Якшанба, 22.12.2024, 13:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 28 » "Халқаро кучлар болаларни жинсий таҳқирлаган"
10:51
"Халқаро кучлар болаларни жинсий таҳқирлаган"
"Халқаро кучлар болаларни жинсий таҳқирлаган"
 
"Ғамхўрликми ва ё таҳқирлаш?.."
Қароргоҳи Британияда жойлашган Save the Children ( Болаларни асранг) хайрия ташкилотига кўра, тинчликпарвар қўшинлар ва ёрдам ташкилотлари ходимлари энг кичиги олти ёш бўлган болаларни жинсий таҳқирлашмоқда.

Британиядаги етакчи хайрия ташкилотининг ишонишича, урушдан чиққан мамлакатлардаги болалар уларга ғамхўрлик қилиши учун йўлланган одамлар томонидан хўрланмоқда.

Фил Суяги қирғоғи давлати, Судан жануби ва Хаитида олиб борилган тадқиқотлар ортидан, хайрия ташкилотининг айтишича, мазкур муаммо билан ҳисоблашиш учун халқаро кузатув ҳайъати тузилиши лозим.

Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳисоботни хуш қарши олишини ва синчиклаб ўрганиб чиқажагини айтган.

"Save the Children" ташкилотига кўра, болалар таҳқирланишининг энг аянчли томони шундаки, аксарият ҳолларда бу жиноятлар ҳақида хабар берилмайди ва бунга қарши чора кўрилмайди.

Болалар эса жинсий таҳқирланиш ҳолатлари ҳақида гапиришга чўчишади.

Фил суяги қирғоғи давлатидан бўлган ўн уч яшар қизалоқ Би-би-сига уни БМТнинг тинчликпарвар қўшинлари қандай қилиб оммавий зўрлашгани ҳақида гапириб берган.

" Улар мени ерга ётқизишди ва зўрлай бошлайди... Мен қочишга ҳаракат қилдим. Улар ўн киши эди ва мен ҳеч нарса қилолмадим", - дейди у.

Бу қизалоқнинг айтишича, уни қонга беланган алфозда ташлаб кетишган.
БМТ болаларни жинсий таҳқирлаш ҳақидаги ҳисоботни синчковлик билан ўрганишга ваъда берган

Тинчликпарвар кучларнинг аскарларига қарши ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Хайрия ташкилотининг ҳисоботида, аскарлар ўғил ва қиз болаларни бирдай жинсий таҳқирлаганлари айтилади.

Ташкилот раҳбари Жасмин Витбредга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва халқаро ҳамжамият, жумладан ёрдам ташкилотлари мазкур муаммони ҳал этиш йўлида муҳим қадамлар қўйишга келишиб олишган.

Аммо Витбред жанобларининг айтишича, фавқулодда вазиятларда фаолият кўрсатаётган барча ташкилотлар, булар қаторида Save the Children UK хайрия ташкилоти ҳам болаларни жинсий таҳқирлаш муаммосида ўз ҳиссаларини эътироф этишлари ва чора кўришлари керак.

Буюк Британиянинг етакчи хайрия ташкилоти халқаро ҳамжамият болаларни таҳқирлаш ҳолатларига мутлақо тоқат қилинмаслиги ҳақида ваъда бергани, аммо ваъдага вафо қилинмаётганини урғулайди.

Просмотров: 896 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей