Шанба, 20.04.2024, 15:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 29 » 'Дунё инсон ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаяпти'
14:08
'Дунё инсон ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаяпти'
'Дунё инсон ҳуқуқларини ҳимоя қила олмаяпти'
 
Халқаро амнистия Андижон воқеаларидан сўнг, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволининг янада ёмонлашганини қайд этган
Халқаро Амнистия дунё раҳбарларидан инсон ҳуқуқлари ҳимоя этилмаган 60 йил учун кечирим сўраш ва бу борада аниқ чоралар кўришни талаб қилган.

150 давлатни қамраб олган ҳисобот 1948 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига олтмиш йил тўлиши арафасида эълон қилинган.

Ҳисоботда айтилишича, дунёнинг камида 81 давлатида одамлар ҳануз қийноққа солинмоқда ёки ёмон муомалага тутилмоқдалар.

Ташкилотга кўра, камида 51 давлатда фуқаролар адолатсиз маҳкамага тортилади ва яна камида 77 давлатда улар эркин гапириш ҳуқуқидан маҳрум.

"Дарфур, Зимбабве, Ғазо, Ироқ ва Бирма сингари инсон ҳуқуқлари пойол этилаётган зиддият минтақаларида шошилинч чораларни кўриш керак", - деб айтди Халқаро Амнистия Бош котиби Айрин Кан.

Унинг фикрича, 2007 йил "ғарб ҳукуматларининг ожизлиги ва ривожланаётган давлатларнинг икки хил ёндошуви ё-да инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ энг ёмон инқирозларни ечишга истак билдирмаганлари" билан ажралиб турган.

Халқаро Амнистия Бош котибининг айтишича, бугун дунё ҳукуматлари бундан 60 йил муқаддам Бирлашган Миллатларнинг Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясини қабул қилишига олиб келган жасорат ва қатъиятни кўрсатишлари керак.

'Ўзбекистонда қийноқлар ҳануз мунтазам'

Ҳисоботнинг Ўзбекистонга бағишланган қисмида ҳукуматнинг фуқароларга кўпроқ эркинлик бериш тўғрисидаги баёнотларига қарамай, инсон ҳуқуқлари вазиятининг ўзгаришсиз қолаётгани таъкидланади.

Халқаро Амнистия Ўзбекистон ҳукумати 2005 йилда Андижон шаҳрида юзлаб одамларнинг ўлдирилиши юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш талабларини ҳануз рад этиб келаётгани ва мамлакатда сўз эркинлигининг тобора кўпроқ чекланаётганини айтган.

"Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, фаоллар ва мустақил журналистларга босимнинг сал бўлса ҳам, камайганининг аломатлари кўринмайди", - дейилади ҳисоботда.

Амнистиянинг айтишича, таъқиқланган исломий ташкилотларга аъзоликда айбланиб, қамоққа ташланган бир неча минг киши "шафқатсиз, ноинсоний ва таҳқирловчи" муомалага тутилмоқда.

Ташкилотга кўра, 2007 йил давомида Ўзбекистон қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган сиёсий маҳбусларнинг сони 6000 дан кам бўлмаган.

Амнистия уларнинг кўпчилиги қийноқ ва шафқатсиз муомалага тутилгани ҳақида далилларга эга эканини айтган.

Ўтган йил ноябрида Ўзбекистонда Қийноқларга қарши Конвенциянинг бажарилишини ўрганган БМТ қўмитаси мамлакат қамоқ ва ҳибсхоналарида қийноқлар ва ноинсоний муомаланинг бошқа турлари ҳануз кенг тарқалганини айтган.

Просмотров: 821 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей