Андижонда яна камаш мавсуми бошланди
Андижонда яна камаш мавсуми бошланди – энди амалдорлар судланди! “Йирик иқтисодий жиноятларни содир этгани учун Андижон вилоятидаги солиқ ва яна бошқа
ташкилотларнинг юқори лавозимдаги амалдорлари узоқ йиллик қамоқ
жазосига махкум этилди,” - деб хабар беради «Press-uz.info» ахборот
агентлиги.
Ҳукуматга қарашли деб интернет сайтларда эътироф этилаётган «Press-uz.info»нинг яна хабар беришига кўра, ўтган жума куни Андижон вилояти судида мазкур жиноят иши юзасидан 22 киши судга тортилди.
16 йиллик қамоқ муддати шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Лазизбек
Мамадалиевга берилган. Шунингдек, “Андижондонмаҳсулотлари”,
“Андижонэлектродвигатель”, “Андижонёғмой”, “Кардо” хусусий фирмаси
раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳам жавобгарликка тортилган.
Судда маълум бўлишича, солиқ бошлиғи Лазизбек Мамадалиев ўзига
ўхшаган раҳбарлар билан ими-жимида тил бириктириб, бюджетга тушиши
лозим бўлган 1 миллиард 677 миллион сўмни ноқонуний ўзлаштирган. Тергов
давомида бу пулларнинг ҳаммаси қайтариб олинган.
Қизиқ – шу ўринда савол туғилади: Демак Андижонда 1 миллион 200
мингдан ортиқ Америка доллари ҳисобида пул тўплайдиган бошлиқлар бор
экан ва улар шунча пулни ўзлаштиргунларигача МХХ, Прокуратура,
ИИБдагилар сезишмай ўтиришган экан-да?! Ва раҳбарларни тергов қилишгач
улоар индамай шу-ун-ча: 1 миллиард 677 миллион сўмни давлатга
қайтаришибди-да?!
Хабарнинг давомида яна «Андижонэлектродвигатель» рахбари Х. Байбабаев и
«Андижонёгмой» бошлиғи Б.Маматкулов ҳамда «Андижонэлектродвигатель»нинг
исми-шарифи кўрсатилмаган рахбари
Лазизбек Мамадалиев билан пулларни қандай устамонликда ўзлаштирганлари
таърифланади. Ва хукуматни тутиб турган ташкилотлар изқуварларининг
тезкорлик билан олиб борган фаолияти самара бериб рахбарларнинг
қаллоблиги фош этилгани айтилади.
Манба: “Муносабат”
|