоқда
ётар экан, Қозининг ҳар куни унга ўзи овқат ташиганини ҳикоя қилишади.
Ислом адолатининг рамзи ва фахри бўлмиш Қози Шурайҳ 108 йил умр
кўрди. Умар ибн Хаттоб уни 47 ёшида қозилик мансабига тайинлаган
бўлсалар, у 107 ёшга етгунча узлуксиз 60 йил шу вазифани адо этди.
Ўлимидан бир йил аввал мансабидан истеъфо берди. У зотга Аллоҳнинг
раҳмати ёғилсин. Расулуллоҳ ҳадисларида келади: “Қозилар уч тоифа
бўлади. Уларнинг икки тоифаси дўзахда, бир тоифаси жаннатдадир. Нохақ
ҳукм чиқарган ва буни ўзи ҳам билиб турган қози дўзахдадир. Ўзи
билмаган ҳолда одамларнинг ҳаққини йўққа чиқарган қози ҳам дўзахдадир.
Қайси қози ҳақ билан ҳукм қилса у жаннатдадир”. Термизий ривояти.
Ўзбекистонда неча минглаб инсонларнинг ёстиғини қуритган қозиларнинг
қандай аҳ! ;волга тушишларини одамлар яқинда Қиёмат куни кўрадилар.
Уламолар айтадилар: агар давлат адолат билан ҳукм юритар экан, у кофир
давлат бўлса ҳам Аллоҳ давомли қилиб қўяди. Давлат агар адолатдан
айрилса, у исломий бўлса ҳам албатта қулайди. Чунки Аллоҳ бандаларига
зулмнинг узоқ давом этишига рози бўлмайди. Биз яшаётган мамлакат адолат
борасида Ўзбекистон учун ибрат ва намуна бўла олади.
14-қисм
Бу айтилганлар билан бир қаторда бу ернинг ўзига хос мураккаб
томонлари, қийинчиликлари ҳам мавжуд. Аммо инсон ўз иймонида ва ҳақ
сўзида мустаҳкам бўлса, қаерда бўлса ҳам иншоаллоҳ Аллоҳнинг мадади ва
нусратига мушарраф бўлади.
Швед ҳукуматининг болаларга бўлган эътибори жуда ҳам кучли экани биз
ўзбекистонликлар учун ниҳоятда муҳим. Бу мамлакат мусулмон мамлакати
эмас, шунинг учун эътиқод, урф-одат ва ахлоқи, турмуш тарзи ўзига хос.
Бироқ бу ерда болалар ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамма нарсадан устун
туради. Ўзбекистонда эса бу йил ҳатто 8 ёш болаларгача далага олиб
чиқилгани ҳақида матбуотда ёзилди. Бу ерда боғчаларни қўяверасиз, аммо
мактаблару касалхоналарнинг ҳаммасида, кўпгина магазинларда болалар
учун алоҳида бўлимлар ташкил қилиниб, турли-туман ўйинчоқлар қўйиб
қўйилган бўлади. Буларни кўриб юртимиздаги синиб, эскириб кетган
ўйинчоғи бор болани кўрганда ҳавас билан қарайдиган болаларни кўз
олдимизга келади. Бу ерда мактаб ўқувчилари ни ! 03;оятда қадрланади.
Таълим системасининг афзал томонлари кўп. Мактабда ўқув шароитлари жуда
кенг. Мусулмонларнинг фарзандлари учун қўшимча шароитлар яратилган.
Мактабга қандай кийимда келиш ўқувчининг ўзининг ихтиёри. Муслима
қизлар дарсга ҳижобда қатнашади. Намоз ўқиш учун мусулмон ўқувчиларга
алоҳида хоналар берилган. Мактабда улар учун алоҳида қозонда ҳалол
овқат тайёрланади. Агар битта мактабда масалан бешта ўзбек боласи
бўлса, шулар учун мактаб маъмурияти она тилларини ўқитадиган алоҳида
ўқитувчи ёллайди. Фарзандларимиз алҳамдулиллоҳ мактабда ўз она тиллари
ўзбек тилини ҳам ўқияптилар. Яқинда мактаб ўқувчилари учун бир ҳафтали
каникул таътил берилди. Бир биродаримиз ўзининг 8 ёшли ўғлини каникулда
дам олиб кетиш учун биз турган шаҳарга юборди. У бола бир ўзи 900 км
узоқдаги шаҳардан самолётда учиб! келди. Швеция ҳаво йўллари хизмати
доирасида болаларнин! г сафар қилишлари учун алоҳида хизмат турлари
ташкил қилинган. Қайси бир ота-она боласини бошқа шаҳарга юбормоқчи
бўлса, аэропротга олиб чиқади. Аэропорт ходимлари болани қабул қилиб
оладилар ва сафар давомида унга ҳамроҳ бўладилар. Самолёт манзилга
қўнганда болани кутиб турган қариндошига топширадилар.
15-қисм
Агар Ўзбекистон диёри мусулмонлар учун эркин мамлакатга айланса, биз
иншоаллоҳ ҳаммамиз албатта қайтамиз. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
Ўзбекистонда муаммоларнинг ҳал бўлиши, жамият тараққиёти, унинг
покланиши, турли иллатлардан халос бўлиши мусулмонларнинг ҳуқуқ ва
эркинлигига боғлиқ. Ўзбекистондаги муаммолар ва уларни ислоҳ қилиш
йўллари жуда кўп жиҳатдан давлат ва дин орасидаги муносабатга боғланиб
қолган. Агар давлат мусулмонларга нисбатан ўз муносабатини тубдан
ўзгартирса, аҳвол ҳам тубдан ўзгаради.
Бугунги муаммолар тугунини қисқача қилиб икки нуқтада ифодалаш мумкин:
1. Давлат идоралари функциясининг бузилиши; Давлатнинг мусулмонларга
қарши сурункали тазйиқ ўтказиши оқибатида давлат идораларининг ўз
функциясини бажаришида бузилишлар юзага келган. Давлат бошқаруви, ҳатто
ўз-ўзини бошқарув идоралари асосий куч ва имкониятларини диндорларни
жиловлашга беҳуда сарф қилиб ётибди. Бу жуда катта маблағлар ва
йўқотишлар эвазига амалга ошаяпти. Фараз қилайлик, агар бунча қувват ва
имкониятлар таълим-тарбияни ислоҳ қилиш, иқтисодни ўнглаш, халқ
фаровонлигини ошириш йўлида сарф қилинганда эди, давлат жуда катта
ижобий ютуқларга эришган бўлар эди. Ҳозирда давлат идораларининг
фаолият чегаралари бузилгани, жамиятда ҳалқ назоратининг умуман мавжуд
эмаслиги оқибатида бу идоралар халқ ичида ўз обрўсини йўқотган ва ўз!
вазифасини қониқарли бажара олмайдиган ҳолга тушиб қолган.
Давлат ўзи қўллаган қўрқитув сиёсати сўнггидан ўзи ҳам ўз
фуқароларидан қўрқадиган бўлиб қолган. Энди у омма халққа ишона
олмайди. Давлат ўз хизматчиларини оддий мусулмонлардан ҳадик билан
яшашга, уларга гумон ва нафрат билан қарашга, мусулмонлар ҳаётидаги
оддий воқеа ҳодисалардан ҳам қора доғлар қидиришга, бегуноҳ одамларни
шубҳа ва туҳмат билан жазолашга ўргатди. Бу эса сон-саноқсиз муаммолар
занжирини яратди.
2. Ислом билимларининг сиқиб қўйилиши; Маълумки, Ўзбекистонда омма
халқ учун Ислом мўтабар таълимот. Ислом халқнинг урф-одат ва турмуш
тарзига сингиб кетган. Аммо давлат шу воқеликка мувофиқ сиёсат юргазиш,
халқнинг қалби билан муроса қилиш, бир-бирини тушуниш ўрнига, Ислом
билимлари ва ахлоқини ёйишга кескин қаршиликлар кўрсатиб келмоқда. Шу
туфайли одамлар ўз динларининг яхшиликларидан баҳраманд бўла олмай
қолганлар. Бу эса жамиятда саводсизлик, текинхўрлик, ўғрилик,
порахўрлик, алдамчилик, гиёҳвандлик, зино, шафқатсизлик каби
иллатларнинг ривожланишига олиб келган. Бунинг устига Ислом номи билан
боғлиқ турли яширин фирқалар ҳам Ислом таълимотининг эркин эмаслигидан
пайдо бўлган.
Ўзбекистондаги аҳволни яхшиланиши учун мана шу икки тугун ечилиши,
хатолар тузатилиши керак. Шундагина одамларнинг ўз куч-қувватларини
халқ манфаатлари йўлида сарф этишларига имкониятлар пайдо бўлади.
Манба: «Би-би-си»
|