Душанба, 20.09.2021, 08:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 22 » Жамшиб Бакиев Украинада хибсга олинди
12:43
Жамшиб Бакиев Украинада хибсга олинди
Жамшиб Бакиев Украинада хибсга олинди

19 май куни Киев шахрида ўзбек қочқинларидан бири – Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти Украина секцияси бўлими раиси Жамшиб Бакиев махаллий полиция томонидан хибсга олинди.

Воқеадан хабардор инсонларнинг айтишларича, Жамшид 19 май куни кеч соат 19-20 лар оралиғида ишлаб турган жойидан полиция бўлинмасига, қўллари орқага боғланган холда олиб кетилган.

Асли Қўқконлик бўлган Жамшид Бакиев 24 ёшда бўлиб у онаси ва 2 укаси билан Украинага келиб БМТ қочқинлар комиссарлигидан бошпана сўраган. Унинг онаси Махбуба Азимова – Қўқон шахар кенгашининг собик депутати бўлган ва кейинчалик Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти фаоли бўлган.  Жамшид Бакиев хам "Эзгулик" жамияти фаоли, хамда "Бирлик" партияси аъзоси  бўлган. Жамшид 2005 йил 30 май кунги "Бирлик" партиясининг давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги сабабли Адлия вазирлиги биноси олдида ўтказили белгиланган норозилик намоишига қатнашиш мақсадида Тошкент шахрига борганида, махаллий полиция томонидан уни"Олимпия" мехмонхонасидан олиб кетилиб каттиқ калтаклашган ва Қўконга элтиб қўшишганди.

Она бола Жамшид ва Махбуба опалар асосан Фарғона Вилояти, Ўзбекистон Туманида жойлашган Шорсув поёлкасидаги "Олтингугурт Тоғ кон" акцонерлик жамиятининг 3 кунлик очарчилик эълон қилиб чиққан акционерларни химоя қилиб улар билан бирга 3 кун тургандан кейин хукумат тазйиғига учраган ва ватанини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

Ажабланарли томони шундаки, хибсга олинган Жамшид Бакиев БМТнинг қочқинлик мақомига эга бўлган. Расман қочқинлик мақомига эга шахснинг хибсга олиниши тафсилоти билан қизиқиб бқлинмага етиб келган Украинанинг «Интер» телеканали мухбири Максим Буткевичга Жамшид ҳақида маълумот берилмаган ва уни зудлик билан махфий тарзда бошқа полиция бўлинмасига ўтказишган.

Бошка булинмада Жамшиб полициячилар томонидан дуппосланган. Кейин эса, уша полиция булинмаси рахбарларидан бири унга «Ислом Каримовдан кечирим сураб ариза ёз, акс холда сенга ёмон булади» деб тахдид килган.

Жамшид Бакиев бундай ариза ёзишдан бош тортган.

Уша куни туни билан маънавий ва жисмоний қийноклар остида, Жамшид полиция булинмасида тонг отдирди ва 20 май куни куйиб юборилган.

Вокеадан хабардор булган Жамшиднинг дўстларини айтишларича, унинг хамма хужжатлари конуний булган. Яшаш жойида рўйхатдан ўтган, колаверса, у якин кунларда учинчи мамлакатга чиқиб кетиши хақида БМТ кочкинлар бўлимидан хабар олган эди.

Киев полициячиларининг максади нима бўлган? Нима учун улар Ўзбекистон президенти хақида қайгуриб қолишди? Вақт кўрсатади хаммасини.

Просмотров: 866 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей