Стокголмда норозилик намойиши
2005 йил 13 май куни Андижонлик тинч намойишчилар хукумат томонидан ўққа тутилганлигига 3 нисбатан билдириладиган тинч норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Намойишда «БИРЛИК» партияси, «ЭРК» партияси, , «Бирдамлик» харакати, Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти вакилари ва Ўзбекистонлик мухожирлар иштирокида 14.00 дан 15.00 гача Швеция Ригсдаги олдида ва 15.00 дан 16.00 гача Швеция Ташқи Илар Вазирлиги биноси олдида ўтказилди.
Намоишчилар қўлидаги лозунгларга - Каримов ноқонуний президент, Андижонликларнинг қотили Каримов, Шоир Юсуф Жумага озодлик, Каримов халқ душмани, Каримов Гаага судига, Каримов жаллод, Каримов хар бир жиноятингга жавоб берасан, Андижон фожеаси такрорланмаслиги керак, Диктатор Каримовни қўллаш Европа Иттифоқи учун уят - дея ёзилган эди ва Ўзбекистон байроғини хам кўтариб олишган эди.
Швеция Ригсдагига ва Швеция Ташқи Илар Вазирлигига мурожаатнома топширилди. Намоиш қонуний рухсат асосида тинч ва осойишта холда ўтказилди.
Намойишчилардан Камолиддин Баратов билан сухбатлашганимда Ўзбекистон хукуматининг хозирги сиёсатидан норозилиги ва тазйиққа учраганлиги учун Швециядан бошпана сўраб келганлиги айтиб, уни ортга қайтарадиган бўлса Ўзбекистон қамоқхоналаридан бирида ўлдириб юборишидан хавотирда эканликгини билдирди. Хозирда унга Миграция томонидан бошпана сўраб берган аризасига рад жавоби берилганини билдирди. У шуниндек Жамиятимизнинг Швеция секцияси секретари Шухрат Караевга хам 2 марта рад жавоби берилганини қўйимча қилди.
Камолиддин Баратовни айнан сухбатга чорлаганимизнинг сабаби улар бизнинг жамиятимизга мурожаат қилган бир нечта Ўзбекистон фуқаролардан намойишга қатнашганидир.
Намоишдан кейин қатнашчиларига «ХУДОЙИ» қилиб ош тарқатилди ва Андижон фожеасида халок бўлганлар рухига бағишлаб қуръон тиловат қилинди. Шу куни «ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ » тузилди ва уюшмага
1. «Европа Ўзбеклари Кенгаши»
2. «ЭРК» партияси Европа бўлими
3. «БИРДАМЛИК» харакати Еропа бўлими
4. Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти аъзо бўлиб кирдилар.
|