Пайшанба, 25.04.2024, 15:42
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 30 » Ўзбекистон ҳукумати Елена Урлаева мол-мулкини рўйхатга олди
11:03
Ўзбекистон ҳукумати Елена Урлаева мол-мулкини рўйхатга олди
Ўзбекистон ҳукумати Елена Урлаева мол-мулкини рўйхатга олди
Uznews – Бугун милиционерлар ва суд ижрочилари ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг квартирасидаги мол-мулкини рўйхатга олишди ва уйдаги сув ва электр қувурларини кечиб ташлашди - буларнинг барчаси коммунал хизмат ҳаққини вақтида тўламагани учун.

"Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси" аъзоси, мамлакатдаги кўзга кўринган ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Елена Урлаева Тошкентдаги квартирасига кўрсатилган коммунал хизмат учун 48 минг (30 АҚШ доллари) қарздор экан.

Бу арзимас қарз Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туман судининг Парпиев номли ҳакамини уни мол-мулкини рўйхатга олиш ва иссиқ сув ҳамда электрдан маҳрум қилиш учун буйруқ беришига етарли асос бўлган.

Урлаева ўзининг шахсий квартирасида ўтказилаётган рейд ҳақида бугун эрталаб Тошкентдаги Қибрай туман судида фуқаро Зокир Зайниддинов ҳимояси учун борганда хабар топди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг судда ҳозир бўлиши Зайниддинов ишини кўраётган суд ҳаками Насиба Мадиёровага ёқмади, у бир неча марта қўпол оҳангда Урлаевани суд залидан чиқиб кетишини талаб қилди.

Ҳакамни Урлаева уйига бир гуруҳ милиционерлар ва суд ижрочиларини йўллаган Мирзо Улуғбек туман судидаги ҳамкасблари қўллаб юборишди.

Урлаевага кўп ўтмай уйидан қўнғироқ қилишди. Қўнғироқ қилган киши уни уйига бир гуруҳ милиционерлар, икки суд ижрочиси, "Тошиссиқликэнергия" вакиллари, уч газ пайвандловчиси, икки ўспирин бостириб киришганини ва бу чақирилмаган меҳмонлар уни мол-мулкини рўйхатга олишаётганини айтган.

Тезда уйга етиб келган Урлаева, "Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси"нинг хабар қилишича у ерда ҳақиқий тинтув ўтказилаётганига гувоҳ бўлган. Одамлар ҳамма нарсани кўздан кечиришар, шкафларни, ғаладонларни ва тахмонларни тинтишарди. Уни қайтиб келишича, газ пайвандловчилар иссиқ сув қувурлари ва электр симларини кесиб ташлашган эди.

Урлаева улардан мол-мулкини рўйхатга олиш учун ордер ёки суд қарорини кўрсатишларини талаб қилганда, жавоб беришмаган ва секин- аста квартирадан чиқиб кетишган.

Кейинроқ маълум бўлишича, милиционерлар ва суд ижрочилари суд ҳаками Парпиевнинг СБ-379 рақамли буйруғига асосан иш кўришган.

Урлаева ва унинг ҳамкасблари фикрича, бу рейд фақат уни ҳуқуқбонлик фаолияти билан боғлиқ. Барчага маълумки, Ўзбекистондаги ўнлаб ва юз минглаб фуқаролар қашшоқликлари сабабли коммунал хизмат ҳаққини тўлаш имкониятига эга эмаслар. Йиллаб коммунал хизмат ҳаққини тўламаган оилалар бор, уларни электр, газ ва сувдан қарзлари миллион сўмдан ошиб кетади.

Ҳатто уларга ҳам Урлаева каби 48 минг сўм қарз учун бу қадар қаттиқ чора кўрилмайди, бундан ташқари, Урлаева ўз қарзини яқин кунларда тўлашини маълум қилган.

50-ёшли Елена Урлаева Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояси учун умрини бағишлаган таниқли кишилардан бири бўлиб қолмоқда. Уни кўплаб ҳамкасблари турмага ташланди, кўплари ўз ҳаётларини асраб қолиш учун мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди, лекин Урлаева Тошкентда қолмоқда ва бу мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари учун курашни давом эттирмоқда.
Просмотров: 851 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей