Ленинград вилоятида 6 ўзбекистонлик газ исидан захарланиб ўлди
Ленинград
вилояти ҳудудида 19 май куни газ исидан заҳарланиш оқибатида олти нафар
Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, дея хабар беради Интерфакс.
Кеча тунги соат 22:30 да Виборг райони Рошчино посёлкасида олти кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган.
“Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, уларни №21 болалар
боғчаси ҳудудида, таъмирланаётган медпункт хонасида топилган. Дастлабки
тезкор- тергов тадбирлари натижасида қўлбола печкадан чиққан ис газидан
заҳарланиш оқибатида ўлим содир бўлгани аниқланди. Ушбу ҳодиса бўйича
ёнғинга қарши кураш кучлари жалб этилгани йўқ, ҳодиса содир бўлган
жойда ёнғин бўлгани йўқ”, - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
Ленинград вилояти бўйича матбуот хизматининг хабарномасида.
Манба: “Фарғона.Ру.”
|