Якшанба, 22.12.2024, 13:18
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 28 » Кўлобдаги отишмада қурбонлар бор
10:47
Кўлобдаги отишмада қурбонлар бор
Кўлобдаги отишмада қурбонлар бор
 
Афғонистонга қўшни Тожикистон гиёҳванд моддалар олиб ўтиладиган қулай минтақа саналади
Т
ожикистон хавфсизлик кучлари Кўлоб шаҳридаги бир уйда беркиниб олган "гиёҳванд моддалар савдогарлари" деб айтилган шахсларга қарши махсус амалиёт ўтказишган.

Уй эгаси Суҳроб Лангариев, фуқаролар уруши даврида халқ жабҳаси қўмондонлари бўлган Лангариевларнинг оила аъзоси эканлиги айтилади.

Лангариевлар сулоласи мамлакат жанубида энг таниқли сулолалардан бири саналади.

Аввалроқ, отишма чоғида оддий аҳоли вакилларидан уч киши жароҳатлангани ҳақида хабарлар олинганди.

Сешанба куни кечга бориб махсус амалиётнинг ниҳоясига етгани ва Суҳроб Лангариевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган.

Би-би-сининг минтақадаги мухбирига кўра,Суҳроб Лангариевнинг турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди озод этилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари сўзларига ишонилса,Суҳроб Лангариев агар уни қўлга олишга доир амалиёт тўхтатилмаса, ўз оиласини йўқ қилиб юбориш билан қўрқитган.

Уйнинг ичида Суҳроб билан бирга яна саккиз нафар Афғонистон фуқароси ва славян миллатига мансуб бир шахс қўлга олинган.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси, жумладан 29 ёшли Суҳроб Лангариев Тожикистон хавфсизлик қўмитаси изоляторига олиб кетилган.

Аммо Би-би-си мухбири билан суҳбатлашган Суҳроб Лангариевнинг турмуш ўртоғи ҳукуматнинг талқинини рад этган.

Мухбиримизга кўра, бир ёш бола дохил камида тўрт киши отишма чоғида қурбон бўлгани ҳақида айтилмоқда. Яраланган сони ўн нафар эканлиги айтилган.
Тожикистон қўшни Афғонисонда етиштириладиган гиёҳванд моддалар контрабандаси учун қулай минтақа

Оддий одамлар орасида қурбонлар бўлишига сабаб, бу махсус амалиёт ҳақида ҳукумат мулозимлари аҳолини огоҳ этилмагани деб кўрилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг айтишича,Лангариевлар оиласи наркотиклар савдоси билан шуғулланганиб келишган.

Мулозимларга кўра, бу оила қўним топган хонадондан нафақат гиёҳванд моддалар, балки уларнинг савдо ҳалқасига аъзо Афғонистон фуқаролари ҳам яширинганлар.

Аммо аҳоли орасида Суҳроб Лангариевнинг шу йил қаттиқ қиш келиши билан юзага келган муаммолар учун халқни намойишга даъват этгани сўнгги амалиёт ортидаги сабаб деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор.

Тожикистон ўтган аср тўқсонинчи йилларида қақшатқич фуқаролар урушини бошидан кечирган ва ҳамон уруш асоратлари билан яшаётган мамлакат саналади.

Қўшни Афғонистондан Марказий Осиёнинг энг камбағал давлатларидан бири Тожикистонга гиёҳванд моддалар оқими эса, кузатувчиларга кўра, йил сайин ортиб бормоқда.

Просмотров: 917 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей