|
|
|
|
Главная » 2008 » Май » 29 » Қорақалпоғистон талабалари далаларга отланди
14:42 Қорақалпоғистон талабалари далаларга отланди |
| Ўзбекистонлик пахта теримчилар; Uznews.net |
Қорақалпоғистон талабалари далаларга отланди 28.05.08 Uznewst
- Қорақалпоғистонда 23 майдан бошлаб олий ва ўрта махсус билим юртлари
талабаларини “саëҳат”га ва пахта яганасига олиб чиқа бошлашди.
«Меҳнат таътили»ни Ажиниëз номидаги Нукус давлат педагогика институти
талабалари биринчи бўлиб бошлаб беришди.Бир неча кундан кейин эса
аниқроғи ўтган ҳафта дам олиш кунларида Қорақалпоқ давлат университети
талабалари «тоза ҳаво»га олиб чиқилди.
«Бизга 3 кунга овқат захира қилиш тайинланди», дейди талабалардан бири.
Унинг сўзларига кўра, ҳар кунлик овқат билан улар ишлаëтган ер эгаси
яъни фермер таъминлаши керак.
Худди бу нарса Ўзбекистонда қабул қилингандай ҳукумат вакиллари ва ўрта
махсус билим юртлари ўқитувчиларининг таъкидлашларича, деҳқонларга энг
оғир дамларда ëрдам қўлини чўзиш ва уларни пахтани ўтоқ қилиш ҳамда
яганалашга ëрдамга чақиришаëтган бир пайтда пахта даласига отланиш
талабаларнинг ўз ҳоҳишларига кўра амалга оширилади.
Талабалар эса ўзларини пахта даласига мажбурлаб олиб чиқишаëтганини айтадилар.
«Ўтоқ қилишга мажбурлаб олиб чиқишади.Бу ерда ҳеч қандай ўзимизни
ҳоҳишимиз йўқ.Агар боришни истамасангиз кураторга 150.000 сўм тўланг ва
қолинг.Баъзилар шунақа қилишаяпти.Бунинг учун сиз қанақадир касалликка
чалинганлигингиз тўғрисида маълумотнома олиб келишингиз керак», дейди
Қорақалпоқ давлат университети талабаларидан бири.
Одатда пахта даласида бўлиш амалдорлар томонидан 25 кун дея эълон
қилинади аммо талабалар ҳеч қачон ваъда қилинган 25 кундан кейин қайтиб
келмайдилар.Масалан ўтган йили улар ўтоқ ва яганада 40 кун юришган.
Ëз ўрталарида институт ва университетга қайтиб келган талабалар иккинчи
семестр давомида ўтилган фанлардан имтиҳон топшириш учун дарҳол
тайëргарликни бошлашлари керак. Талабанинг 1 ойдан ортиқроқ вақт
давомида пахта даласида юрганлигини ҳисобга олсак, сессияга тайëргарлик
кўриш ҳақида қандай гап бўлиши мумкин.
Талабаларнинг айтишларича, «меҳнат таътили» дан кейин сессия бўлиши бу
тасодифий эмас.Агар талаба далада ишлашдан бош тортган бўлса ва
ота-онаси мамлакатда кўзга кўринган шахслардан бўлмаса, унинг
имтиҳонларни топшириш ва кейинги курсга ўтиш имкониятлари жуда ҳам кам.
Шу сабабли талабаларнинг асосий қисми ўз ҳуқуқини талаб қилиш ва ўз
ўқиш кунлари эвазига текин ишчи кучи бўлишни рад қилиш имкониятларига
эга эмас.
«Ўз ҳақ-ҳуқуқларимиз ҳақида ўқитувчилар билан баҳслашиш бефойда,
барибир ҳеч кимга ва ҳеч қаерга шикоят қила олмаймиз», деб ҳисоблайди
талабалардан бири.
Деҳқончилик туманларида талабаларга аллақачон ўрганиб бўлишган.
Талабалар аллақачон деҳқонлар ва фермерлар кўз олдида ишчи кучи ва
техника етишмаëтган бир пайтда чақириш мумкин бўлган текин ишчи кучига
айланиб улгурган.Нимагадир техника ва ишчи кучи эса ҳар доим етишмайди.
Деҳқончилик туманларида истиқомат қилувчи аҳоли аллақачон фермерларга
ишлашни тўхтатишган. Чунки улар олаëтган пул на озиқ-овқатга етади,на
оилани боқишга етади.
Кегейлилик бир фермернинг айтишича, бир гектар ерни ўтоқ қилиб 10.000
сўм(тақрибан 8 АҚШ доллари) олиш мумкин лекин бу ерда камида 12,15 кун
ишлаш керак. Бу пулга ишлашга ким боради?Одамлар ундан кўра Россия ва
Қозоғистонга кетишни афзал билишмоқда.Натижада эса яна талабалар
қолмоқда.
Талабаларга ҳеч нарса тўлашмайди ва улар ҳам пул талаб қилишмайди.
Далада қийналганлари эвазига улар фақат одамга ўхшаб озиқ-овқат
беришларини ҳоҳлашади холос.Аммо текин ишчи кучи уни қадрламаслик ва
миннатдор бўлмаслик учунгина текин ишчи кучи эмаску. Меҳнати
қадрланмайдиган инсонда қандай қилиб инсон ҳуқуқлари бўлиши мумкин?
|
Просмотров: 914 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|