Жума, 26.04.2024, 17:45
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 18 » Қирмда Татарлар намоиши
18:31
Қирмда Татарлар намоиши

Қирмда Татарлар намоиши

Бугун 18 - май Бутун Крим жумхурияти буйлаб татар халқининг намойиши бўлиб ўтди. Хаммага маълумки 1944 - йил 18 - майда Сталиннинг буйруғи билан татар халки, ёппасига турли жумхуриятларга депортация килинган эди. Соат 8 - 00 дан бошлаб туманларда, сунг махсус автобусларда пойтахт Симферопольдаги Ленин боғида, сўнг халойиқ Министрлар совети томонга, Ленин майдонига йиғилдилар.

Халойиқ тахминан 100 - минг атрофида эди. Симферополь шахри атрофи, милиция ходимлари билан қуршалди, хавфсизлик чоралари кўрилди. Аввал соат 8 - 00, да Бахчисаройдаги Ленин майдонида бўлди, сўнг халойиқ махсус автобусларда пойтахт Симферепольга караб йўл олди.

Мен эса бу вокеаларни каламга тушириб кузатиб бордим. Симферопольда Ленин богида микрофон оркали сузга чикдилар.Улар талаблари турлича эди, яъни 1. Крим татар халки оклансин. 2. Крим татарларни конуний жумхурияти тиклансин. 3.Татар тилига давлат макоми берилсин. 4. Илгариги тортиб олинган ерлар крим татарларга кайтариб берилсин. Ва турли хил талаблар билан чикишди. Плакатларда хам айнан шундай ёзувлар бор эди. Ленин богида татарча мусикалар янгради. Халойик то соат биргача шу ерга келиб йигилишди. Сунг ёппасига Министрлар совети томон Ленин майдонига караб йул олишди. Бу ерда намойишни энг асосийси булди. Бу ерда минбардан туриб турли хукуматнинг одамлари ушбу тарихий вокеа хакида сузлаб бердилар. Хамда улганларни рухи-покига Куръон тиловат килинди. Минбардан туриб оддий халк хам уз дардларини айтди. Бу ерда хам айнан Ленин богидаги айтилган талаблар яна кайтарилиб айтилди. Милиция ходимлари бу намойишга хеч кандай каршилик курсатмади. Бахтимизга об-хаво очик булди. Крим татарларнинг ушбу намойиши соат 15 - 00, да тинчлик билан якулланди. Ва махсус автобусларда уз уйлари томон йул олишди.

Зокиров Исакжон

Украина, Крим мухторияти жумхурияти,

Бирдамлик халк харакатининг Украина булими рахбари.
Просмотров: 1063 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей