Якшанба, 22.12.2024, 13:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 29 » Исломий мактаб қурилиши баҳсларга сабаб бўлмоқда
14:12
Исломий мактаб қурилиши баҳсларга сабаб бўлмоқда
Исломий мактаб қурилиши баҳсларга сабаб бўлмоқда
 
Камденда исломий мактаб қурилиши учун 7 гектарга яқин ер сотиб олинган
Австралиянинг бир пайтлар сокин Камден шаҳри исломий мактаб қурилиши билан боғлиқ баҳсу мунозаралар марказига айланган.

Ўзининг бой тарихи ва муҳташам англикан черкови билан Камден "Австралия бойлигининг бешиги" номини олган.

Айнан шу ерда, 19-асрнинг охирида чорвачилик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати гуркираб ривожланишни бошлаган.

Энди эса, Сидней жануби ғарбидаги шаҳар 21-аср муаммоси-шаҳарда яшайдиган 1200 нафар мусулмон болалар учун исломий мактаб қуриш режалари билан тўқнаш келган.

Режа ташаббускори бўлган Сиднейдаги "Қуръон жамияти" исломий мактаб қурилиши учун шаҳар четидан етти гектарга яқин ер сотиб олган ва батафсил қурилиш режасини шаҳар ҳокимиятига тақдим этган.

Қурилишнинг на режа ва на дизайни исломийлиги билан ажралиб турмайди.

Икки қаватли мактаб биносини осонликча саноат иншооти, деб ҳам тасаввур қилиш мумкин.

Камден шаҳар ҳокимияти ҳозирда қурилишга рухсат бериш-бермаслик масаласини кўриб чиқмоқда.

'Босиб олишмоқда'

Шаҳар аҳолиси ўтмишда икки марта тезпишар овқат тайёрловчи Макдоналдс ресторанининг қурилишини тўхтатиб қолган.

Энди эса Камден жамоатчилиги Исломий мактаб қурилишига қарши сафарбарлик эълон қилгани айтилмоқда.

Баъзи намойишчилар аксилисломий шиорлар билан чиқишган
Ўтган йил ноябрида айни масалага бағишланган йиғинда маҳаллий аҳоли вакилларидан 1000 киши иштирок этган.

Уларнинг аксарияти қурилиш режасидан ғазабда эканликларини яшириб ўтиришмаган.

"Ҳамма ёқ бузиб ташланмоқда. Улар Австралияни вайрон қилишаяпти. Улар бизнинг ерларимизни босиб олишмоқда", -дейди камденлик бир аёл.

"1983 йилда Лондон кўчаларида мусулмонлар "агар Лондоннни олсак, дунёни оламиз" дея ҳайқиришганди. Уларнинг Камденни олишларига йўл қўймаслигимиз керак", - дейди 70 ёшлардаги кексалардан бири.

'Танлов масаласи'

Камденнинг мусулмон аҳолиси унча кўп эмас, у ерда 150 оила яшайди.

Қурилиши режаланаётган мактабга Камдендан бир соатлик йўл бўлган Сиднейдан ҳам мусулмон ўқувчиларнинг қатнаши мўлжалланган.

Баъзи жамоатчилик вакиллари мактабнинг исломийлигига эмас-да, балки атроф-муҳит масалаларига эътибор қаратишмоқда.

Уларнинг назарида, шаҳар миқёсидаги мактабнинг барпо этилиши Камдендаги атроф-муҳит ва қатновга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шаҳар ҳокими Крис Паттерсон эса, бетараф мавқеъни эгаллашга уринмоқда.

"Бу миллий ёки диний масала эмас, балки соф режалаштириш масаласидир", - дейди жаноб Патерсон.

Баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари исломий мактаб қурилиши атрофидаги баҳсу мунозаралардан миллатчи йўналишдаги сиёсий партияларнинг фойдаланиб қолишидан ҳам хавотир билдиришмоқда.

Мактаб тамалини қўйишни режалаётган Сиднейдаги "Қуръон жамияти" эса, баҳсларга фаол аралашаётгани йўқ.

Аммо жамият австралиялик ота-оналар ўз болаларини дин ва ирқидан қатъий назар, хоҳлаган жойларида ўқитиш хуқуқига эга эканликларини айтган.

Просмотров: 865 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей