Жума, 26.04.2024, 21:30
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 27 » Tатарларнинг халкаро фестивали
08:57
Tатарларнинг халкаро фестивали
Tатарларнинг    халкаро    фестивали

23 - май    куни,   Крим    жумхуриятининг   Бахчисарой   шахрида,
татарларнинг    халкаро    фестивали очилиши   маросими     булди. 
Халкаро     фестивалнинг    Бахчисарой      шахрида   булишининг 
сабаби    шуки,   илгари    Бахчисарой   шахри   Крим    хонлигиниг 
пойтахти   булган.   Бу   фестивалда     Руминиядан, Туркиядан, 
Польшадан,  Россиядан,  Узбекистондан,  Узбекистондан,   татарлар 
келди.   Ушбу   фестиваль   биринчи   маротаба    Кримда   булди.  23 – 
май   куни   соат   18 - 00, да    Бахчисарой   шахридаги  дустлик 
стадионида   очилиш   маросими   булди.    Очилиш   маросимида   эса 
Кримдаги     юкори     рахбар   органлари    кириш    сузи   билан, 
нутк   сузлаб   фестивалнинг    очик   деб   эълон   килди.    Кейин 
суз   мехмонларга    хам   берилди.   Татарча   мусикалар   янгради. 
Келган     мехмонлар   татар   тилида   ашула   айтишиб   раксга 
тушишди.   Очили   маросими   соат   23 - 00,   гача   давом   этди. 
Маросимнинг   охирида   гулдурослик   мушаклар   отилди.   Стадионда 
утиргани    жой   йук   эди.   Купчилик    бу   фестивални    тик 
холда   туриб   томоша   килди.   Ташкилий   ишлар   яхши   йулга 
куйилган   эди.   Яъни   стадион   атрофида,   ва   ичида   турли-хил 
таомлар   ва   салкин   ичимликлар,   ошлар,  сомсалар,   кабоблар,  
 ва турли   миллий    таомлар    мухайё   эди.   Фестивални   милиция 
ходимлари    тартиб   саклаш   максадида   уз   назоратига   олдилар. 
Очилиш   маросими    тинчлик   ва   осойишталик   билан   якулланди. 
Ва   бундан   ташкари,    турли   хил   тадбирлар  ва   учрашувлар 
булди.   Махаллий   татар   халки,   хориждаги    татарлар    билан  
 уз она   тилида   фикрлар    алмашишди.   25 - май   куни,   соат   15 - 
00, да   Бахчисарой   шахрининг   марказий   Ленин   майдонида 
фестивалнинг   давоми   булди.    Бу   ерда   хам   одам   нихоятда 
куп   булди.
Сунг   соат   18 - 00,  да    хаммаси   ёппасига   стадион   томон 
юриш   килишиб   уша   ерда   яна   фестивалди   давом   эттиришди.  
 25 
- май   куни    бу   фестивалнинг    ёпилиш   маросими   булди.  
 Ёпилиш маросимида   хам   стадионда   утиргани   жой   йук   эди.  
 
Ёпилишда хам    хорижлик   мехмонлар    уз   тилларида   миллий  
кушикларни куйлади.   Крим   татарлари    ушбу   фестивалга   яхши
 
тайёрганлигини намойиш   килишди.   Хорижлик   мехмонлар    ушбу  
фестивалдан   мамнун булишди.   Ёпилиш    маросими    эса   то   соат
  
23 - 00,  гача давом    этди. 
 
Соат    23 - 00,  да    гулдуросли    мушаклар
отилиб    фестиваль   тинчлик   билан   ёпилди. 
Зокиров   Исакжон.
Украина.  Крим.  Бахчисарой   шахри.  
 Бирдамлик   халк   харакатининг 
Украина   булими   рахбари,   

 

Просмотров: 915 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей