Пайшанба, 18.04.2024, 11:27
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 14 » «ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ» тузилди
05:20
«ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ» тузилди

«ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ» тузилди

Бу уюшмани тузишдан асосий мақсад ташкилотлар фаолиятини умумлаштириш бўлиб, бирлашган холда Европадаги Ўзбеклар муаммосини хал этишда имкон даражасида кўмаклашишдир.

 ТАШКИЛОТЛАРАРО "ХАМКОРЛИК" УЮШМАСИ

ТАЪСИС МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ.

2008 – 05 – 13. Стокголм шахри.

Қатнашган ташкилотлар:

1. «Европа Ўзбеклари Кенгаши»

2. «ЭРК» партияси Европа бўлими

3. «БИРДАМЛИК» харакати Еропа бўлими

4. Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти

Кун тартиби:

1.«ТАШКИЛОТЛАРАРО ХАМКОРЛИК УЮШМАСИ» ни тузиш.

2. Уюшма рахбарини сайлаш.

 Йиғилиш раиси Қурбонов сўзга чиқиб бу ташкилотни тузиш долзпрб масала эканлиги ва бу ташаббус Дустназар Худойназаровдан чиққанлигини айтиб ўтди. Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаган холда куйидагича қарорга келишди:

1.Бу уюшмага хар қандай ташкилот ўз хохишига кўра кириши яни аъзо бўшлиши ва истаган вақтда чиқиб кетиши мумкин. Уюшмага кириш учун ариза берган ташкилот аризаси мажлисда кўриб чиқилади ва уюшмага қабул қилиниши ёки қилинмаслиги тўғрисида карор қабул қилинади.

2. Уюшмага аъзо ташкилотлар уюшма қабул қилган қарорларни тўлиқ бажариши шарт.

3. Уюшма аъзолари уюшма ривожланиши учун ўз имкониятидан келиб чиққан холда ўз хиссасини қўшиши ва уюшма фаолиятини чекланишига олиб келувчи низоларни бартараф этиши шарт.

4. Европада ўтказилиши керак бўлган хар қандай акциялар режаси хамкорликда тузади.

5. Уюшма хар ойда бир маротаба мажлис ўтказади.

6. Уюшмага раислик қилиш муддати 6 ой ва кетма кет 2 марта сайланиш мумкин эмас деб белгилаб қўйилсин.

7. Биричи 6 ойлик муддатга М.Курбанов уюма раиси этиб сайлансин.

«Европа Ўзбеклари Кенгаши» раиси имзо В.Умаров

«ЭРК» партияси Европа бўлими имзо Д.Худойназаров

«БИРДАМЛИК» харакати Еропа бўлими имзо А.Фаязов

Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти имзо М.Курбанов

Просмотров: 922 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей