Якшанба, 22.12.2024, 13:37
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 26 » Москвада ўзбекистонлик муслима калтакланди
02:57
Москвада ўзбекистонлик муслима калтакланди

Москвада ўзбекистонлик муслима калтакланди

Сарвар Усмон

Москвадаги “Сова” ахборот-таҳлил марказининг хабар қилишича, Москва Ислом университети талабаси, қашқадарёлик Юлдуз Ҳақназарова Россия пойтахтидаги 36-шифохонананинг нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

“34га кирган талаба қизни 11 май куни эрталаб соат 8 лар атрофида метронинг “Партизанская” станцияси яқинида ёши 20-25лардаги, сочи қириб олинган 3 йигит калтаклаган, оқибатда Юлдузнинг бошига жароҳат етказилган, миясига қон қуйилган”,- дейилади хабарда.

“Исломньюс” ахборот агентлигининг Юлдузнинг ўзи билан ўтказилган суҳбатга таяниб хабар қилишича, ҳужум қилган 3 йигитга унинг бошидаги рўмол ёқмаган.

Метродан ташқарига чиққанидан кейин ортидан тушган ўша 3 номаълум кимса Юлдуз Ҳақназарованинг бошидан рўмолни юлиб олиб, калтаклай бошлаган, йиқилиб тушгач, оғир ботинкалари билан бошига тепган.

Бу воқеа ҳақида “Ислом.ру” сайти ҳам ёзди. Сайтда айтилишича, шифохонага, Юлдуз Ҳақназарованинг олдига Москва шаҳри Восточний округи ички ишлар бошқармаси вакили келган ва ундан калтакланишим сабаби миллий ва диний адоват эмас, дейсан деб талаб қилган.

Юлдуз Ҳақназарованинг калтакланиши билан боғлиқ бу гап воқеанинг энг ҳайратга соладиган жиҳатидир. Чунки ўзбекистонликлар, умуман марказий осиёликларнинг Россияда калтакланаётгани кейинги пайтларда табиий ҳолдек туюладиган бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.

Бироқ ички ишлар бошқармаси вакилининг ишни ёпди-ёпди қилиб юборишга уриниши скинхедларнинг хурмача қилиқларидан-да даҳшатлироқ кўринади.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси вакиласи Наталья Рикова фикрича, ички ишлар бошқармаси вакилининг ишни ёпди-ёпди қилиб юборишга уринганига ишонса бўлади. Боз устига, ўтказилган сўнгги ижтимоий сўров натижаларига қараганда, россияликларнинг тахминан 50 фоизи миллатчилик руҳидаги шиорларни у ёки бу даражада қўллаб-қувватлаши аниқланган.

Москвада истиқомат қилиб келаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев ҳам ўрганаётганимиз масалани анчадан бери кузатиб келади. Унинг айтишича, милиция ходимлари билан жиноятчи скинхедлар ўртасида ўзаро алоқа бор.

“Россия ҳудудларида меҳнат қилаëтган муҳожирларнинг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилади. Тақирбошлар қилаëтган хатти-ҳаракатларга қарасак, асосий жабр кўрганлар ва жароҳат олганлар мусулмонлардир. Чунки Россия сиëсатини олиб қарайдиган бўлсак, бир тарафдан мусулмонлар билан гўëки яхши муносабатда, лекин бу ерда мусулмонларга ҳар тарафлама тазйиқ ўтказилиши оддий бир ҳолатга айланиб боряпти. Бу жиноятларни тўхтатиш имонияти Россия ҳукуматида жуда кўп. Лекин нимагадир ҳукумат бунга эътибор бермаяпти ëки умуман буни қилишни хоҳламаяпти. Айрим меҳнат мигрантлари билан суҳбатимизда улар милициянинг тақирбошлар билан алоқаси бор, деган фикрни айтяпти”,- деди Б.Ҳамроев.

Просмотров: 903 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей