Пайшанба, 14.11.2024, 21:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Май » 12 » Самаркандда вилоятининг собик хокими хибсга олинди
10:06
Самаркандда вилоятининг собик хокими хибсга олинди
Самаркандда вилоятининг собик хокими хибсга олинди

ImageСамарқандда вилоятнинг собиқ хокими Аъзамхон Баҳромов ҳибсга олинди, дея хабар беради республика Бош прокуратурасига яқин бўлган манбаларга таянган ҳолда Uzmetronom.com сайти.
Собиқ вилоят ҳокими Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноят содир этишда, шу жумладан, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, жуда йирик миқдарда пора олиш, халқаро террорчилик ташкилотларини молиялаштиришга алоқадорликда айбланмоқда.

Ўша манбаларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари террорчилик фаолиятида асосий гумонланувчи, вилоят раҳбарлари билан дўстона муносабат ва яқиндан тижорат алоқаларини ўрнатган шахсни қўлга олишга муваффақ бўлганлар. Айни пайтда унинг исми ва миллати маълум: Темур исмли чечен. У ҳақда Ислом Каримов Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашида гапирганди. Ҳозир уни тергов ҳибсхонасида сақламоқдалар.
Паралель равишда Самарқанд шаҳрида ва вилоятда ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида самарқандлик расмийлар вакиллари билан яқин алоқада бўлган, иқтисодий жиноятларни содир этишга алоқадор шахсларни қўлга олиш бўйича тезкор-тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Бир қатор самарқандлик тижоратчилар, биринчи навбатда “Парвина” ёпиқ акционерлик жамияти (ЁАЖ) раҳбарлари ҳам жиноят содир этишда гумонланмоқдалар. Бу ЁАЖ таркибига “Сино” совутгичлари ишлаб чиқарувчи завод ҳам кирган бўлиб, Ўзбекистон президенти унинг ишини кескин танқид қилганди.

Парвина” молия-савдо-ишлаб чиқариш ширкати таркибига қуйидаги тизимлар кирган: “Парвина-Банк” хусусий ёпиқ акционерлик тижорат банки; “Парвина-Қурувчи” қурилиш фирмаси; металл пластик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Парвина-Қурувчи PVS” МЧЖ; “ШРЗ-12” шина ремонти заводи; цемент-бетон, асфальт-бетон, тош майдаловчи ва ғишт заводлари; қурилиш материаллари ишлаб чиқариши; “Сино” ОАЖ (совутгичлар заводи); фермер хўжалиги; “Парвина-М” агрофирмаси; “Парвина-Суғурта” суғурта ширкати; ўровчи материаллар ва флексография ишлаб чиқариш маркази, пенопласт ва қуруқ бўёқ ишлаб чиқариши; “Парвина-Тур” ЁТАЖ туристик ширкати; “Парвина” ресторани; гўзаллик салони. (Businessmen.uz)
 
Тезкор-тергов ҳаракатлар давомида қудратли самарқандлик тадбиркорлар маҳаллий аҳамиятдаги молия ва ишлаб чиқариш империясини яратиш учун Россия, Афғонистон ва Покистон ҳудудларида террорчилик тизимларни молиялаштириб келган чеченлик дўстларининг сармояларидан фойдаланганлари маълум бўлди.
Терговга кўра, тадбиркорлар Ўзбекистон учун ҳос бўлган молиявий қаллобликлар ишлатиб солиқ тўлашдан бўйин товлаб келганлар. Мисол учун, Самарқандга совутгичлар териш учун бутловчи қисмларни эмас, балки тайёр маҳсулотларни олиб келганлар ва бу ерда ишлаб чиқарувчи завод тамғасини урганлар, холос.
Uzmetronom.com маълумотига кўра, “Парвина” ЁАЖ раиси Абдурашид Абдусаломов, “Сино” заводининг директори Фурқат Ниёзов, бир неча бошқа тадбиркорлар ва уларга ҳомийлик қилган мулозимлар айни пайтда қочувда юрибдилар.

Манба: “Фарғона.Ру

Просмотров: 1315 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей