ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИСИНИНГ ТАҚДИРИ
(ёки Мухиддин Қўқондийнинг саргузаштлари)
Мен, Қурбонов Мўйдинжон Қўзиевич (Мўйдинжон Отақўзи ўғли) 1960 йил 10 мартда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Каримдевона қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келдим. Шу қишлоқда Муқимий номли ўрта мактабни битиргач, Қиргули посёлкасидаги №25 техник ўқув юртини экскаватор хайдовчиси курсини битирдим. Жиззах чўлларида 7 йил экскаваторчи бўлиб ишладим.
Бу вақт ичида бўш вақтларимда Навоийнинг асарларини ўқишим натижасида илмга рағбатим ортиб бораверди. Натижада ғазаллар бита бошладим. Навоийнинг асарлари диний рухда битилганлиги боис диний тушунча пайдо бўлган сари диний этиқодим шакллана бориб, арабча ёзувни ўрганишга эхтиёж сеза бошладим. Тошкент давлат университетини тил ва адабиёт факултетини битирган Абдумалик деган амакимни студенлар учун қўлланма “Забони форси” китобини мутоала қилиб арабча ёзиш ва ўқишни ўргандим.
мени қорин ташвиши эмас, халқ ташвиши ўйлантира бошлади.
Навоийнинг
Одами эрсанг демегил одами,
Ониким йўқ, халқу-дин ғамидин ғами. деган байти дилдан ўрин олди.
Хаётдаги вокеа ходисотларни кузатиб бориб Ўзбек халқи фаровон ҳаёт кечириши учун кандай харакат қилишим лозим дея фикр қила бошладим ва “Бирлик” халқ харакатига аъзо бўлиб иш олиб борсам бу мақсадга эришишим мумкин деган фикрга келдим ва 1990 йилда шу харакатга аъзо бўлиб харакатнинг Зарбдор тумани бўлими раиси сифатида фаолият бошладим. Бирликни газеталарини тарқатиб тарғибот ишларини бошлаб юбордик, мақсад халқни мустаққил фикрлашга ундаш, уз тарихни тушинтириш ва бирлашиб фаолият юритиш эди. У даврда бирликчиларни бирор иш юзасидан қўйган талабини хукумат рахбарлари бажаришарди. Кўп фурсат ўтмасдан Бирликчилар ёппасига тарқиб остига олина боланди. Бирлик раиси Абдурахим Пўлатов каттик калтакланди ва хаёти хавф остида қолганлигини сезгач четга чиқиб кетишга мажбур бўлди. Бирлик фаолиятига узил кесил чек қўйилди десак хам бўлади.
Бирликчилар 1992 йилда Бирлик партияси таркибидан ажралиб чиққан Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)га аъзо бўлиб фаолият юрита бошлашди. Бу жамиятнинг Жиззах вилоят булими 1992 йилда Мели Қобулов томонидан ташкил этилди, шу жамиятни тузганлиги учун Мели Қобулов хукуматнинг қора рўйхатига тушди ва кўп ўтмай қамоққа олинди. Суд хукми билан 8 йилга озодликдан махрум қилинди ва тўқлиқ 8 йилдан кейин озод қилинди. Яна шу жамиятни Жиззах шахар бўлимини ташкил қилиб фаолиятини давом эттира бошлади. Мен хам 1996 йилда шу жамиятга аъзо бўлдим. Жамиятга аъзо бўлганимданоқ менга хам тазйиқлар бошланди.
1996 йил 27 май куни мени йўғимда уйимга келиб тинтув ўтказишиб, 1990 йилда чоп этилган “Бирлик” газеталарини ва бир нечта “Бирлик” значогини олиб кетишди.
Эртаси куни Зарбдор уман прокурори Шерқул Номозовга учрашганимда тинтув ўтказиш учун санкция бермаганлигини, оғзаки хам кўрсатма бермаганлигини ва бориб Ички Ишлар Бошқармаси (ИИБ)дан нарсаларимни олиб кетишимни айтди.
ИИБга борган эдим жиноят кидирув бўлими бошлиги Шароб Умаров хонасига чақириб қўлимга тинтув пайтида наркотик топилди деб ёзилган протоколга имзо чекишимни талаб қилди.
мен қаршилик кўрсатдим. Эрталаб соат 8 дан кеч соат 23 гача овқат ўрнига азоб беришди ва охир оқибат хушимдан кетдим. Навбатчи Милиция ходими капитан Носиржон тез тиббий ёрдам чақириб касалхонага жўнатди....
Мени қўйиб юборгани учунми кўп ўтмай милиция капитани Носиржон хам қамоққа олинди.
100дан ортик ўғирлик жиноятларини очмаганлигига қарамасдан, топриққа биноан менга тазйиқ ўтказганлиги учун Зарбдор туман жиноят қидирув бўлими ходими Шароб Умаров Жиззах вилоят ИИБ коррупция ва террорга қарши кураш бўлимига ишга ўтказилди. Ўзбекистонда инсонларга вахший муносабатда бўладиган милиция ходимлари лавозими тез тез кўтарилиши боис террога карши кураш бўлими ходимлари ўзлари террористик харакатлар қилишмоқда.
Ўзбекистонни куч ишлатиш салохиятига эга бўлган орган ходимларига буйруқ бўлса бас на фақат Ўзбекистонда балки Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонларда хам қуроллик хужумлар қилиши мумкин. Қилғилиқни ўзлари қилишиб бошқа бегунох одамларни жавобгар қилишга хам уста бўлиб кетишган.
1998 йил 3 сентябр куни кўчада кетаётган пайтимда Шароб Умаров бошчилигида бир гурух (тўрт киши) террорга қарши кураш бўлими ходимлари мени куч билан машинага тиқиб олиб кетишди, Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) ертўласига олиб боришиб 15 кун қийноққа солишди. Наркотикни зиммамга юклашиб 3 йилга озодликдан махрум қилишди.
У ерга олиб боришган кунида корейс миллатига мансуб (кейинчалик малум бўлишича вазирликнинг коррупция ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи Иля Пягай экан) шахс менга юзланиб соф ўзбек тилида, бир хафтада бу ердан 6 та сенга ўхшаганни ўлиги чиқди, хеч ким бизни нега ўлдирдинг деб сўроқ қилолмайди, ё сайрайсан ё ўласан деб чиқиб кетди ва сўроқ ва қийноқлар бошланди.
Сўроқлар асосан:
Нечта соқол қўйган одамни биласан?
Арабчани ўргатган устозинг ким?
Обид қори Назаровни кўрганмисан?
Кўрсанг танийсанми?
Унинг амру маруфларини тинглаганмисан?
Толиб Ёқубов билан қандай алоқанг бор?
Ёқубов билан охирги марта қачон учрашгансан?
Нималар хақида гаплашгансилар?
Ёқубов пулни қаердан олади?
Ёқубовга қарши кўрсатма берсанг қўйиб юборамиз ва х.з.лар.
Амниция қўлланиб 1999 йилда озодликка чиқдим ва прокуротура ва милиция ходимлрининг хар хил дўқ пўписалари ва тазйиқлари остида яшашга тўғри келди.Кунларнинг бирида Зарбдор Ички Ишлар Бошқармаси (ИИБ) бошлиғи ёрдамчиси Исмоил Шокиров ва жиноят қидирув бўлими ходими Бахтиёр Азимов иккиси мени мен яшаб турган Бўстон шахарчаси милиция бўлимига чақиртиришди ва хар иккиси бирданига бир хафта муддат ичида Бўстон шахарчасидан кўчиб кетмасам мени изсиз йўқ қилиб юборишларини айтишди. Яна бир гал учаска нозир милиция лейтенанти Дилшод Орифжонов маст холда уйимга келиб эрингни топиб берасан деб хотинимни урган ва масжидда номоз ўқишни бас қилсин, бошлик ёрдамчиси Рустам Мустафоқуловга учрашсин деб хат қолдириб кетибди. Мустафоқуловни қабулига борсам чойхонада экан кутиб тар деди. Икки соатлар чамаси кутишга тўғи келди ва нихоят Мустафоқулов маст холда, зўр бериб оёғида аранг турган холда чойхонадан чиқиб келди ва менга қараб сенларни ундоқ қилиш керак мундоқ қилиш керак дея вайсай кетди. Ахволини кўриб ичимда шер бўлиб қолибсанку халқ посбони дея кулдим. Кулганим ёқмади шекилли хайқириб ёқамдан бўғиб хақорат қила кетди. Кўп ўтмай яна бир ИИББ янги ўринбосари чақиртирди бориб участка нозири Орифжоновнинг хатти харакатларидан шикоят қилгандим ўрнидан туриб келиб кўкрагимга бир муштлади ва мен ўз ходимимга ишонаман кўп вайсама деди. Бундай зўровонликлардан зада бўлдим.
Бир бошга бир ўлим, буларни зўровонлигига чидаб яшагандан уларга қарши курашиб ўлган афзал деган қатъий фикрга келдим ва 2000 йилда ЎИХЖнинг Зарбдор туман бўлими ташкил этдик ва мен шу ташкилотни раиси сифатида фаолиятимни бошладим.
Кунларнинг бирида Толиб ака билан сухбат милициянинг зўровонликлари хақида борди ва кўз ўнгимдаги қамоқхонадаги ва ундан кейинги милиция ходимларининг менга нисбатан қилган ноинсоний мунособотлари кўз ўнгимдан ўтиб нафратим шу даражада ошдики, қўлимга қурол тушса нечта ўқи бўлса шунча миицияни отиб ташлардим деганимни биламан Толиб Ёқубов шунчалик дарғазаб бўлдики у холатини тушинтиришга тил ожизлик қилади. Бир оздан сўнг жахлидан тушгандан сўнг менга анча насихат қилиб тушунтириш берди ва бундай ёвуз ниятдан қайта олмайдиган бўлсам Инсон Ҳуқуқлари Жамиятидан чиқишимни, акс халда Жамият шанига футур етиши ва жамият аъзоларига хам оғир бўлиши мумкинлигини уқтирди. Шундан кейин жамият шанини ўйлаб, ўзимни хар қандай вазиятда хам, тўғри ва холис муомалада бўлишни шиор қилиб олдим.
Ўша кезларда ЎИҲЖ раиси Абдурахим Пўлатовнинг укаси Абдуманноб Пўлатов эди. Толиб Ёқубов жамиятнинг бош котиби эди.
2001 йил октябрда ЎИҲЖнинг навбатдаги 3 курултойида А.Пўлатов Америка фуқаролигини қабул қилганлиги инобатга олиниб, 4 киши жамият раислигига овозга қўйилди ва яширин овоз бериш йўли билан кўпчилик овозга эга бўлган Толиб Ёқубов жамият раиси этиб сайланди.
Абдуманноб Пўлатов фахрий раис сифатида қолдиришга қарор қилинди.
2003 йил март ойида “Бирлик” халқ харакати Жиззах вилоят кенгаши раиси этиб сайландим.
Шу йилнинг август ойида Қўқон шахрида “Бирлик” халқ харакати қурултойи ўтказилди ва БИРЛИК халқ харакати партияси деб юритишга қарор қилинди ва “Бирлик” халқ харакати партияси Жиззах вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият юрита бошладим. 2003 йил ноябр ойида эса мени ташаббусим ва журналист Улугбек Хайдаровнинг моддий кўмаги билан Хуқуқ Химоячилари Ассосиацияси тузилди ва ёпик овоз бериш йўли билан мен кўпроқ овозга эга бўлганим учун ассоциация раиси этиб сайландим. Бошқаларга нисбатан ортиқ бир овозга эга бўлишим рахматлик Пўлат Пардаевни менга балган хайрихохлиги самараси эди. Бундай ташаббус билан чиқишимга асосан Хюман Райтс Вотч (HRW)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимаси Умида Ниязова бўлган эди. Чунки унга мурожаат қилиб нега HRWнинг бўлимини Наманганда ва Самарқандда очиш мумкану Жиззахда очиш мумкин эмас деганимда Жиззахлик Ҳуқуқ химоячилари бирлашиб талаб қўйсаларинг эхтимол инобатга олинар деганди. Шундан келиб чиқиб Ассоциация тузиш кун тартибига чиққанди.
Ассоциация таркибига қуйидаги ташкилотларнинг вилоят бўлимлари бирикдилар:
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти. Ўзбекистонда Шахс Хуқуқларини Химоя Қилиш Қўмитаси. Узбекистан "ЭЗГУЛИК" Инсон Хуқуқлари Жамияти. Узбекистан "ОЗОД АЁЛ" Инсон Хуқуқлари Жамияти. Ўзбекистонда Узвий Хуқуқлари Химоялаш(Мазлум) ташкилоти. Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Мустақил Ташкилоти. "ХИМОЯ" адвокатлик бюроси.
Ассоциацияни тузишдан мақсад HRWнинг Жиззах бўлимини очишни талаб қилиш, хукук химояси билан шугулланаётган вилоят ташкилотларининг сонини 10 тага етказиш ва уларнинг районларда бўлимларини очиш, яни вилоятда бундай ташкилотлар сонини 100 дан ошириш, нохақликка йўлиққан фуқаролару фермерларни химоя қилиш, вилоятдаги вазиятни тўлиқ анализ килиш ва вазиятни ўнглаш учун ўз таклиф мулохозаларимизни хокимларга киритиш эди. Хар 15 кунда Ассоциация йиғилишини ўтказиш жорий этилди ва 9 мартта йигилиш ўтказилди. Моддий етишмовчилик сабаб хамма қатнаша олмаганлиги учун йиғилиш ўтказиш тўхтаб қолди. Вазиятни ўрганиш оқибатида бир қанча фуқаролар ва фермерларнинг хуқуқлари судларда химоя қилинди. Йиғилишларимизни бирида Жиззах туман фермерлари ташриф буюришди ва вилоят хокими Убайдулло Ёмонқуловнинг фермерларга рисбатан куч ишлататиши ва ёппасига фермерлардан ерни тортиб олаётганлигидан шикоят қилишиб ариза беришди.
Ассоциация қарорига асосан хуқуқ химоячилари томонидан вилоят хокими У.Ёмонқуловнинг зўровонлигига карши, вилоят хокимлиги биноси қаршисида пикет(норозилик намойиши) ўтказилди ва пикет 20 минутлар вақт ўтгандан кейин куч ишлатиб тарқатилиб юборилди. Вилоят хокимининг фермерларга нисбатан зўровонлигига карши Тошкентда “Озод Дехқонлар” парияси офисида прессконференция ташкиллаштирдик. Убайдулло Ёмонқулов хакида интернет сахифасида “Қутурган хоким” сарлавхаси билан мақола хам чоп этилди. Бизга ариза билан мурожаат қилувчи фермерлар сони кун сайин кўпаяверди ва охир оқибат фермерлардан якка тартибда эмас, умумий тартибда ариза ола бошладик. Фермерлар хуқуқини химоя қилиб, туман хокимларига нисбатан жиноят иши очишларини талаб қилиб судга ва прокуротурага даво аризалари кирита бошладик. Бундай иш юритишимиз туман хокимларининг ер сотиб пул ишлашларига қарши қаттиқ зарба бўлди. Хокимлар фаолиятимиздан норози бўлиб бош вазир Шавкат Мирзияевга шикоят қила бошлашган. Мен яшаб турган Зарбдор тумани ИИБ бошлиғи милиция подполковниги Мухтор Мирзияев бош вазир Шавкат Мирзияевни укаси бўлганлиги ва Зарбдор туман хокими Ўскан Азимовни бош вазир Шавкат Мирзияевни шахсан ўзи хокимлик лавозимига қўйганлиги (албатта пора эвазига) бош вазирни бу ишга аралашишга мажбур қилган хар қалай. 2004 йил 13феврал куни бош вазир Шавкат Мирзияев жаноблари Жиззах вилоятига ташриф буюрган ва Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси (ВИИБ), Миллий Хафсизлик Хизмати(МХХ), прокуротура ходимлари ва хокимларни йиғиб менга нисбатан чора қўллашларига топшириқ берган, яни бир кишини йўлдан олиб ташлай олмасанглар нима қилиб ўтирибсанлар баринг курсини эгаллабдеган гаплар хам айтилган йиғилганларга қарата. Шанба Якшанба дам олиш кунлари ўтгач 2004 йил 16 феврал душанба куни эрталаб бир гурух (адашмасам 8 киши) ИИБ ходимлари уйимга келиб тинтув ўтказиш тўғрисида мухрсиз бир қоғозни кўрсатиб прокурор қарори дейишди. Мухрсиз қоғоз хужжат хисобланмайди дедим. Улар прокурор имзоси бор хисоб ўзи жавоб беради дейшиб туриб олишди. Кейин мен қарор нимага асосан чиқарилганлигини кўрсатишини талаб қилиб қатъий турганимдан кейин, менга, мен яшаб турган Бўстон шахарчаси фуқаролар йиғини раиси Қувондиқ Абдураззоқовни шикоят аризасини кўрсатишди ва уйда тинтув ўтказишни бошлаб юборишди. Уйдан хеч нарса топишмади ва уй дан 100 одимча наридаги қаровсиз холда турган товуқхонани текширишди ва 16мм колибрли ов милтиғи, 12мм колибрли 4 дона патрон, оз миқдорда кўкнори(наркотик) моддаси ва 6 дона «Ал - вай» деган арабча журнал топишиб икки қўшнимни гувох қилиб видео тасвирга олишди. Ов милтиғини қўриб хайратландим ва қўшниларимга чиқинглар хозир бомба хам қўйишган бўлса оламан деб портлаб ўлар булар дедим. Йўқ харқалай бомба чиқмади. Мени қамашди. (давоми бор)
Content-Disposition: form-data; name="file1"; filename="" Content-Type: application/octet-stream
|