Мартин Энналс мукофоти билан
тақдирланди! 15 МАЙ 2008й.
Ўтюрак курашчи Мўътабар Тожибаева инсон ҳақлари курашчиларига
бериладиган жаҳондаги энг буюк мукофот - Мартин Энналс мукофоти билан
тақдирланди!
(Манбаа: http://www.martinen nalsaward. org/hu/press/ 2008-05-15. html ).
Мартин Энналс мукофоти - бу ўнта энг машҳур халқаро инсон ҳақларини
ҳимоя қилиш ташкилотларининг гўзал ҳамкорлиги натижасида туғилган
мукофотдир. Жюри таркибига “Эмнисти Интернешнл” ( Amnesty International
), “Хьюман Райтс Вотч” ( Human Rights Watch ), “Хьюман Райтс Фэрст” (
Human Rights First ), Халқаро инсон ҳақлари федерацияси, Қийноқларга
қарши Умумжаҳон ташкилоти, Инсон ҳақлари бўйича халқаро хизмат(
International Service for Human Rights ) , “Фронт Лайн” ( Front line ),
Юристларнинг халқаро ташкилоти, “Диакони-Германия” ( German Diakonie )
ва “Инсон ҳақлари масалалари бўйича Ахборот ва ҳужжатларни системалаш
халқаро ташкилоти” ( HURIDOCS ) кирадилар.
Азиз дўстлар! Бу хушхабарни барча танишларингизга тарқатинглар ва
имкон борича Мўътабархонни қамоқдан озод қилиш умумий ҳаракатига
қатнашинглар.
Ҳурмат билан: Ҳазратқул Худойберди,
www.stopdictatorkarimov.com
|