Якшанба, 22.12.2024, 12:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 18 » Қирғизлар яна бир ўзбекни экстрадиция қилди
10:21
Қирғизлар яна бир ўзбекни экстрадиция қилди

Қирғизлар яна бир ўзбекни экстрадиция қилди

Элмурод

Қирғизистон расмийлари “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Ўзбекистон фуқароси Эркин Холиқовни ўз юртига экстрадиция қилмаслик тўғрисидаги мурожаатини эътиборга олмади.

Қирғизистон Адлия вазирлиги жазони ижро этиш бош бошқармаси қарори билан у Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўшдаги қамоқхона раҳбари Қалбай Пиратов маълум қилди.

1974 йилда туғилган Эркин Холиқов ўтган йили Қирғизистонннинг Жалолобод вилоятида қўлга олинган эди.

Унинг адвокати Содиқжон Маҳмудов сўзларига кўра, 2008 йил 6 март куни Э.Холиқов Жалолободда суд қилинган ва 4 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистондан эса уни экстрадиция қилиш бўйича сўров келган.

Адвокатнинг айтишича, Эркин Холиқов халқаро қидирувда бўлган шахс билан бир вақтда қўлга олинган. Суд давомида Эркин Холиқовнинг диний экстремистлик ва террорчилик гуруҳларига мансублиги тасдиқланмаган. У чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда ва жиноятни яширганликда айбдор топилган.

“У билан бирга Абдумажидов Жамолиддин деган ҳам бирга бўлган. Миллий хавфсизлик хизмати уни бир йилдан бери қидириб юрган эди. Бирга чойхонада ўтиришганида ушлашган”,- деди С.Маҳмудов.

ҲРУнинг Қирғизистон ҳукуматига йўллаган мурожаатида расмий Тошкент Э.Холиқовни диний экстремистликда айблаётгани, агар у Ўзбекистонга қайтарилса, қийноққа солиниши мумкинлиги айтилган.

Қирғизистон Бош прокуратураси расмийси Эмил Алимовнинг билдиришича, Эркин Холиқов масаласида Ўзбекистон билан олти ой мобайнида расмий ёзишмалар олиб борилган. Биринчи маротаба Қирғизистон ўзбек томонининг Эркин Холиқовни қайтариш талабига рад жавоби берган. Лекин Ўзбекистон тарафи айблов юзасидан далил-исботларни тақдим этгач, Қирғизистон Бош прокуратураси Эркин Холиқовнинг Тошкентга қайтарилиши борасида қарор чиқарган.

ҲРУ Қирғизистон ҳукуматига қилган мурожаатида Эркин Холиқовни бошпана сўровчи шахс, қочқин сифатида эътироф этади. Бироқ Эмил Алимов бу маълумотни рад этди.

“Биз Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилганимиздан сўнггина Эркин Холиқов қочқинлик мақоми сўраб ариза ёзган. Бу ҳақда биз бугун матбуот орқали хабар топдик. Бунга қадар у бошпана сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат қилган эмас”,- деди Эмил Алимов.

Бош прокуратура расмийсининг бу маълумотини Эркин Холиқовнинг адвокати Содиқжон Маҳмудов ҳам тасдиқлади.

Унинг таъкидича, қочқинлик мақоми бериш илтимос қилинган ариза куни-кеча ёзилган, аммо Қирғизистон Миграция хизмати бу аризани қабул қилишдан бош тортган.

Просмотров: 855 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей