|
|
|
|
Главная » 2008 » Май » 30 » Бузаяпмиз, бузаяпмиз...
11:07 Бузаяпмиз, бузаяпмиз... |
| Олой бозоридаги нон сотувчи |
Бузаяпмиз, бузаяпмиз... 29.05.08
Uznews
- Tошкентни шаҳарнинг 2200 йиллик юбилейи олдидан кенг миқëсда қурилиш
ишлари қамраб олди.Энди навбат Олой бозорига келди ва бозор ëнидаги
автобус шоҳбекати бузилиб,шаҳар транспортининг йўналишлари ўзгарадиган
бўлди.
Олдин хабар берганимиздек, ўрнида, ҳокимият вакилларининг айтишларича,
қурилишнинг бошланиш ҳамда тугатилиш муддатлари ҳозирча номаълум бўлган
Халқаро конгресс зали қурилиши мўлжалланаëтган Амир Темур хиëбони
яқинидаги автобус шоҳбекати «биринчи қалдирғоч» бўлган эди. Шу билан
бирга у ердаги Сталин даври уйлари ҳам бузиб ташланмоқда.
Айни пайтда шаҳарнинг турли бурчакларига қатнайдиган автобус ва маршрут
таксиларни ўзида жамлаган Олой бозори ëнидаги автобус шоҳбекати ҳам
бузиб ташланаяпти. Шоҳбекатнинг ярми бузилган ва у ўтган куни ишлаб
турган эди.
Кеча Олой бозорига тушиб харажат қилиб чиққан фуқаролар бозорнинг
марказий кириш қисми рўпарасида жойлашган бу шоҳбекатдан фойдаланиш
имкониятидан маҳрум бўлдилар.Юзага келган вазиятдан шоҳбекатдаги
автобус ва маршрут таксиларни ўрнини босадиган, қисман транспорт
бўшлиғини тўлдирадиган таксистлар фойдаланиб қолишди.
«Нима қилишни ҳам билмай қолдим, дейди шоҳбекатга зўрға етиб келган ëши
ўтиб қолган аëл. Икки кун набирамнинг уйида меҳмон бўлдим ва
йўл-йўлакай уйга кетишда бозордан у бу нарса олиб кетарман деб кирган
эдим. Шоҳбекатга келдим ва менинг 17 автобусим эса йўқ. Бунақа оғир юк
билан қаëққа бораман энди. Мен ТТЗга боришим керак, демак таксига
бозорга сарфлаб чиққан пулимни ярмини беришим керак».
Шоҳбекат майдонида жамоат ҳожатхонасига, гўзаллик салонига ва аптекага
эга бўлган иморат бор. Иморатнинг олдида шу жойда ишлайдиган ишчилардан
бири одамларни бозорнинг нариги томонига жўнатишда ихтиëрий ëрдамчи
вазифасини ўтамоқда.
«Эртага келсак балки иморатни бузиб ташлашган бўлар, дейди бир киши.
Асосийси ҳамма нарса тез содир бўлади. Биз буни энг охирида билиб
қоламиз чунки биздан ҳеч ким ҳеч нарса сўрамайди. Биз кичкина
одамлармиз».
Ҳақиқатдан ҳам амалдорлар бузилаëтган жойга тегишли бўлган одамлар
билан ҳисоблашиш лозим эмас деб ҳисоблайдилар. Биз бунга ҳокимиятга
мурожаат қилганимизда яна бир бора иқрор бўлдик. Олдинига бизни худди
«копток»дай ўйнашди аммо охир оқибат ҳоким ўринбосарларидан бирининг
ëрдамчисидан маълумот олишга муваффақ бўлдик. Унга кўра, Олой бозори
ëнидаги бузилаëтган собиқ шоҳбекат ўрнига нима қурилиши номаълум аммо у
ердаги ҳамма биноларни бузиш ишлари давом этади.
|
Просмотров: 870 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|